мураккаб фоизлар дейилади.
Айтайлик, депозит (омонат)нинг суммаси 100 000 сўм
бўлиб
9
,
фоизларнинг капиталлашуви ҳар ойда содир бўлсин.
Йиллик фоиз ставкаси 12,0% бўлганда, бир ойдан сўнг ҳисоб
варағида 1 000 сўм маблағ кўп бўлади. Агар банк фоизни
депозит (омонат)нинг бошланғич суммасига нисбатан эмас,
балки жамғарилган фоизга нисбатан ҳисобласа, яъни 101 000
сўмга нисбатан ҳисоблаганда, яна бир ойдан сўнг ҳисоб
варағида 102 010 сўм бўлади. Бу нарса оддий фоизларда
амалга оширилганда эса ҳисоб варағида 102 000 сўм бўлган
бўлар эди. Ўртадаги фарқ (бор-йўғи 10 сўм) арзимасдек
туюлади. Бироқ, қаранг, бир йилдан сўнг депозит (омонат)чини
қандай суммалар кутади: оддий фоиз қўлланилганда у 112 000
сўмга эга бўлади; фоизлар капиталлаштирилган иккинчи
мураккаб фоиз бўйича эса у 112 682 сўм 50 тийинни қўлга
киритади. Қуйилмалар муддати қанчалик катта ва фоиз
ставкаси қанчалик юқори бўлса, мураккаб фоизларнинг
самараси шунчалик сезиларли (катта) бўлади.
Мураккаб фоиз (compound interest ) – бу фоизларни
ҳисоблашнинг шундай тартибики, унга кўра фоизлар
олдин ҳисобланган фоизли даромадларни ҳам қўшиб
ҳисоблаган ҳолда қуйилмаларнинг умумий суммасига
нисбатан ҳисобланади.
9
Китобимизнинг бу ерида ва унинг бошқа турли ўринларида келтирилган бундай рақамларнинг
барчаси шартли характерга эга. Уларнинг ҳаётдаги объектив реалликка ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Шунинг учун улардан “ажабланиш” характерига эга бўлган хулосалар чиқариш мақсадга мувофиқ
эмас. Унда баён қилинаётган ҳолатлар ўқувчиларимизга оддий ва тушунарли бўлиши учун шундай
қилинмоқда. Бунинг устига, бу жараёнларда ҳаётдаги ҳақиқий манзарани ўзида акс эттирувчи рақам
(кўрсаткич,
даража)лардан
фойдаланиш
масаланинг
моҳиятини
тўғри
тушунишни
мураккаблаштиради, холос. Шунингдек, улар ҳозирги шароитда доимий равишда ўзгариб
борувчанлик характерига эга. Зеро, бугунги рақамлар эртага шу ҳолатни ўзида ҳаққоний акс
эттирмаслиги ҳам мумкин.
97
Do'stlaringiz bilan baham: |