4-мавзу. Харажатларни ҳисобга олиш усуллари


Download 421.09 Kb.
bet13/28
Sana17.02.2023
Hajmi421.09 Kb.
#1209181
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28
Bog'liq
Бошкарув хисоби 4-маввзу

1- қадам
Контрактни амалга оширишнинг умумий қийматини аниқланг (бахоси қатъий бел-гиланган контракт учун бу контракт бахоси ҳисобланади). Ушбу қадамни (а) деб номлаймиз.
2 -қадам
Контрактни бажариш давомида юзага келиши мумкин бўлган харажатларнинг уму-мий миқдорини ҳисобланг. Ушбу бандни (б) деб номлаймиз, у икки элементдан ибо-ратдир:
1. маълум бир санага қилинган хақиқатдаги харажатлар, ( Қ )
2. контрактни якунлаш учун зарур бўлган келгусидаги харажатлар.
3 – қадам
Контракт бўйича тахминий умумий фойда (а) дан (б) ни чиқариб ташлаш билан аниқланади.
4 – қадам
Тан олинаётган фойда маьлум бир санага бажарилган ишнинг хажмини акс этти-риши лозим. У қуйидагича ҳисобланади:

Маълум бир санага тан олиниши кўзда тутилган фойда қ


Маълум бир санага эксперт хулосасига мувофик иш нархи х режадаги фойда
Контрактни бажаришнинг умумий бахоси

Фойда маълум бир санага жамгарилган (кумулятив) катталикни билдиришини анг-лаш мухимдир.




5 – кадам
Жорий даврга тугаллланмаган контракт бўйича фойда (яъни жорий йилда контракт ҳисобварағига дебетланадиган фойда) 4- қадамга мувофиқ ҳисобланган ва контракт бўйича ўтган даврлар фойдаси чиқариб ташланган кумулятив фойдани билдиради.
Бошқача қилиб айтганда, жорий даврда олинадиган фойда, ушбу санага бўлган фой-да (зарур бўлса, камайтирилган) минус контракт бўйича ўтган йиллар фойдасини билдиради.


Изохлар:
1. Йўқотишларни аниқланиши ва уларни бартараф этиш учун зарурий чора – тад-бир кўрилишини таъминлаш мақсадида фойда доимо ҳисобланиб борилиши ло-зим.
2. Эксперт хулосаси берилмаган ишлар қийматига эътибор берилиши лозим.Чунки улар ўз навбатида харажатлар бухгалтерия китобларига киритилади, лекин уш-бу ишни бажариш қиймати хулоса берилган ишлар қийматидан чиқариб бори-лади.Бундан мақсад фақат эксперт хулосаси мавжуд бўлган ишлар бўйича фой-дани ҳисоблашдан иборат.


Тугалланмаган шартномаларни бахолаш

Тугалланмаган шартномалар бўйича тақдим этилган тугалланмаган ишлаб чиқариш-
ларни тўғри бахолаш контрактлар бўйича ишлайдиган компаниялар учун молиявий
ҳисоботларни тайёрлашда мухим ахамият касб этади.

Download 421.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling