4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/29
Sana18.11.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1785427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish

Инфляция. Нима у? 
Товарлар ва хизматлар баҳоси умумий даражасининг 
ошиш (ўсиш) жараёни инфляция дейилади. Инфляция 
натижасида бир хил миқдордаги пулга вақти келиб камроқ 
бўлган товарлар ва хизматларни сотиб олиш мумкин. Шунинг 
учун ҳам тез-тез “Инфляция пулни еб қўйди”, - дейишади. 
Эътибор беринг: пулларнинг миқдори ўзгаргани йўқ, лекин бу 
пулларнинг эгаси камбағалроқ бўлиб қолди. 
70


Баҳоларнинг ўсишини турлича аниқлаш (ўлчаш) мумкин. 
Шахсий молияда инфляция, одатда, истеъмол баҳолари 
индексининг фоизли ўсиши тарзида ўлчанади (ифодаланади). 
Истеъмол баҳолари индекси (ИБИ). Нима у? Истеъмол 
баҳолари индекси (ИБИ) даврий тарзда истеъмол саватчаси 
(
ўртача уй хўжалиги томонидан истеъмол қилинадиган 
товарлар ва хизматларнинг маълум бир тўплами) қийматининг 
ўзгаришини ўзида акс эттиради. Бу саватчага озиқ-овқат 
маҳсулотлари, кийим-кечак, оёқ кийим, дори-дармонлар, 
алоқа, транспорт, соғлиқни сақлаш ва кўплаб бошқа нарсалар 
киритилади. 
Агар йил давомида бу саватча 10,0%га қимматлашган бўлса, 
биз 10,0%ли даражадаги инфляция ва пулнинг сотиб олиш
қобилиятини шунчага пасайганлигини тўғрисида 
гапирган бўламиз. Бу бир хил миқдордаги пулга йилнинг 
охирига келиб, йилнинг бошига нисбатан 10,0% кам 
миқдордаги товарлар ва хизматлар сотиб олиш мумкин
дегани демакдир. 
Инфляциянинг сабаблари нимада? 
Шундай қилиб, инфляция – бу пулнинг қадрсизланиш 
жараёнидир. Бу пул учун фақат миқдор эмас, балки вақт ҳам 
ундан кам бўлган тавсифга эга эканлигини англатади. 1000 
сўмнинг бугунги қадри (қиммати, қиймати) унинг 5 йил олдинги 
қадридан фарқ қилади. Инфляция туфайли пулнинг қадри 
(
қиммати, қиймати) узлуксиз пасайиб боради. Бунда баъзи 
даврларда инфляция тезлашиши (кучайиши), яъни баҳолар 
тез ўсиб (ортиб) бориши ва аксинча, бошқа бир даврларда эса 
секинлашиши (пасайиши), яъни баҳолар секин ўсиб (ортиб) 
бориши мумкин. 
Нега бу содир бўлади? Бунинг сабаби шундаки, инфляция 
даражасига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Аҳоли 
даромадларининг ўсиши, кредит ҳажмининг ўсиши, ишлаб 
чиқариш харажатларининг ошиши, импортга чекловлар ва 
ҳатто ҳосилдорлик ҳам ана шундай омилларга киради. Бир 
тасаввур қилинг: масалан, дуккакли экинлар даласини 
чигиртка босди. Бу ҳосил бир қисмининг йўқотилиши, ички 
71


бозорда доннинг камроқ сотилиши ва баҳосининг ўсишига 
олиб келади. Натижада нон, макарон, гўшт ва сутнинг (йирик 
шохли ҳайвонларни боқиш учун дон ва уни қайта ишлаш 
натижасида олинган маҳсулотлардан фойдаланилади) баҳоси 
ҳам ошади. 
Инфляцияга 
истеъмолчи 
(харидор)ларнинг 
хатти-
ҳаракати ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Агар қандайдир бир 
товарни саноат тезда ишлаб чиқаришга қодир бўлмаса, ўша 
товарга нисбатан бўлган ажиотаж талаб ҳам унинг 
қимматлашувига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, 
инфляцияга келгусида баҳонинг қандай ўсишига нисбатан 
ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг кутувлари ҳам ўз 
таъсирини кўрсатади. Агар ҳамма юқори инфляциянинг содир 
бўлишини кутаётган бўлса, у ҳолда одамлар у ёки бу маҳсулот 
ва хизматлар баҳоси ошмасдан (қимматлашмасдан) туриб, 
уларни сотиб олишга ҳаракат қиладилар ва кўпроқ пул 
сарфлайдилар. Компаниялар эса, ўз навбатида, ҳозирнинг 
ўзидаёқ ўз товарлари ва хизматларига баҳони оширишга 
ҳаракат қиладилар. Бунинг натижасида, ҳақиқатдан ҳам, 
инфляция тезлашади. 
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида юқори инфляция улар 
иқтисодининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи ўткир муаммо 
ҳисобланади. Даромадларнинг қадрсизланиши аҳолининг 
турмуш даражасини пасайтиради ва жамғарилмаларга бўлган 
стимул
7
ни 
йўққа 
чиқаради. 
Келгусидаги баҳоларнинг 
даражасига нисбатан ноаниқлилик бизнес учун узоқ муддатли 
қарорлар қабул қилишни мураккаблаштиради. Шунинг учун 
ҳам тараққий этган мамлакатлар баҳолар барқарорлигини 
таъминлашга 
ҳаракат 
қиладилар. 
Бу 
мамлакатларда 
инфляция паст, одатда, йилига 3%дан юқори эмас. Агар 
инфляция юқори бўлмаса ва уни, маълум даражада, олдиндан 
айтиб беришнинг иложи бўлса, у ҳолда одамлар ва 
компанияларга келажак учун ўз даромад ва харажатларини 
режалаштириш, истиқбол учун жамғарилмалар 
ва 

Афсуски, бу бизда тегишли жараён ва ўринларда ишлатилиб келинаётган “рағбат” ёки 
“рағбатлантириш” эмас. Она тилимизнинг изоҳли луғатида “стимул” атамаси ўзбек тилида 
ишлатилиши мумкин халқаро атама сифатида эътироф этилган. Унинг маъноси “рағбат” ва 
“рағбатлантириш”дан фарқ қилади. Шу боис “стимул” ва “рағбат” атамалари ёки “стимуллаштириш” 
ва “рағбатлантириш” сўзлари ўртасида баробарлик белгисини қўйиб бўлмайди. 
72


инвестицияларни шакллантириш енгилроқ бўлади. Банклар 
эса, ўз навбатида, пастроқ ставкаларда бизнес ва аҳолига 
кредитлар тақдим этишга тайёр бўлишлари мумкин. Буларнинг 
барчаси миллий иқтисоднинг барқарор ривожланиши учун 
шароит яратади. 
Мутахассис бўлмаганларнинг инфляцион жараёнларни идрок 
этишлари, бироз бўлса-да, мураккаб кечади. Бироқ, ўз 
молиясини саводли ва малакали бошқаришни истайдиган ҳар 
бир киши

ўз қарорларида инфляцияни ҳисобга олиши ва ўзи 
учун уни ҳисоблашни билиши керак. 
Инфляциянинг сабаб ва оқибатлари тўғрисида тўлиқроқ 
маълумотларни олишни истовчилар Ўзбекистон Республикаси 
Марказий 
банкининг 
расмий 
интернет 
саҳифасидаги 
(www.cbu.uz) 
“Пул-кредит сиёсати – Инфляция тўғрисида”, -
деб номланувчи бўлимига мурожаат қилишлари мумкин. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling