4. Контракт таннархини калькуляция қилиш тартиби
Контрактлар бўйича бухгалтерия ёзувлари
Контракт таннархини калькуляция килиш жараёнида, хар бир контракт калькуляция килинаётган махсулотнинг алохида бирлигини билдиради, шунинг учун хар бир контракт буйича харажатлар бош бухгалтерия китобининг алохида ҳисобварағида йиғиб борилади. Харажатларнинг турли элементлари қуйидагилар билан боғлик:
Асосий материаллар
Контрактга киритиладиган материаллар хам махсус сотиб олинган материал-лардан, хам пудратчининг омборида мавжуд бўлган материаллардан иборат бўлиши мумкин.Бунда тегишли харажатлар контракт ҳисобварағига дебетланади. Ишлаб чи-
қариш жойида материалларни назорат қилишга контракт шартларига мувофиқ мате-риалларни келиб тушиши ва қурилиш участкасидан ортиқча материалларни қайта-рилишини ҳисобга олишнинг самарали тадбирларини ташкил этишнинг қийинлиги тўсқинлик қилиши мумкин.
Ишлаб чиқариш ишчиларнинг иш хақлари
Контрактга киритиладиган мехнат харажатлари режа ва хужжатларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар , корхонадаги ишлаб чиқариш муомалалари ва қу-рилиш участкасидаги ишлардан иборат бўлади. Контракт бўйича қурилиш участ-касидаги барча ишлар тўғри мехнат сифатида қаралади. Турли участкалардаги қу-рувчилар томонидан иш вақтини очиб бериш учун иш вақтини ҳисобга олиб борув-чи табелларни юритиш зарурати пайдо бўлиши мумкин. Бундай мехнат харажатла-ри контракт ҳисобварағига дебетланади.
Материаллар ва мехнатдан ташқари мухим ахамиятга эга бўлган контракт билан боғлиқ тўғри харажатлар хам мавжуд. Ушбу тоифадаги харажатларга икки асосий моддалар, хусусан ишлаб чиқариш ускуналари ва субпудратчилар томонидан бажарилган ишлар киради.
Ишлаб чиқариш ускуналари
Ишлаб чиқариш ускуналари контракт учун махсус сотиб олиниши мумкин. Ушбу холатда контракт ҳисобвараги сотиб олинган ускуна таннархига дебетланади. Ёки ускуналар бошка контрактлар орқали берилиши хам мумкин. Бундай холатда қисман ҳисобдан чиқарилган қиймат бизнинг контракт ҳисобварагига дебетланади ва у ҳисобдан чиқарилган контракт ҳисобварагига кредитланади. Хар бир ҳисобот даврининг охирида эгалик хуқуқидаги ишлаб чиқариш ускуналарининг амортизация суммаси контракт ҳисобварагида кредитланиб акс эттирилади (яъни қолдиқ кейинги даврга ўтказилади). Бухгалтерия ёзувларининг соф натижаси шундан иборатки, иш-лаб чиқариш ускуналарининг амортизацияси контракт ҳисобварагига автоматик тарзда дебетланади. Ишлаб чиқариш ускуналари маълум бир контракт асосида фой-даланиш учун ижарага олиниши мумкин. Компания бундай ишлаб чиқариш уску-наларига эга бўлмаганлиги учун, бухгалтерия ёзувлари контракт ҳисобварағига дебетланадиган ижара харажатларидан иборат бўлади. Шунингдек контракт ҳисоб варагини компанияга тегишли ишлаб чиқариш ускуналарининг ижараси бўйича шартли харажатлар билан дебетлаш мумкин, бунда ижарага олинган ишлаб чиқа-риш ускуналари алохида иқтисодий бирлик сифатида ҳисобга олинади.
Субпудратчилар (суб контракт) бўйича ишлар
Йирик контракт ёки ишнинг маълум бир жихатлари мутахассислар ёки махсус хизматлар кўрсатиш фаолияти билан боғлиқ бўлган холатда компания субпуд-ратчиларни жалб қилиши мумкин. Субпудратчилар томонидан бажарилган хар қан-дай ишлар тўғри харажатлар бўлиб ҳисобланади ва контракт ҳисобварагига дебет-ланади
Эгри харажатлар
Аксарият пудратчилар ўз харажатларини алохида контрактлар бўйича тақсим-лашга харакат қилмайдилар, чунки улар тўғри харажатларга нисбатан унчалик сези-ларли эмас. Шунга қарамай агар эгри харажатларни тақсимлаш амалга оширилса контракт ҳисобварагига сезиларли сумма дебетланган бўлар эди.
Эксперт хулосаси ва ушлаб қолинадиган маблағ
Хар бир контракт баҳоси бажарувчи ва мижоз ўртасида келишиб олинади. Йирик контрактларда иш бир неча ой ёки йилларда бажарилган холларда пудратчи контракт бахосига мувофиқ мижоздан оралиқ тўловларни кутади. Бундай тўловлар маълум бир санага контракт бўйича бажарилган ишлар хажмига мувофиқ амалга оширилади. Тўловлар тартиби куйидаги кўринишга эга:
Контракт бўйича иш бажарилиши билан, буюртмачи томонидан ёлланган эксперт бажарувчи томонидан бажарилган иш хажмига мувофиқ унга тўланиши мумкин бўлган контракт умумий бахосининг бир қисми белгиланган хулосани бе-ради. Аксарият холларда ушбу босқичда бажарувчи оралиқ тўлов суммасига ( фоиз бўйича тўлов) ҳисоб – фактурани тақдим этади.
(б) Ушлаб қолинадиган маблағ
Контрактни бажариш даврида бажарувчи одатда фақат контракт бахосининг эксперт хулосасида белгиланган қисмини олади. Буюртмачи томонидан ушлаб қоли-надиган сумма «ушлаб қолинадиган маблаг» сифатида маълум. У контракт тўлиқ бажарилиб, хар қандай камчиликлар бартараф этилгандан сўнг бажарувчига тўлаб берилади.
Тугалланмаган контрактлар бўйича фойда
Контракт узоқ муддатга мўлжалланганда бажарувчи контракт бўйича фойда-нинг бир қисмини ўз ҳисоботларида тан олиши мумкин. Тугалланганлик фоиз усули бир неча йиллар давомида фойда мавжуд бўлмаган, сўнг бирданига контракт бажа-рилган йилда фойда пайдо бўладиган ноизчилликни бартараф этиш имкониятини беради. Тугалланмаган контрактда фойданинг қандай қисми тан олиниши мумкин-лиги бўйича қарор қабул қилинаётганда қуйидаги жихатлар ҳисобга олиниши керак:
(a) оралик фойдани тан олишдан олдин контрактнинг муваффакиятли бўлиши маъ
лум бўлиши лозим ;
(b) хар қандай фойда маълум бир санага контракт бўйича ишни якунланганлик
даражасига нисбатан пропорционал олиниши лозим;
контракт бўйича кутилаётган умумий йўқотишларга нисбатан чора – тадбирлар
тезроқ қабул қилиниши лозим.
Оралиқ фойдани ҳисоблаш
Тугалланмаган лойиха буйича оралик фойдани ҳисоблаш бешта қадамдан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |