4-мавзу. Харажатларни ҳисобга олиш усуллари
Жадвал № 1. Натурал кўрсаткичлардан фойдаланиш усули
Download 421.09 Kb.
|
Бошкарув хисоби 4-маввзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жадвал № 2 Махсулот турларига тўғри келувчи фойдани аниқлаш
- Сотиш қийматига асосланган усул
- Жадвал № 3 Соф сотиш қийматига асосланган усул
- Сотишнинг кутилаётган соф қиймати усули
- Жадвал № 5 Сотишнинг кутилаётган соф қиймати усули
- 40 000 100 4.3. Комплекс харажатларни тақсимлаш тизимини қарор қабул қилиш жараёнига таъсири
- Қайта ишланганда Қайта ишланмаганда
Жадвал № 1. Натурал кўрсаткичлардан фойдаланиш усули
Жадвалдан кўриниб турибдики, хар бир турдаги махсулот бирлигининг таннархи бир хил деб фараз қилинган. Бундан чиқдики, комплекс харажатларни қуйидагича тақсимлаш мумкин. Махсулот бирлигининг таннархи қ 60 000: 12 000 қ 5 сўм Харажатлар тақсимоти Махсулот Х қ 4000 х 5 сўм қ 20 000 сўм Махсулот Y қ 2000 х 5 сўм қ 10 000 сўм Махсулот Z қ 6000 х 5 сўм қ 30 000 сўм Агар биргаликда ишлаб чиқарилувчи махсулотларнинг сотилиш баҳоси хар хил бўлса, хар бир турдаги махсулотлар таннархини бир хил деб фараз қилиш, айрим махсулотлар бўйича жуда юқори фойдалиликни, айримлари бўйича эса зарарни келтириб чиқаради. Бу эса фойдани нотўғри тарзда ҳисоблашга олиб келади. Чизма № 2 маълумотлардан фойдаланиб, махсулотларга тўғри келувчи фойдани аниқлаб чиқамиз. Жадвал № 2 Махсулот турларига тўғри келувчи фойдани аниқлаш
Юқоридаги мисолда кўриниб турибдики, бу усул бўйича комплекс харажатларни тақсимлашда конкрет турдаги махсулотларни фойдани юзага келтиришдаги қоби-лияти эътиборга олинмаган. Шунга кўра Z махсулотга энг катта улушда комплекс харажатлар олиб борилган, лекин бу махсулотнинг сотиш хажмидаги улуши энг кам. Y махсулотнинг сотиш хажмидаги улуши энг катта бўлишига қарамай унга комплекс харажатларнинг энг ками олиб борилган. Шунинг учун натурал кўрсаткичлардан фойдаланиб комплекс харажатларни тақ-симлаш усули кўп жихатдан қоникарсиздир. Сотиш қийматига асосланган усул Бу усул ишлатилганда комплекс харажатлар биргаликда ишлаб чиқарилаётган мах-сулотлар ўртасида уларнинг сотиш қиймати бахоларига мутаносиб равишда тақсим-ланади. Бунда юқори сотиш бахосига эга бўлган махсулотларга юқори харажатлар тўғри келади деб фикр қилинади. Чизма № 2 маълумотларига кўра сотиш қийматига асосланган усул орқали комплекс харажатлар тақсимланганда қуйидаги кўриниш юз беради. Жадвал № 3 Соф сотиш қийматига асосланган усул
Қайта кўриб чиқилган фойда калькуляцияси қуйидаги кўринишга эга Жадвал № 4 Соф сотиш қийматига асосланган усулда махсулот турларига тўғри келувчи фойдани аниқлаш
Сотиш қийматига асосланган усул, натурал кўрсаткичлардан фойдаланиш усули-нинг камчиликларидан холи бўлса хам, унинг хам заиф жойи мавжуд. У хам бўлса, аввалги қилинган харажатларни сотишдан олинган даромад билан боғлаб қуйишда яъни корхонага паст даромад келтирувчи, махсулот турига харажатларнинг кам қисми тушиши оркали, уни фойдали қилиб кўрсатиш холати юз бериши мумкин. Сотишнинг кутилаётган соф қиймати усули Чизма № 2 га асосан барча махсулотлар бўлиниш нуқтасидан сўнг қўшимча хара-жатларсиз сотилади деб фараз қилдик. Аммо, амалиётда биргаликда ишлаб чиқа-рилувчи махсулотларнинг бозор қиймати бўлмаслик эхтимоли мавжуд.Бу холатда бўлиниш нуқтасидаги сотиш қийматини бахосидан фойдаланиш ва ундан орқага қараб харакатланиши лозим. Бу усул сотишнинг кутилаётган соф қиймати усули деб аталади. Жадвал 3 дан кўриниб турибдики, бўлиниш нуқтасида сотишнинг кутилаётган соф қиймати сотиш қийматидан қайта ишлаш харажатларини айириб топилади. Ҳисоб китоблар қуйидаги тартибда келтирилади. Жадвал № 5 Сотишнинг кутилаётган соф қиймати усули
4.3. Комплекс харажатларни тақсимлаш тизимини қарор қабул қилиш жараёнига таъсири Қиска муддат учун қарор қабул қилишда келаси даврнинг харажатлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу қўшимча хара-жатлар агар янги махсулот ишлаб чиқарилса юзага келиши ёки чиқарилмаса юзага келмаслиги мумкин бўлган харажатларни билдиради. Мисол Компания биргаликда ишлаб чиқарилувчи Х ва Y махсулотларни тайёрлаш учун умумий холда 1000000 сўм сарфламоқда , аммо Y махсулотга яна 60000 сўм сарфланса уни Z махсулотга айлантириш мумкин. Янги махсулотнинг хар бир бир-лигини 100 сўмдан сотиш мумкин Бўлиниш нуқтасидаги комплекс харажатлар ва сотишдан олинган даромад тўғри-сидаги маълумотлар чизма № 4 да берилган.
Бўлиниш нуқтаси Сотишдан ялпи даромад 1200000 сўм Комплекс харажатлар Z махсулотни ишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқармаслик тўғрисида қарор қабул қилинишидан қатъий назар амалга оширади. Демак бу жойда ушбу турдаги харажатлар релевант харажатларга эга эмас.Қарор қабул қилиш учун Y махсулотни Z махсулотга айлантиришда юзага келиши мумкин бўлган харажат-лар ва даромадлар тўғрисида қўшимча маълумотларни солиштириб чиқиш лозим. 1.Y махсулотни Z махсулотга айлантиришдан олинадиган қўшимча даромад (5000 х ( 100сўм - 80 сўм) 100000 сўм 2. Қайта ишлаш бўйича қўшимча харажатлар 6 0000 сўм 3. Қайта ишлашдан олинган қўшимча фойда 40000 сўм Қайта ишлаш жараёнида фойдани 4 0000 сўмга ортиши мумкинлигини қуйидаги хи-соб- китобларда хам кўриш мумкин. Қайта ишланганда Қайта ишланмаганда 1. Сотиш 1300000 1200000 2. Ялпи харажатлар 1060000 1000000 3. Фойда 240000 200000 4.4. Йўлдош махсулотларни ҳисобга олиш Йўлдош махсулот олиниши мумкин бўлган тармоқлардан бири бўлган нефтни қайта ишлаш тармоғида калькуляция объекти бўлиб, асосий товар махсулоти ҳисоблана-ди. Йўлдош махсулот калькуляция объекти бўлиб ҳисобланмайди; унинг алохида турлари калькуляция қилинмайди ва улар махсулот сифати хамда ишлатилиш ха-рактерига кўра бахоланади. Йўлдош махсулотларни ҳисобга олишнинг 2 усули мавжуд: а) сотишдан олинган соф даромадини йўлдош махсулотни сотишнинг хақиқий дара-жасидан келиб чиқиб тақсимлаш усули б) сотишдан олинган соф даромадни йўлдош махсулотни хақиқий ишлаб чиқариш хажмидан келиб чиқиб тақсимлаш. Мисол . «А» махсулотни ишлаб чиқариш жараёнининг охирида «В» турдаги йўлдош махсулот юзага келади. Ҳисобот даврида қуйидаги маълумотлар мавжуд 1. Махсулотларни бўлиниш нуқтасига қадар қилинган харажатлар 6000000 сўм 2. Бўлингандан кейин «В» махсулотни қайта ишлаш харажатлари (4000 бирлик х 100 сўм ) 400000 сўм 3. Давр давомидаги ишлаб чиқариш : Асосий махсулот «А» бирлик 20000 Йўлдош махсулот «В» бирлик 4000 4. Давр давомидаги сотиш хажми : Асосий махсулот «А» ( 500 сўм х 1 бирлик) 15000 бирлик Йўлдош махсулот «В» (1000 сўм х 1 бирлик) 2000 бирлик Давр бошига тайёр махсулот қолдиги бўлмаган Download 421.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling