4-мавзу. Харажатларни ҳисобга олиш усуллари
Ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар ҳисоби
Download 421.09 Kb.
|
Бошкарув хисоби 4-маввзу
Ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар ҳисоби
Ишлаб чиқариш жараёнида йўқотишларни булиши табиий хол. Масалан суюк-ликлар парланади, кастюм учун бичилган материалнинг бир кисми қийқим холига келади, мебел тайёрлашда ёгочнинг бир қисми араланиб чиқиндига айланади в х к . Агар булар ишлаб чиқаришни ташкил килишнинг нормаль тизимида юз берса, бун-дай йўқотишлар норматив (меъёрий) ёки назорат қилинмайдиган йўкотишлар деб аталади. Меъёрий йўкотишлардан ташқари, нормал ишлаб чиқаришни ташкил килиш жара-ёнида кўзда тутилмаган йўқотишлар хам юзага келиши мумкин. Улар асосан техно-логик жараённинг бузилиши билан боглик бўлиб, таркибий кисмларини нотугри аралаштириш, паст сифатли материаллардан фойдаланиш, матони нотугри бичиш каби сабабларга кура юзага келади. Бундай йўқотишлар меъердан ортикча еки назорат килинадиган йўқотишлар деб юритилади. Меъерий чегарасидаги йўқотишларни махсулот таннархига қўшиш меъердан ортик-чаларини эса давр харажатлари сифатида тан олиниб фойда ва зарарлар ҳисоб-варағига ёзилиши лозим . Мисол 1. Ишлаб чиқариш жараёнида 1200 л суюқлик ишлатилади.Унинг киймати 12000 минг сўм , меъердаги йўқотишлар эса 16,5% (200л) ни ташкил қилади. Тайёр махсулот таннархини қуйидаги формула орқали аниклаймиз. Ишлаб чиқариш харажатлари 12000 м.сўм = = 12000 сўм / л Кутилаётган махсулот чикиши 1200 л – 200 л Агар ишлаб чиқариш жараёнида хатоликка йўл қўйилса бу йўқотишларни ортишига сабаб бўлади. Шундай қилиб кутилаетган 1000 л махсулот ўрнига 900 л тайёр мах-сулот олинса, 100 л қўшимча йўқотиш, меъердан ортиқча йўқотиш деб тан Олинади, таннарх эса ўзгармай қолаверади. Ушбу холда умумий харажатлар қуйидагича таксимланади: Тайёр махсулот (900 л * 12000 ) 10800 м.сўм Меъердан ортикча йўқотиш (100*12000) 1200 м.сўм Жами 12000 м.сўм Янада аниқ таъсаввур хосил килиш учун ушбу хўжалик муомиласини асосий ишлаб чиқариш ҳисобварағида кўриш мумкин
Download 421.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling