Махсулот донаси таннархининг ҳисоби
Таннах элементлари
|
Умумий таннарх
м.сўм
|
Тайёр махсулот
|
Ярим фабрикат-лар эквивалент
бирлиги
|
Эквив. бирлик
йиғинди
си
|
Махсулот донаси таннархи, сўм
|
Материаллар
|
70000
|
10000
|
4000
|
14000
|
5000
|
Ишлов қиймати
|
48000
|
10000
|
2000
|
12000
|
4000
|
Жами
|
118000
|
|
|
|
9000
|
Тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархи:
Материаллар қиймати (4000 * 500) 20000 м.сўм
Ишлов қиймати (2000 * 400) 8000 м.сўм 28000 м.сўм
Тайёр махсулот таннархи (10000 * 900) 90000 м.сўм
«А» жараён бўйича ТИЧ ҳисобварағи
Материаллар
|
70000
|
“Б” жараёнга берилган тайёр махсулот
|
90000
|
Ишлов қиймати
|
48000
|
Давр охирига ТИЧ
|
28000
|
Жами
|
118000
|
Жами
|
118000
|
Ишлов давом этаётган 4000 бирлик материаллардан фойдаланиш нуқтаи назаридан тугалланган ҳисобланади. Бундан ташкари 4000 бирлик 50% ишловдан ўтган, шунинг учун эквивалент бирлик 2000 донага тенг (4000*50%)
Аввалги жараёндаги махсулот таннархи.
Ишлаб чиқариш жараёнида бир жараённинг охирги махсулоти кейинги жараён учун бошлангич махсулот бўлиб ҳисобланиши ва у кейинчалик ўзгартирилишларни кўзда тутиши хамда бунинг учун материаллар талаб килиши мумкин.
Аввалги жараёндан ўтган махсулот таннархи «Аввалги жараённинг таннархи» тер-мини билан юритилиб, таннархнинг алохида элементи сифатида кўрилади.
Давр охирига қолган ТИЧ таннархини аниқлашда таннархнинг бу элементи тўлиқ фойдаланилган деб юритилади.
Келинг энди аввалги мисолни кенгайтириб, «А» жараёнининг махсулотини «В» жараёндаги ўзгаришини кўриб чикамиз:
Мисол. «В» жараён тўғрисида маълумот:
Давр бошига тугалланмаган ишлаб чиқариш. йўқ
«А» жараёндан олинган махсулот, дона. 10000
Давр охирига ТИЧ, дона . 1000
Омборга топширилган тайёр махсулот, дона. 9000
Ҳисобот даври учун таннарх:
- “А” жараёндан келган махсулот таннархи, м.сўм 90000
- Ишлов қиймати, м.сўм 57000
- Материаллар, м.сўм 36000
Материаллар таннархга «В» жараён охирида киритилади , ишлов қиймати эса жа-раён ичида бир текисда тақсимланади. Ҳисоб-китобларга кўра махсулотнинг тайёрлик даражаси-50%.
Do'stlaringiz bilan baham: |