Энди даромадни ўзгармас деб қараб, неъматлардан биттасини, масалан, Х неъматнинг нархини ўзгарувчан деб қараймиз. Фараз қилайлик, Х неъматнинг нархи (Р) кетма-кет пасайиб бормоқда, яъни Р1>Р2>Р3>Р4 ва ҳоказо. Графикда нархнинг бундай ўзгариши, бюджет чизиғининг YX1 ҳолатдан YX2, YX3 ва YX4 ҳолатларга силжитади. Бюджет чизиқларини туташтирувчи чизиқ “нарх-истеъмол” чизиғи деб аталади ва у неъматлардан бири нархининг ўзгаришини истеъмол таркибига таъсирини кўрсатади. - 2. “Нарх-истеъмол” чизиғи ва унинг таҳлили.
Нархнинг ҳар қандай ўзгариши, биринчидан: реал даромадни оширади, натижада бюджет чизиғи бир томонлама силжийди ва истеъмолчи сотиб олиши мумкин бўлган неъматлар таркибини ўзгартиради; иккинчидан - нархлар нисбатини ўзгартиради ва бир неъмат (Б) бошқа неъмат билан (А) алмаштирилади. - Алмаштириш самараси бефарқлик эгри чизиғи устида, унинг дастлабки ва ўзгарган бюджет чизиғига параллел тортилган бюджет чизиғига уриниб ўтган нуқталар оралиғида ётади.
- Даромад самарасини топиш учун ўзгарган бюджет чизиғига параллел бюджет чизиғи ўтказамиз ва у дастлабки бефарқлик эгри чизиғига уриниб ўтиши лозим. Даромад самараси мана шу параллел бюджет чизиқларининг бефарқлик эгри чизиқларига уриниб ўтган нуқталари орасида ётади.
- 3. Нормал ва паст категорияли товарлар учун даромад ва алмаштириш самараси.
Do'stlaringiz bilan baham: |