4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд


- шарт. Депозит (омонат) муддатини автоматик


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/29
Sana18.11.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1785427
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29
Bog'liq
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish

3-
шарт. Депозит (омонат) муддатини автоматик 
тарзда узайтириш (пролонгация қилиш) 
Сиртдан қараганда бу шарт жуда қулайдек туюлади: ҳеч нарса 
қилиш керак эмас; банк автоматик равишда шартнома 
(муддати)ни ўзайтиради. Биринчи муддат тугади. Иккинчи 
муддат бошланди. Депозит (омонат)чи эса, тинчгина уйда 
ўтирибди. Янги фоизларни кутмоқда. Лекин бу ерда маълум 
бир хавф бор. Шартнома (муддати)нинг автоматик тарзда 
узайтирилиши (пролонгация қилиниши) ставканинг ҳам 
автоматик тарзда шундай қилинишини англатмайди. Бу – 
биринчидан. Иккинчидан эса, янги шартнома ҳисобланган 
фоиз даромадларини ҳам ҳисобга оладими ёки у фақат 
депозит 
(омонат)нинг 
бошланғич 
суммасига 
тегишли 
бўладими, буниси ҳали – номаълум. Шунинг учун ҳам депозит 
(омонат) муддатини пролонгация қилиш шартларини ҳар 
томонлама ўрганиб чиқиш керак. Агар ўзингизда қандайдир 
гумон ёки хавотир пайдо бўлса, депозит (омонат)ни ўзингиз 
узайтириш ёки ёпиш мақсадида банкка боришни асло ортга 
сурманг. Бу жойда “Дангасалик ҳам – пул туради”,- дейиш 
ўринлидир. Агар депозит (омонат) шартномаси муддати 
тугаган ва у автоматик равишда пролонгацияга эга бўлмаса, 
банк, аксарият ҳолларда, кейинги давр 
учун фоиз 
ҳисобламасдан пулларни жорий ҳисоб варағига ўтказади. 
Қарабсизки, пулларингизни инфляция “ея” бошлайди. 
4-
шарт. Ҳисоб варағини тўлдириш имконияти 
Тўлдирилиб бориладиган депозит (омонат)ни ўзига хос пул 
тўплаб бориладиган нарса сифатида эътироф этиш 
мумкин: бўш пулингиз пайдо бўлдими – банкка олиб борасиз 
ва ўзингизнинг ҳисоб варағингизга қўясиз. Бундай ҳолларда 
биз банкни пулни тўплаб борадиган нарсага қиёсласак, у 
биздан хафа бўлмайди. Бу банк учун – фойдали. Зеро, унинг 
вазифаси, иложи борича, кўпроқ пулларни жалб қилишдир. Бу 
депозит (омонат)чи учун ҳам – фойдали. Агар у 
98


мактабдалигида математикадан кўп дарс қолдирмаган бўлса, 
тезда билади – депозит (омонат)да қанча пул кўп бўлса, 
ҳисобланган фоизлар ҳам шунча кўп бўлади. 
Бунинг устига, ҳисоб варағини тўлдириб бориш қулай ҳам 
ҳисобланади. Зеро, янги ҳисоб варағини очишга ортиқча ҳожат 
ҳам қолмайди. Қўйилган суммага пулларни яна қўшишнинг ўзи 
етарли. Янги катта суммага фоизлар ҳисобланаверади. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling