4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд
( вужудга келишлар) сабабларини ҳам риск сифатида
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банкнинг банкрот (хонавайрон) бўлиш(и) риски.
(
вужудга келишлар) сабабларини ҳам риск сифатида тушуниш (қабул қилиш) мумкин. Банк депозит (омонат)и билан нималар содир бўлиши мумкин? Мана бу саволнинг айрим оммабоп жавоблари: • Депозит (омонат) касодга учраши мумкин бўлган банкда бўлиб қолиши мумкин; 101 • Мамлакат иқтисодидаги вазиятга боғлиқ равишда депозит (омонат) кутилмаларни реал даромад нуқтаи-назаридан оқламаслиги мумкин; • Валюталар курсининг тебраниши (ўзгариши) натижасида депозит (омонат) камроқ даромад келтириши мумкин; • Инфляция уни жиддий тарзда “сарсон-у-саргардон” қилиши мумкин; • Агар пул зудлик билан талаб қилинганда у умуман кутилган фойдани бермаслиги мумкин; • ... Биринчи марта кўрилганидек, буларнинг барчаси, барибир, унчалик қўрқинчли эмас. Зеро, молиявий рисклар – кеча пайдо бўлмаган. Улар пул муносабатлари тонгининг отиши билан пайдо бўлган. Бу рисклар асрлар давомида инсоннинг тадбиркорлик фаолиятини узлуксиз равишда кузатиб келмоқда. Албатта, зарар кўришни ёки даромадни қўлдан чиқаришни ҳеч ким истамайди. Шунинг учун ҳам молиявий рисклар инсоният томонидан яхши ўрганилган. Биз ҳам билиб олсак, уларни бошқара олишимиз мумкин. Банкнинг банкрот (хонавайрон) бўлиш(и) риски. Агар банк банкрот (хонавайрон) бўлса, у ўзининг касодга учраганлигини эълон қилади. Депозит (омонат)чиларда саросималик бошланади. Бундай вазиятда банкнинг ўз мажбуриятларини бажара олмаслигини ҳамма тушунади. Шундай бўлишига қарамасдан, пулларини талаб қилиш учун барча банк томон интилади. Бундай ҳолатларда кўз ёшлари ҳам, дўқ-пўписалар ҳам ёрдам бермайди. Агар банк хонавайрон бўлган бўлса, демак – унда пул йўқ. Тамом- вассалом. Хўш, бундай вазият вужудга келмаслиги учун бу рискни қандай бошқариш керак? Бунинг учун, энг аввало, депозит (омонат) шартномасини имзолашдан олдин банкингизнинг Фуқаролар депозит (омонат)ларини кафолатлаш жамғармаси аъзоси эканлигига 102 ишонч ҳосил қилмоғингиз лозим. Бу жамғармага депозит (омонат)ларни аҳолидан қабул қилиб олувчи Ўзбекистон банкларининг барчаси аъзо ҳисобланади. Агар шундай бўлса, у ҳолда Сизнинг банкингизни бу тизимда иштирок этишини текширишга не ҳожат? Бунинг боис шундаки, амалиётда банк лицензиясига эга бўлмасдан туриб, банк ниқоби остида аҳолидан пул маблағларини жалб қилувчи нопок ташкилотлар ҳамон учраб туради. Ана шуларнинг қурбонига айланмаслик учун Жамғарма сайтига кириб, танламоқчи бўлган банкингиз (ёки нобанкингиз)нинг суғуртланганлар рўйхатига кирган- кирмаганлигини аниқлашингиз зарур. Депозит (омонат)ларни суғурталаш тизими депозит (омонат)чиларга ўз пулларининг сақланиб туриши тўғрисида қайғурмасликларига имкон беради. Агар банк лицензияси чақириб (қайтариб) олинса, депозит (омонат) ва ҳисобланган фоиз суммалари ҳажмида депозит (омонат)чилар компенсация (қоплама) оладилар. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида компенсация (қоплама)нинг лимити мавжуд. Лекин Ўзбекистонда “Фуқаролар омонатларини кафолат килиш фонди” томонидан ҳеч кандай лимит ўртанитилмаган ҳамда фонд банк лицензияси чақириб (қайтариб) олинса, 100% миқдорда компенсацияни (коплам) тўлайди. Шундай қилиб, банкнинг банкрот (касод)га учраш рискини бошқариш учун, энг аввало, қуйидагига қатъий риоя қилмоғингиз даркор: банкингизнинг депозит (омонат)ларни суғурталаш тизимига аъзо эканлигига ишонч ҳосил қилинг; Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling