4-mavzu депозит (омонат) Бу боб материалларидан баҳраманд


Хонавайрон бўлган (касодга учраган) банкларнинг


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/29
Sana18.11.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1785427
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
4-MAVZU MA\'RUZA Jamg\'arma va investitsiya shartlari va ulsr bo\'yicha risklarni boshqarish

Хонавайрон бўлган (касодга учраган) банкларнинг 
депозит (омонат)чиларига компенсация (қоплама) 
тўланмалари учун пуллар қаердан олинади? 
Мана бу саволнинг, қисқача, жавоби: 
Ўзбекистон 
Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини 
ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан 
фуқароларнинг банклардаги омонатлари давлат томонидан 
кафолатланган. 
Шунингдек, 
мазкур қонунга 
асосан 
103


“Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш 
фонди” ташкил этилган. 
Фонд 
фаолиятининг 
мақсади 
банкнинг 
банк 
операцияларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензияси 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чақириб 
олинган тақдирда фуқароларнинг банклардаги омонатлари 
бўйича ҳақ тўланишини кафолатлашдан иборат. 
Фонд пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банкида сақланади. Банкнинг лицензияси чақириб олинган 
кундан эътиборан икки ой мобайнида банкни тугатиш 
комиссияси томонидан мазкур маблағлар биринчи навбатда 
тугатилаётган банкнинг фуқаролар омонатлари бўйича 
қарзларини тўлашга йўналтирилади. 
Депозит (омонат)лар бўйича ставкаларнинг 
ўзгариш(и) риски 
Депозит (омонат) шартномасининг асосий шартларидан бири 
фоиз 
ставкасидир. 
У, 
биринчи 
навбатда, 
депозит 
(омонат)нинг муддатига боғлиқ. Одатда, депозит (омонат) 
муддати қанча қисқа бўлса, фоиз ставкаси шунча паст бўлади. 
Агар Сиз бир ойлик муддатга шартнома тузмоқчи бўлсангиз, у 
ҳолда банк Сизга унча катта бўлмаган, масалан, 5,0-6,0%ни 
таклиф 
қилиши 
мумкин. 
Банк 
учун 
Сизнинг 
жамғарилмаларингизни узоқроқ муддатга, масалан, икки йилга 
жалб қилиш (олиш) қизиқарлироқ (фойдалироқ) ҳисобланади. 
Шунинг учун шу муддатга банк Сизга юқорироқ, масалан, 
18,0% 
ёки ундан ҳам каттароқ бўлган фоизни таклиф қилиши 
мумкин. Бу ерда банк ва депозит (омонат)чи манфаатлари 
доим бир-бирига мос келади. Бироқ, бир йилдан сўнг депозит 
(омонат)лар бўйича ставкалар кескин ошиши ва бу ҳолда 
Сизнинг депозит (омонат)ларингиз бўйича даромадлар жорий 
ставкалар бўйича олинган даромадлардан бирмунча паст 
бўлиб қолиши мумкин. 
Бундай вазиятда олинмасдан қолаётган фойда (наф) 
рискини қандай бошқариш мумкин? Бунинг бир неча йўллари 
104


бор. Масалан, бунинг учун капиталлаштириш, яъни мураккаб 
фоизлардан ва ҳисоб варағидан муддатидан олдин 
пулларнинг бир қисмини олиш имкониятидан фойдаланиш 
мумкин. Агар фоиз ставкаларини кескин ўсаётган бўлса, 
қуйидаги имкониятдан ҳам фойдаланиш мумкин: Сизга 
фойдали бўлса, бир депозит (омонат)ни ёпиш ва шу заҳотиёқ 
иккинчи депозит (омонат)ни очиш мақсадга мувофиқ. 
Хуллас, депозит (омонат)лар бўйича ставкалар ўзгариши 
рискини бошқариш учун: 
а) ставка ва муддат ўртасидаги нисбатни тушунмоқ; 
б) муддатидан олдин қисман пулни олиш имкониятини 
берувчи депозит (омонат)дан фойдаланиш лозим. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling