4-мавзу. Харажатларни ҳисобга олиш усуллари


Download 421.09 Kb.
bet14/28
Sana17.02.2023
Hajmi421.09 Kb.
#1209181
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28
Bog'liq
Бошкарув хисоби 4-маввзу

Мисол 1.
Ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компания буюртмали калькуляция усулидан фойдаланади.Унинг ҳисобот даври бошига захиралар ҳисобварағидаги қолдиклари қуйидагилардан иборат:

Хом - ашё 20,000 сўм


Тугалланмаган ишлаб чиқариш 15,000 сўм
Тайёр махсулот 30,000 сўм
Компания ишлаб чиқариш устама харажатларини буюртмаларга ишланган станок – соатлар асосида тақсимлайди. Жорий йилда компания 75,000 станок – соат ишлашни режалаштирмокда, бунда ишлаб чиқариш устама харажатлари 450,000 сўмни ташкил этади.

Йил давомида қуйидаги хўжалик муомалалари акс эттирилди:


(a) 410,000 сўм га хом – ашё сотиб олинди.
(b) ишлаб чиқаришга 380.000 сўмлик хом – ашё ҳисобдан чиқарилди. Шундан
360,000 сўмлик асосий материаллар ва 20.000 сўмлик эгри материаллар
(c) қуйидаги харажатлар ишчиларнинг мехнат хақлари сифатида акс эттирилди:
мехнат хақига тўғри харажатлар - 75,000 сўм, ёрдамчи ишчиларнинг мехнат
хақи харажатлари - 110.000 сўм, сотишдан комиссион тўлов - 90.000 сўм ва Бошқарув ходимларининг иш хақлари - 200,000 сўм;
(d) савдо агентларнинг сафар харажатлари 17,000 сўм;
(e) ишлаб чиқаришда фойдаланилган коммунал хизмат харажатлари - 43,000 сўм;
(f) махсулот рекламаси бўйича харажатлар - 180,000 сўм:
(g) йил давомида акс эттирилган эскириш - 350.000 сўм (шундан, 80% - ишлаб чиқариш фаолиятига, 20% - савдо ва Бошқарув фаолиятига таалукли);
(h) йиллик суғурта бўйича харажатлар - 10.000 сўм (шундан, 70% - ишлаб чиқа-риш фаолиятига, 30% - савдо ва Бошқарув фаолиятига таалукли );
(i) ишлаб чиқариш устама харажатлар махсулот таннархига тақсимланган эди. Махсулотга талаб юқори бўлганлиги учун компания йил давомида 80,000 сўм-лик станок-соат ишлади.
(j) йил давомида 900,000 сўм тайёр махсулот ишлаб чиқарилди;
(k) йил давомида таннархи 870.000 сўм бўлган тайёр махсулот харидорларга кре-дитга сотилди, бунда сотиш хажми 1,500,000 сўмни ташкил этди.


Талаб килинади:
1. Юқорида баён этилган хўжалик муомалари бўйича бухгалтерия ёзувларини
амалга оширинг.
2. Т- ҳисобварагига бухгалтерия ёзувларини киритинг (бошлангия қолдикларни
киритишни хам унутманг).
3. Йиллик ишлаб чиқариш устама харажатлари тўлиў тақсимланганми ёки ортиқча
тақсимлаганми? Ишлаб чиқариш устама харажатлари ҳисобварагидаги қолдиқни
сотилган махсулот таннархига ўтказиш учун ёпилувчи бухгалтерия ёзувларини
расмийлаштиринг.
4. Йиллик фойда ва зарарлар ҳисоботини тайёрланг.


Тестлар:

1. Бир йил давом этган контрактни бажариш учун қуйидаги харажатлар қилинган


деб ҳисоблаб контрактнинг таннархини аниқланг
Материал харажатлар 200000 сўм
Мехнат харажатлари 120000 сўм
Устама харажатлар асосий харажатларнинг 50 %
миқдорида
Янги ускуна нархи 250000 сўм
Эскириш фоизи 15 %
Контракт тугагач олинган материаллар 5000 сўм
А. 615500 сўм
В. 512500 сўм
С. 730000 сўм
Д. 834500 сўм
2. Таннархни калькуляция қилишнинг буюртмали усулида харажатлар тўғрисидаги
маьлумотларни йиғиб борувчи асосий хужжат қайси жавобда тўғри кўрсатилган ?
а) материал харажатлари учун ёзилган талабнома
в) буюртманинг ҳисоб карточкаси
с) тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг назорат ҳисобвараги
d) иш вақтини ҳисобга олувчи карточка
3. Қуйида келтирилган холатларнинг қайси бирида харажатлар ҳисоби обьекти тўғри
кўрсатилган.
А. Масьулият марказлари
В. Махсулот турлари
С. Бир хил турдаги махсулотларнинг гурухлари
Д. Барча жавоблар тўғри

4. Қуйида келтирилган холатларнинг қайси бирида калькуляция обьекти тўғри кўр


сатилган.
А. Масьулият маркази
В. Махсулот партияси
С. Ишлаб чиқариш цехи
Д. Тайёр махсулот омбори

Download 421.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling