4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд


Инфляция қандай ҳисобланади?


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/29
Sana18.11.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1785427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish

Инфляция қандай ҳисобланади? 
Мамлакатимиздаги 
инфляция 
тўғрисида 
аниқ 
маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика 
қўмитасининг сайтидан (www.stat.uz) олиш мумкин. Бу орган 
Ўзбекистоннинг 
турли минтақаларидаги 
товарлар ва 
хизматлар баҳоси тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва 
уларни қайта ишлайди. Жорий баҳоларни ўтган баҳолар билан 
таққослаб, Давлат статистика қўмитаси истеъмол баҳолари 
индекси (ИБИ)нинг ўсиш суръатларини, яъни инфляцияни 
ҳисоблайди. Бунда инфляция товарлар ва хизматларнинг 
турли тоифалари ҳамда турли минтақалар учун алоҳида-
алоҳида ҳисобланади. Барча ана шу кўрсаткичлар асосида 
мамлакат бўйича инфляциянинг ўртача даражаси ҳисоблаб 
топилади. 
Шундан сўнг, 
масалан, ОАВда “Ўзстат 
маълумотларига кўра 2019 йилнинг сентябрида Ўзбекистонда 
инфляция 1,5%ни ташкил этди”, деган мазмундаги хабар 
пайдо бўлади. 
75


Инфляция даражаси ва унга таъсир қилувчи омиллар 
тўғрисида таҳлилий маълумотлар Иқтисодиёт ва Молия ҳамда 
Марказий банк томонидан ҳам эълон қилиб борилади. 
Хусусан, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
банки 
томонидан мунтазам равишда (ҳар чоракда) “Пул-кредит 
сиёсати” 
ва 
“Инфляцион 
кутилмалар” 
шарҳларида 
инфляцияни келтириб чиқарувчи омиллар, аҳоли ва хўжалик 
юритувчи субъектларнинг инфляцион кутилмалари
инфляцияни иқтисодиёт 
учун 
мақбул даражасигача 
пасайтириш ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида пул-
кредит сиёсати дастакларидан фойдаланиш ҳамда зарурий 
чораларни кўриб бориш тўғрисида маълумотларни кенг 
жамоатчиликка етказиб боради. 
Шу билан бирга, Марказий банкнинг веб-саҳифасида 
инфляция тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда 
ёритилади. 
Таъкидлаш жоизки, юқоридагилар ИБИ асосида мамлакат 
бўйича 
ўлчанган 
ўртача 
инфляциянинг 
расмий 
кўрсаткичларидир. Агар кимдан-ким 
ўзининг 
шахсий 
инфляциясини ҳисобламоқчи бўлса, одатда, у бошқа 
кўрсаткичга эга бўлади. Зеро, ҳар кимнинг истеъмол саватчаси 
ўзгачадир. Кимдир гўшт емайди. Бошқа биров макаронни хуш 
кўрмайди. Яна кимдир эса, автомобиль ҳайдамаганлиги учун 
ўзининг саватчасидан бензинни чиқариб ташлайди. Шунинг 
учун айтиш мумкинки, инфляция ҳар бир киши учун 
алоҳидадир. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling