4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд


Фоизи билан қайтариш шарти асосида маълум бир


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/29
Sana18.11.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1785427
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish

Фоизи билан қайтариш шарти асосида маълум бир 
муддатга тақдим этилган (берилган) пул маблағлари 
кредит (credit) дейилади. 
78


Банк даромади омонат (депозит)лар ва кредитлар бўйича 
фоизлар ўртасидаги фарқ ҳамда кўрсатган хизматлари учун 
мижозлардан олинадиган комиссион йиғимлардан таркиб 
топади. 
Албатта, 
бугунги кунда банклар фаолияти анча 
мураккаблашган ва хилма-хиллашган. Бироқ, бундан уларнинг 
моҳияти – ўзгармаган. 
Мамлакатимизда 
банклар 
фаолиятини 
Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки тартибга солиб туради. Илғор 
хорижий тажрибани ҳисобга олиб, истиқболда бу орган 
Ўзбекистон молия тизимини – банклар, бошқарувчи ва суғурта 
компаниялари, бошқа молиявий ташкилотларни тартибга 
солувчи органга айланиши мақсадга мувофиқ. 
Депозит (омонат). Нима у? 
Депозит (омонат) - бу мижозларнинг банклардаги пул 
маблағларидир. 
Жисминий шахслар 
(аҳоли)нинг 
банкларга қўйган 
пуллари 
омонатлар, 
юридик 
шахслар 
(
корхона 
ва 
ташкилотлар)нинг банклардаги пул маблағлари эса депозит 
деб аталади. 
Одатда, депозит (омонат)лар банкларга маълум муддатга 
топширилиб, ўша муддат давомида депозит (омонат) 
суммасига доимий равишда фоиз ҳисобланади. Шартномага 
кўра, муддат ниҳоясида ёки ойма-ой банк депозит (омонат) 
фоизларини ва муддат сўнгида асосий суммасини қайтаришга 
мажбурдир. 
Юқоридаги таърифдан депозит (омонат) учун қандай 
тавсифлар энг муҳим эканлиги маълум бўлади-қолади. 
Муддат. Аксарият ҳолларда депозит (омонат)лар маълум бир 
муддатга банкларга қўйилади. Депозит (омонат)нинг 
муддати, фоизи ва бошқа асосий шартлари шартномада аниқ 
ёзилган (кўрсатилган) бўлиши лозим. Муддат тугагандан сўнг 
банк депозит (омонат)чига пулни қайтаришга мажбур. 
Минимал муддат – бир ой. Максимал муддат – расман 
79


чекланмаган. Лекин амалиётда у, одатда, беш йилдан 
ошмайди. 
Фоизлар. Фоизлар – бу депозит (омонат)чининг банкка 
сақлаётган 
қарз 
берган 
пул 
маблағларидан 
фойдаланилганлиги учун тўланадиган ҳақ. Фоизлар банк 
томонидан таклиф қилинган фоиз ставкаларига мувофиқ 
депозит (омонат)нинг суммаларига мутаносиб равишда 
ҳисобланади. Депозит (омонат)лар бўйича ставкалар муддат 
ва депозит (омонат) валютасига боғлиқ равишда бир-биридан 
фарқланади. 
Фоиз ставкаси (interest rate) – маълум муддат давомида 
пулдан фойдаланганлик учун ҳақнинг қарз олинган суммага 
нисбатидир (%да). Фоиз ставкаси, одатда, йиллик ифодада 
келтирилади ва турли қуйилмаларнинг даромадлилигини 
таққослашга имкон беради. 
Табиийки, депозит (омонат)нинг бошқа турлари ҳам бор. 
Масалан, талаб қилиб олингунча муддатдаги депозит 
(омонат). Бу депозит (омонат) муддатсиз ҳисобланади. Зеро, 
ҳеч қандай чекловларсиз ва ҳар қандай муддатда унга 
пулларни қўйиш ва ундан олиш мумкин. Бу – мижозга жуда 
қулай. Лекин банк учун – кам фойдали. Шунинг учун ҳам 
бундай депозит (омонат)лар бўйича фоиз ставкалари – нолга 
яқин. Одатда бундай ҳисоб варақларига стипендия ва иш 
ҳақлари ўтказилади. Улар жамғаришга ярамайди. Яъни, Сиз 
банкка қанча узоқ муддатга пулларингизни қўймоқчи 
бўлсангиз, банк Сизга шунча юқорироқ фоиз ставкасини 
таклиф қилишга тайёр бўлади. Демак, жамғаришнинг энг 
оддий ва оммавий молиявий инструменти – бу айнан депозит 
(омонат)дир. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling