4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish
Инфляция тарихидан
Баҳоларнинг ўсиши ва пулнинг қадрсизланиши, қадимги Рим ва Хитойдан тортиб, ўрта асрлардаги Европа кўплаб мамлакатлари тарихида тез-тез учрайдиган ҳодиса- воқеликдир. Бироқ, “инфляция” атамасининг (inflation – пуфак, ҳаво билан тўлдирилган) ўзи Шимолий Америкада, 1861-1865- йиллардаги Фуқаролар уруши даврида пайдо бўлган. У билан муомаладаги пул миқдорининг ошиши (ўсиши)ни белгилашган. Иқтисодий муомала (айланма)да бу сўз анча кейин, 1918 йилда тугаган I Жаҳон урушидан сўнг, мустаҳкам ўрин олган. Уруш оқибатларидан қутилиш мақсадида кўплаб мамлакатларнинг ҳукуматлари ўз харажатларини қоғоз пулларни интенсив равишда муомалага чиқариш ҳисобидан молиялаштиришган. Урушда мағлуб бўлган Германия ғолиб мамлакатларга хорижий валютада катта репарация тўлашга мажбур бўлган. Бу мамлакат учун ҳақиқий молиявий фалокат эди. Немис ҳокимияти валюта сотиб олиш учун яп-янги зарб қилинган банкноталардан фойдаланган. Дастлаб, қоғоз пуллар 8 Ўзини, озгина бўлса-да, ҳурмат қиладиган ким буни истамаскин?! 73 миқдорига нисбатан баҳолар пастроқ суратларда ўсиб борган. Сўнг эса, баҳоларнинг “бўроний” (“тўфоний”) ўсиши бошланган. Кризис (инқироз) ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан 1923 йилнинг ноябрида озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳоси 30 000% га ўсган. Баҳоларни кўрсатувчи ёрлиқларда энди миллиард ва триллионларни ифодаловчи рақамлар ўз аксини топган эди. Ноллар сонининг кўплигидан одамлар адашиб кетадиган бўлиб қолишган. Дўконлардан сотиб олиш учун одамлар пулларни жомадон, йўл халталари ва ҳатто материалга ўраб ҳам олиб келишган. Пуллар шундай катта тезликда қадрсизланганки, сотувчилар баҳоларни кўрсатувчи ёрлиқларни, кун давомида, бир неча мартага алмаштиришган. 1923 йилнинг охирида ўтказилган пул ислоҳоти инфляция билан бироз курашган бўлса-да, бироқ мамлакатдаги иқтисодий кризис (инқироз) ва аҳолининг қашшоқлашуви, охир- оқибатда, Германияда Гитлер ҳокимият тепасига келишининг сабабларидан бирига айланган. Бир ойда баҳоларнинг ўсиши 10,0% (50,0%)дан юқорилиги билан характерланадиган гиперинфляцияга хос бўлган ҳолатлар, ХХ аср давомида, дунёнинг кўплаб мамлакатларида бир неча мартадан содир бўлган. Инфляциянинг даражасига кўра “чемпион-мамлакат”лар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: Венгрия (1946 йил), Аргентина (1981 йил), Мексика (1982 йил), Бразилия (1994 йил), Югославия (1994 йил). 2008 йилда 79 миллиард фоизли ойлик гиперинфляция Зимбабведа қайд этилган. Гиперинфляция Россияни ҳам айланиб ўтмади. 1990- йилларнинг бошида бу мамлакат иқтисоди оғир кризис (инқироз)га дучор бўлди. Товарлар ва хизматлар баҳосидан тортиб, то иш ҳақи даражаси ва ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам қамраб олган давлат назоратига асосланган режали хўжалик юритишнинг Шўровий модели амал қилолмай қолди. Иқтисодни бозорий принциплар асосига ўтказиш учун кўламий ислоҳотларни амалга ошириш тақозо этилди. Улардан бири баҳоларни тартибга солишдан воз кечиш (баҳоларни либерализациялаш) бўлди: 1991 йилнинг охирида давлат кўплаб товарлар баҳосини назорат қилишни бекор қилди. 74 Бунинг натижасида 1992 йилнинг январидаёқ баҳолар 249%га, шу йилнинг якуни бўйича эса – 26 мартага ошган. Бу Шўролар даврида жамғарилмаларнинг қадрсизланиши ва аҳоли турмуш шароитини кескин пасайишига олиб келди. Бироқ, охир- оқибатда, бу ва бошқа ислоҳотлар мамлакат иқтисодини бозорий тус олишига сабаб бўлди. Ҳозир эса Россия Банкининг асосий мақсади баҳолар барқарорлигини таъминлаш ва инфляциянинг йиллик даражасини 4,0%лик даража доирасида ҳамда уни ўрта муддатли истиқболда шу даражада бўлиб туришини таъминлашдан иборатдир. Ўзбекистон учун 2003-2018 йиллар давомида инфляция даражаси йиллар кесимида қуйидаги даражалар билан характерланган: 2003 йилда – 3,8%; 2004 йилда – 3,7%; 2005 йилда – 7,8%; 2006 йилда – 6,8%; 2007 йилда – 6,8%; 2008 йилда – 7,8%; 2009 йилда – 7,4%; 2010 – йилда – 7,3%; 2011 – йилда – 7,6%; 2012 йилда – 7,0%; 2013 – 6,8%; 2014 йилда – 6,1%; 2015 йилда 5,6%; 2016 йилда – 5,7%; 2017 йилда – 14,4%; 2018 йилда – 14,3%. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling