4-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби ва иккиёқлама ёзувдан фойдаланиш


Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети


Download 153.65 Kb.
bet7/12
Sana27.10.2023
Hajmi153.65 Kb.
#1726988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-mavzu

Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети корхонани пул ифодасида акс эттириладиган хўжалик маблағлари, шу маблағларнинг ташкил топиш манбалари, уларнинг хўжалик фаолияти ва молиявий натижаларидир.
Бухгалтерия ҳисоби фани ўз предметини ўрганиш учун тегишли усуллардан фойдаланади. Уларнинг воситасида бухгалтерия ҳисоби корхонанинг маблағлари, уларни ташкил топиш манбалари ва уларни хўжалик фаолияти мобайнида ўзгаришини ҳужжатларда пул кўринишида ифодалайди, яьни баҳолайди, уларни ҳисобварақларда икки ёқлама ёзувдан фойдаланиб акс эттиради, мулкини тўлиқ ва тўғри сақланаётганини инвентаризация ёрдамида назорат қилади, йиғиб борилган маълумотлар асосида ишлаб чиқараётган маҳсулоти (ишлари, хизматлари) таннархини калькулциясини тузиб боради, баланс ва бошқа ҳисоботларни шакллантиради.
Бухгалтерия ҳисоби усулининг унсурлари қуйидагилардан иборат:

Бухгалтерия ҳисобини ўрганиш усуллари





Хужжатлаштириш

Инвентаризация


Баланс








Баҳолаш


Калькуляция





  1. Ҳисобот




Икки ёқлама ёзув


Ҳисобварақлар тизими








1.Хужжатлаштириш
Бухгалтерия ҳисоби усули унсурларидан бири хужжатлаштириш булиб, унинг ахамияти хўжаликни юритишда, бошқарувни оқилона ташкил этишда, ҳисоб юритиш олдига қўйилган вазифа хамда талабларга жавоб беришда зарурдир.
Хужжатлаштириш ёрдамида амалга оширилган хўжалик муомалаларини тартибга солиш учун асос яраталади
Корхоналар томонидан амалга оширилаётган барча хўжалик муомалалари уларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу ҳужжатлар улар асосида бухгалтерия ҳисоби юритиладиган бирламчи ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади.
Операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган пайтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади.
Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидаги реквизитларга эга бўлади:
ҳужжатнинг тури ва номи;
ҳужжат қабул қилинган жой, сана (Ўзбекистон Республикасининг қонунлари учун маъқулланган ва имзоланган сана ҳам), рақами (вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари учун улар давлат рўйхатидан ўтказилган сана ва рўйхатга олиш рақами ҳам);
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини тасдиқлашга расман ваколати бўлган шахснинг лавозими, имзоси, исмининг бош ҳарфи ва фамилияси.



Download 153.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling