4-мавзу. Харажатларни ҳисобга олиш усуллари


Комплекс ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва йўлдош махсулотнинг таннархини калькуляция килиш


Download 421.09 Kb.
bet15/28
Sana17.02.2023
Hajmi421.09 Kb.
#1209181
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
Бошкарув хисоби 4-маввзу

4. Комплекс ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва йўлдош махсулотнинг таннархини калькуляция килиш


4.1. Биргаликда ишлаб чиқарилувчи ва йўлдош махсулотлар тўғрисида тушунча
Биргаликдаги ишлаб чиқаришнинг комплекс харажатлари бухгалтерия фанининг мухим мавзуси ҳисобланади. Улар жумладан хизмат кўрсатиш сохаси ва фойдаси мавжуд бўлмаган корхоналарнинг устама харажатларини тақсимлашда катта аха-миятга эга. Биргаликда ишлаб чиқариладиган йўлдош махсулотлар, бир махсулотни ишлаб чиқариш бевосита бошқа турдаги махсулотни яратилишга сабаб бўлувчи корхоналар учун характерлидир.
Турли махсулотларни бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиши холатида, агар улар-нинг хар бири алохида сотиш бахосига эга бўлса, бу махсулотлар биргаликда ишлаб чиқарилувчи махсулотлар деб аталади. Бошқа махсулотлар билан биргаликда иш-лаб чиқарилувчи ва бахо ўрнатишда ўзининг хусусиятларига эга бўлган махсу-лотлар йўлдош махсулотлар деб аталади.
Демак, йўлдош махсулотлар (ўз номидан келиб чиқиб) асосий махсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида юзага келувчи махсулотлардир.
Биргаликда ишлаб чиқарилувчи махсулотлар компаниянинг молиявий фаолияти учун хал қилувчи ахамиятга эга бўлса, йўлдош махсулотлар тасаддифий характерга эга. Бошқача қилиб айтганда, йўлдош махсулотни ишлаб чиқариш, асосий мах-сулотни ишлаб чиқариш керакми, йўқми деган масалада қарор қабул қилишга ва асосий махсулотга баҳони белгилаш жараёнига таъсир кўрсатмайди. Биргаликда ва йўлдош махсулотларни ишлаб чиқарувчи тармоқларга мисол тариқасида, кимё, нефтни қайта ишлаш , тоғ-кон, донни майдалаш каби тармоқларни келтириш мум-кин.
Чизма № 1 Биргаликда ишлаб чиқарилувчи асосий ва йўлдош махсулотларни
тайёрлаш жараёни схемаси

Хом аше ва




Бўлиниш нуқтаси

Асосий




Мехнат ва

материалар













махсулот А




ишлаб чиқа-










Биргаликда










риш УХ










ишлаб чиқа-



Асосий
















шиш жараёни

махсулот Б




Мехнат ва

Мехнат ва-



















ишлаб чиқа-

ишлаб чи-













Йўлдош




риш УХ

қариш УХ










махсулот С







Биргаликда ишлаб чиқарилувчи ва йўлдош махсулотлар ўртасидаги фарқ шундаки, уларни то ишлаб чиқариш жараёнида маълум даражага етгунга қадар алохида мах-сулот турлари сифатида идентификация қилиш мумкин эмас. Бу даражани бўлиниш нуктаси деб аташ мумкин.
Баъзида барча махсулотлар бир вақтнинг ўзида бўлинадилар, баъзида эса турли вақтларда . Масалан, махсулотлар бўлингунга қадар бир баррел хом нефтни қайта ишлаш харажатларининг қанчасини бензин, керосин парафинга олиб боришини аниқлаш қийин.




    1. Download 421.09 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling