4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд


Қайта инвестициялаштириш риски


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/29
Sana18.11.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1785427
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish

Қайта инвестициялаштириш риски 
Тўғрисини айтиб қўяқолайлик, бу риск Сизни депозит 
(омонат)ингиз 
тугаётган 
муддатда 
“кутиб” 
туради, 
атрофингизда “гирди-капалак” бўлади, Сизга “қоровуллик” 
қилади. Агар Сиз янги депозит (омонат) очишни истасангиз, 
маълум бўладики, Сизни бошқа фоиз ставкаси кутиб турибди. 
У ўзининг олдингисидан юқори ёки паст бўлиши мумкин. Риск 
ана шундадир. Агар ставка пасайса, Сиз янги депозит (омонат) 
бўйича камроқ даромад оласиз. Бундай вазиятда депозит 
(омонат) шартномасини Сизга нисбатан узоқроқ муддатга 
тузганлар ютуқли ҳолатда бўлишади. Зеро, унинг ставкаси 
ўзгармай қолади-да! 
Юқоридагилардан 
кўриниб 
турибдики, 
“узун” 
депозит 
(омонат) 
икки 
карралик 
наф 
келтирмоқда. 
Депозит 
(омонат)нинг муддати қанчалик узоқ, фоиз ставкаси қанчалик 
юқори бўлса, қайта инвестициялаштириш риски шунчалик паст 
бўлади. Агар Сизнинг назарингизда яқин келажакда депозит 
(омонат)лар бўйича ставкалар пасаядиган бўлса, у ҳолда Сиз 
пулларингизни “узун” депозит (омонат)га қўйганингиз маъқул. 
Бироқ, “қисқа” депозит (омонат) ҳам ўз афзалликларига эга. 
Биринчидан, бу пулларни қисқа муддатда қўлга киритиш 
имконияти бўлиб, унга Сиз депозит (омонат) муддати 
105


тугаганидан сўнг эга бўласиз. Иккинчидан, ставкаларнинг 
ўзгариш риски минимал бўлади. Агар депозит (омонат)лар 
бўйича ставкалар юқори томонга қараб интиладиган бўлса, 
навбатдаги депозит (омонат)ни Сиз фойдалироқ шартларда 
очишингиз мумкин. 
Қайта инвестициялаштириш рискини бошқариш унчалик 
мураккаб эмас, балки аксинча, жуда оддийдир. Бунинг учун 
Сиз ўз депозит (омонат)ингизни нисбатан узоқроқ муддатга 
қўйсангиз бўлди. Қайта инвестициялаштириш риски ва 
ставкалар ўзгариши риски ўртасидаги тўғри мувозанат 
(
баланс)ни топиш эса анча мураккабдир. Бунинг учун Сиз, энг 
аввало, ўз устуворликларингизни аниқ аниқлашингиз ва худди 
шундай 
тарзда 
ўз 
даромад 
ва 
харажатларингизни 
режалаштирмоғингиз лозим. Балки бунда 
Сиз 
ўз 
жамғарилмаларингизни қисмларга бўлиб, уларнинг бир 
қисмини “қисқа”, қолганларини эса “узун” депозит (омонат)га 
қўярсиз. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling