4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд
Депозит (омонат)лар бўйича фоиз ставкаларини
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish
Депозит (омонат)лар бўйича фоиз ставкаларини
банклар қандай аниқлайдилар? Турли банкларда ва вақтнинг турли жабҳаларида депозит (омонат)лар бўйича фоиз ставкалари бир-биридан кескин фарқ қилиши мумкин. Агар қарзга олинган товар бўлса, фоиз ставкаси шу товарнинг баҳосидир. Фоиз ставкаларининг 80 даражаси пул бозорида аниқланади. Бу бозорда сотиб олувчилар ва сотувчилар ролида банклар, компаниялар ва албатта, молиявий регулятор (тартибга солувчи) саналувчи Ўзбекистон Марказий банки майдонга чиқади. “Пулни сотиб олувчилар” ёки “пул харидорлари” қандайдир бир муддатга пулни қарзга олишни истайдилар. Истаганда ҳам улар буни, иложи борича, пастроқ ставкада бўлишини хохлайдилар. “Пулни сотувчилар” ҳам уни қарзга беришга тайёр. Бироқ, юқоридагилардан фарқли улароқ, улар бунда юқорироқ фоиз ставкаси бўлишини умид қиладилар. Энг асосийси, депозит (омонат)га қўйилган маблағларнинг банкларга келтириши мумкин бўлган даромад (фоиз)лари муҳим аҳамият касб этади. Бунинг натижасида фоиз ставкасининг шундай даражаси аниқланадики, унда талаб таклифга тенг бўлади. Шунингдек, бу ўринларда ҳар бир муддат ва ҳар бир валюта учун пулнинг ўз баҳоси, яъни ўз ставка даражаси характерлидир. Бунда депозит (омонат)га қўйилган маблағлардан банклар кредит ёки бошқа молиявий инструмент сифатида фойдаланади ва ундан даромад (фоиз) олади. Ставкалар даражаси жуда кўп омилларга боғлиқ. Масалан, депозит (омонат)ларнинг миқдори, сақланиш муддати, фоизларни тўлаш тартиби ва ҳ.к.лар шулар жумласидандир Лекин уларнинг энг муҳими – Ўзбекистон Марказий банки сиёсатидир. Ўзининг асосий вазифасини – мамлакатда барқарор паст даражадаги инфляцияни жиловлаб ( ушлаб, таъминлаб, қўллаб-қувватлаб) туришни – бажариш учун Марказий банкнинг бу сиёсати фоиз ставкаларининг даражасига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу Банкнинг фоиз сиёсати тўғрисида унинг сайтидаги “Пул-кредит сиёсати” бўлимидан батафсил маълумотларга эга бўлишнинг иложи бор. Шунга мос равишда, депозит (омонат)лар бўйича ставкалар ҳар бир банк томонидан, иқтисоддаги фоиз ставкаларининг кутилаётган бўлғуси даражаси ва шу банкдаги аниқ вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади. Масалан, агар банкда пуллар етишмаётган (яъни қўшимча депозит (омонат)ларга эҳтиёж сезилаётган) бўлса, депозит (омонат)чиларни тезроқ жалб қилиш мақсадида, у депозит 81 (омонат)лар бўйича ставкаларни ошириши керак. Одатда, банк қанчалик йирик ва ишончли бўлса, унда депозит (омонат)лар бўйича ставкалар шунчалик паст бўлади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling