4 мавзу: фаолият ва мотивация режа
Download 64.43 Kb.
|
4 мавзу ФАОЛИЯТ ва унуниг тузилиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақсад
- Иш–ҳаракат
- Афферентация
Фаолиятнинг таркиби
Инсон фаолияти жуда хилма–хилдир. Унга меҳнат, педагогик, бадий–ижод, илмий–тадқиқот фаолиятларини киритиш мумкин. Инсон фаолияти таркибини таҳлил қилиш, шуни кўрсатадики, фаолият ташқи дунёни онгли психик акс эттирилишида намоён бўлади. Ҳар қандай фаолиятда инсон ўз хатти-ҳаракатларини мақсадини англайди, кутилаётган натижани тасаввур қилади, шароитни идрок қилади ва баҳолайди, бажариладиган ҳаракат таркибини ўйлайди, иродавий зўр беради, фаолиятнинг боришини кузатади, муваффақият ва мағлубиятини ўйлайди. Фаолият бир томондан, шахснинг ривожланиши ва сифатларининг намоён бўлиш шароити, иккинчидан, шу фаолият субъекти бўлган шахснинг тараққиёт даражасига боғлиқдир. Барча фаолият турлари таркибида учта таркибий қисмни: мақсад–мотив–ҳаракатни ажратиш мумкиндир. Мақсад – инсон фаолияти сўнгги натижасининг образи сифатида намоён бўлади ва эҳтиёжларини амалга оширилишидир. Мотив – кишини фаолиятга ундайди ва унга мазмун бахш этади. Иш–ҳаракат галдаги битта оддий вазифани бажаришга қаратилган, нисбатан тугалланган фаолиятнинг таркиби. Фаолиятга қаратилган мақсад озми–кўпми узоқ ёки яқин бўлиши мумкин. Шунинг учун бу мақсадга эришиш одам томонидан ана шу мақсад сари ҳаракат қилиш давомида унинг олдида туғиладиган қатор жузъий мақсадларни изчиллик билан ҳосил қилишдан иборат бўлади. Ташқи оламдаги нарсаларнинг ҳолатини ва хоссаларини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатларни иш-ҳаракат (саъи-ҳаракат) деб юритилади. Нарсалар билан қилинадиган исталган бир иш макон ва замон билан боғлиқ бўлган маълум ҳаракатлардан ташкил топади. Масалан: “А”, “И” ҳарфларни ёзишдаги ҳаракатлар, бир-биридан фарқ қилади. Одамларнинг нарсалар билан қиладиган ҳаракатлари таҳлили шуни кўрсатадики, бу ҳаракатлар ташқи жиҳатдан жуда кўп, ранг-барангдир. Шундай бўлса ҳам, одатда улар учта содда элементлардан ташкил топгандир; “олмоқ”, “жойини ўзгартирмоқ”, “қуйиб юбормоқ” бу ҳаракатлар одамнинг танаси, оёқлари ва боши билан қилинадиган ёрдамчи ҳаракатлар билан амалга оширилади. Инсон фаолиятига йўналтирилган мақсадга эришиш учун шу йўлда ҳаракат қилиш туфайли хусусий вазифаларни бажаришга киришади. У ўз олдида турган мақсадни амалга ошириш учун маълум вақт оралиғида у ёки бу амални бажаради. Бирор матнни компьютерда тайёрлаш учун инсон олдин уни электр токига улайди, экранни ишга созлайди, унинг тугмачаларини босиш орқали ҳарф ва сўзларни теради, сўнгра маълум маъно англовчи матн пайдо бўлади. Инсон фаолияти нарсаларни ўзлаштиришга йўналтирилган саъи – ҳаракатлардан ташқари: а) тананинг фазовий ҳолати, б) қиёфанинг сақланиши (тик туриш, ўтириш), в) жой алмашиш (юриш-югуриш), г) алоқа воситалари саъи–ҳаракатлари қатнашади. Одатда алоқа воситалари таркибига; а) ифодали саъи– ҳаракат (имо-ишора, пантомимика), б) маъноли ишора, в) нутқий саъи– ҳаракатларни киритади. Саъи–ҳаракатларнинг ушбу турларида таъкидлаб ўтилганидан ташқари мушаклар, ҳиқилдоқ, товуш пайчалари, нафас олиш аъзолари иштирок этади. Демак, нарсаларни ўзлаштиришга қаратилган ҳаракатнинг ишга тушиши муайян саъи– ҳаракатлар тизимининг амалга оширилишини англатади. Бу ҳодиса кўп жиҳатдан ҳаракатнинг амалга ошиши, шарт–шароитларга боғлиқ. Жумладан: а) китобни олиш қаламни олишдан бошқачароқ тарздаги саъи–ҳаракатни тақазо этади, б) автомобилни ҳайдаш велосепедда учишга қараганда ўзгача саъи–ҳаракат талаб қилади, в) эллик килограмм штангани кўтаришда бир пудлик тошга қараганда кўпроқ қувват сарфланади, г) картонга катта шаклни жойлаштириш, қийин кечади. Юқорида келтирилган мисоллар турлича объектларга тааллуқли бўлишига қарамай, уларда ҳаракатнинг мақсади ягонадир. Объектларнинг турлича эканлиги саъи–ҳаракатларнинг олдига ва мушак фаолияти тузилишига ҳар хил талабларни қўяди. Ушбу воқелик рус олимлари П.К.Анохин, Н.А. Бернштейн, Э.А.Асратянларнинг тадқиқотларида исботлаб берилган. Уларнинг умумий мулоҳазаларига қараганда, мушакларнинг фаолияти саъи – ҳаракат вазифаси билан эмас, балки мазкур саъи–ҳаракат рўй берадиган шарт-шароитлар билан бошқарилиш мумкин. Мушаклар бу ўринда саъи– ҳаракатларнинг йўналишини ва тезлигини таъминлаш учун хизмат қилади, ҳар хил қаршиликларни (ҳажм, куч, вазн таъсири) муайян даражада сусайтиради. Саъи–ҳаракатларнинг назорат қилиш жараёни ва уларни бошқариш тескари алоқа тамойилига биноан рўёбга чиқади. Ушбу ҳодисани амалга ошиш имконияти қуйидаги омилларга бевосита боғлиқ ҳолда кечади: а) сезги аъзолари алоқа канали вазифасини бажарган тақдирда; б) улар ахборот манбаи сифатида ҳаракат ролини ўйнаганда; в) саъи–ҳаракатларни акс эттирувчи аломатлар бу жараёнда хабар етказувчи сифатида қатнашганида ва бошқалар. Таъкидлаб ўтилган омиллар орқали амалга ошадиган тескари алоқанинг бундай шаклини (кўринишини) рус тадқиқотчиси П.К.Анохин тескари афферентация деб атаган. Афферентация (лотинча afforens келтирувчи деган маънони англатади) ташқи қўзғатувчилардан ҳамда ички органлардан ахборотни қабул қилувчи ҳиссий аъзолардан марказий нерв системасига келиб тушувчи нерв импульсларининг доимий оқимини билдиради. Тўғри алоқа ахборотларнинг ташқаридан кириб боришини англатиб келса, тескари афферентация унинг акс ҳолатини намоён қилади. Саъи – ҳаракатларнинг ҳаммаси ҳам органларнинг фаолиятини тушунтириш учун хизмат қилади ва назорат (бошқарув) жараёни қандай кечишини таҳлил этиш имкониятига эга. Фаолият таркибига кирувчи саъи-ҳаракатлар тизими охир оқибатда мазкур ҳаракатнинг мақсади билан назорат қилинади, баҳоланади ва тўғрилаб турилади. Мақсад мияда фаолиятнинг бўлғуси маҳсулоти тимсоли, ўзгарувчан андазаси тарзида вужудга келиши мумкин. Эзгу ниятга айланган бўлғуси андоза билан ҳаракатнинг амалий натижаси қиёсланади, ўз навбатида андоза саъи-ҳаракатни йўналтириб туради. Ана шу ҳолатнинг турлича психофизиологик талқинлари мавжуд бўлиб, улар “Бўлғуси ҳаракат моделлари”, “саъи-ҳаракат дастури”, “мақсаднинг дастури”, “мияда ҳаракатнинг ўзи олдиндан ҳосил қиладиган андозалари” сингари тушунчаларида ўз ифодасини топади. Жумладан, уларнинг энг муҳимлари; “Ҳаракат акцептори” ва “Илгарилаб акс эттириш” (П.К.Анохин), “Ҳаракат-лантирувчи вазифа” ва “Бўлғуси эҳтиёж андозаси” (Н.А.Бернштейн), “Зарурий моҳият ” ва “Келажак андозаси” (Миттельштедт, У.Эшби) ва бошқалар. Санаб ўтилган тадқиқотчиларнинг талқинлари илмий фараз (тахмин) тарзида берилганлиги туфайли улар мияда қандай акс этилиши мумкинлигини мукаммал билишга қодир эмасмиз. Лекин уларнинг мияда илгарилаб акс эттириш тўғрисидаги мулоҳазалари, бу борада тасаввур-ларнинг яратилиши психология фани учун ижобий илмий воқелик бўлиб ҳисобланади. Нарсалар билан қилинадиган иш-ҳаракатидан ташқари, одамнинг фаолиятини баданнинг маълум вазиятини ва қиёфасини сақлаб туришни таъминлайдиган ҳаракатлар, организмнинг бир жойидан иккинчи жойига ўрин алмаштириши, коммуникацияни таъминлайдиган ҳаракатлар, ифодали ҳаракатлар ва нутқ ҳаракатлари мавжуд. Нарсалар билан қилинадиган ишларни бажариш маълум тизимдаги ҳаркатларни амалга оширишдан иборат. Ҳаракатлар тизими ва мақсади билан, бу мақсад йўналтирилган нарсалар хусусияти ва иш шароити билан боғлиқдир. Масалан, стакан ва қаламни олиш, пиёда ва чанғида юриш, оғир ва енгил нарсани бошқа жойга олиб қўйиш, майда ва катта михни қоқиш, гантел ва штангани кўтариш, ҳаракатлари бир-биридан фарқ қилади. Ҳаракатнинг бошқарилиши ва унинг натижаларини эришиладиган пировард мақсад, таққослаш йўли билан доим назорат қилиб борилади ва тўлдириб турилади. Ундай назорат сезги аъзолари ёрдами билан эришилиши мумкин бўлган нарсалар ташкил этади. Демак, мақсад мияда, келажакдаги фаолият натижасида, тилакдаги келажак модели билан ишнинг мазкур натижалари таққосланади, худди ана шу ишнинг қай йўсинда бўлиши бошқарилади. Ҳаракатларнинг истаган бир томонларини уларнинг мотор, сенсор ва марказий таркибий қисмлари деб аташ мумкин. Ишни амалга оширишда бажарадиган вазифаларига мувофиқ, улар ишни ижро қилувчи, бошқарувчи деб белгиланиши мумкин. Бу вазифаларнинг ҳар бирини киши онгли ва онгсиз равишда бажариши мумкин. Одам талаффуз қилмоқчи бўлган гапнинг грамматик шакли ва мазмуни ҳамиша онг ёрдамида олдиндан пайқаб олинади. Одатда, ишдан кўзланган мақсад ва шунинг билан бирга ишнинг умумий характери ҳамма вақт англаб олинади. Масалан, велосипедда кетаётган одам мутлақо онгсизлик ҳолатида бунинг уддасидан чиқа олмайди. Бажариладиган ҳаракатнинг маълум томонлари даставвал тўла англаб бошқаришни талаб қилинади, ундан кейин ишнинг бажарилиши онгнинг иштирокини борган сари камроқ талаб қилади. Бундай ҳолларда ишнинг бажарилиши автоматлашади. Одамдаги мақсадга мувофиқ ҳаракатларнинг амалга оширилиши ва автоматлашуви малака деб айтилади. Ишнинг тузилиши шундай қисман автоматлашуви туфайли ўзгариш имконияти қуйидагидан иборат: Ҳаракатларни ижро қилиш усулларининг ўзгариши. Бундан аввал ҳар бири алоҳида-алоҳида бажарилган айрим ҳаракатлар бир бутун ҳаракат таркибидаги оддий ҳаракатлар ўртасида ҳеч қандай “тўхтаб қолиш” ва танаффуслар бўлмайдиган битта яхлит актга айланади. Масалан, котибанинг ўрганаётган ҳайдовчи, ёзишни ўрганаётган бола ҳаракатини кўриш мумкин. Ишни бажаришда сенсор, яъни ҳиссий назорат усулларининг ўзгариши. Ишни бажариш устидан қилинадиган кўриш назорати кўп жиҳатдан мускул назорат билан алмашинади. Масалан, машинистканинг хат ёзишдаги, ҳайдовчи мотор овозидаги, пўлат қуювчи метал рангининг ўзгаришини фарқ қилади. Иш-ҳаракат марказий бошқарувчи усулларининг ўзгариши. Диққат иш-ҳаракатининг усулларини идрок қилишдан озод бўлади ва асосан иш-амалнинг ҳамда натижаларни идрок қилишга қаратилади. Айрим ҳисоблаш, қарорга келиш ва бошқа интеллектуал операциялар тез ва бирлашган ҳолда “интуитив” бажарила бошлайди. Малака фаолият таркибида ўзига хос ўрин тутади. Малака деб машқ қилиш жараёнида иш ҳаракатлар бажарилишининг автоматлашган усулларига айтилади. Малака иш унумдорлигининг ортишига, вақтни тежашга, ақлий фаолиятни бир мунча муҳимроқ нарсаларга сафарбар қилишга имкон беради. Малака қуйидагича ҳосил қилинади: а) меҳнат ҳаракатлари, уларни эгаллаб олишнинг зарур эканлиги ва аҳамиятини англаш; б) ҳаракат намунасини эсда олиб қолиш; в) малака намуналарини кўп марта бажариш, машқ қилиш; г) изчиллик билан олиб бориладиган машқ натижасида ҳаракатлар тезлашади, хатолар камаяди; д) малака ҳаракатларни автоматлаштириш билан шаклланади. Айрим ортиқча ҳаракат элементлари тушиб қолади. Бирор фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд билимлардан ва малакалардан фойдалана олиш к ў н и к м а дейилади. Малака турли йўллар билан кўрсатиш, тушунтириш, кўрсатиш ва тушунтиришни қўшиб олиб бориш орқали ҳосил қилиниши мумкин. Ҳар бир кўникма ва малака одамнинг ўз тажрибасида аввал эгаллаб олган малакалари асосида юзага келади ва амал қилади. Малака, кўникмаларнинг айримлари кишининг кўникма ҳосил қилишига ва малакали ишлашига ёрдам беради, бошқа бирлари ҳалақит беради, учинчилари, янги кўникмаларни ўзгартириб боради. Бу ҳодиса психологияда малакаларнинг ўзаро таъсири дейилади. Аввал ҳосил қилинган малакаларнинг янги малакаларга ижобий таъсири малакаларнинг кўчиши ёки малакалар индукцияси деб аталади. Масалан, математика дарсида ҳосил бўлган кўникмани, физикада қўллаш мумкин. Фаолиятнинг яна бир қисми одат бўлиб, кўникма малакалардан ҳеч қандай самара ёки натижага эга эмаслиги билан ажралиб туради. Одатда одам томонидан беихтиёр, онгсиз тарзда муайян мақсадга йўналтирилмаган ҳолда амалга оширилади. Баъзи ҳолларда одатлар шахс томонидан назорат қилиниши мумкин, лекин ҳар доим ҳам ақлли ва керакли ҳаракатлар бўлмаслиги мумкин. Download 64.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling