4-mavzu: auditorning kasb etikasi


Ўзбекистон аудиторларнинг касбга оид аҳлоқ кодекси 18 та моддадан иборат


Download 37.65 Kb.
bet5/9
Sana19.06.2023
Hajmi37.65 Kb.
#1619703
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-мавзу Aудиторнинг касб этикаси

Ўзбекистон аудиторларнинг касбга оид аҳлоқ кодекси 18 та моддадан иборат
10-модда. Шартнома бўйича ва комиссион тўловлар.
11-модда. Аудитор амалиётига мувофиқ келмайдиган фаолият.
12-модда. Бошқа аудиторлар билан муносабатлар. Янги ходимларни қабул қилиш.
13-модда. Реклама ва хизматларни таклиф қилиш.
14-модда. Манфаатлар низоси.
15-модда. Ҳамкасбларни қўллаб-қувватлаш.
16-модда. Профессионал компетентлилик.
17-модда. Ахборотларни тақдим этиш.
18-модда. Интизомий чоралар.
«Касбий этика асослари» кодекс 4 қисмдан иборат:
концепция
ўзини тутиш қоидалари
тушунтиришлар
этик меъёрлар
Касбий этика концепцияси аудиторда мужассамлашуви лозим бўлган бир неча хусусиятлар (сифатлар), яъни этик тамойиллар таҳлилидан иборат. Улар қуйидагилардир:
Мустақиллик, ҳалоллик ва объективлик
Аудит соҳасида чуқур ҳуқуқий ва иқтисодий билим, малакага ва юқори техник маҳоратга эга бўлиш
Мижозлар олдидаги мажбурият
Касбдошлари олдидаги мажбурият
Бошқа мажбуриятлар

Мустақиллик, ҳалоллик ва объективлик


Мустақиллик тамойилига кўра, аудитор ўз фаолиятида мижоз, у ёки бу банк эгаси, ёки бошқа шахс манфаатларига қараб иш тутмаслиги лозим.
Мустақиллик аудиторнинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Аудитор фақатгина ўз хизмати вазифасини бажариши давомида аудит предметига нисбатан мустақилликни сақлашигина эмас, балки молиявий ҳисобдан фойдаланувчилар ҳам аудиторнинг мустақиллигига ишонишлари муҳимдир. Ушбу икки мақсад ҳақиқий ва ташқи мустақиллик дейилади.
Ҳалоллик ва объективлик тамойилига кўра, аудитор далилларни қасддан бузиб кўрсатмаслиги, бошқалар фикрини ўзининг фикрига бўйсундирмаслиги лозим.

Аудит соҳасида чуқур ҳуқуқий ва иқтисодий билим, малакага ва юқори техник маҳоратга эга бўлиш


касбий чуқур малакалилик. Аудитор буюртмаларни касбий компетентлик билан бажаришига ишонган тақдирдагина қабул қилиши лозим;
топшириқни бажариш вақтида аудитор зарур касбий синчковликни намоён қилиши зарур;
аудитор топшириқнинг бажарилишини зарурий тарзда режалаштириши ва назорат қилиши зарур;
аудитор бажараётган топшириқ бўйича хулоса ва тавсияларни қонуний ва илмий асослаш учун этарлича маълумотлар тўплаши керак.

Download 37.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling