4-Мавзу: истеъмолчи танлови назарияси режа: Нафлилик назариясининг асосий қоидалари


Download 0.62 Mb.
bet8/8
Sana10.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1186460
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4 Мавзу Истеъмолчи танлови назарияси (1)

Даромад самараси - бу неъмат нархи ўзгариши (алмаштириш самараси ҳисобга олинмаганда) натижасида реал даромад ўзгаришининг истеъмолчи талабига таъсиридир. Даромад самараси таъсирида истеъмолчининг реал даромади ошади ва бунинг натижасида харид қуввати ҳам ошади. Алмаштириш самараси - бу нафлилик даражаси ўзгармаганда, товарлар нархидан бирининг ўзгариши муносабати билан истеъмол товарларига бўлган талаб таркибининг ўзгаришидир. Алмаштириш самараси неъмат нархини ўзгариши натижасида Б неъматни қўшимча А неъмат билан алмаштирилишини ифодалайди. Бу алмаштириш бефарқлик эгри чизиғи TU1 бўйича бўлади. Агар товар нормал категорияли товарлар сафига кирса, даромад самараси ва алмаштириш самараси бирга қўшилади, чунки нормал товарларни истеъмол қилиш ҳажми кўпаяди. Агар товар паст категорияли товарларга мансуб бўлса, алмаштириш самарасидан даромад самараси айрилади. Нарх ошиши билан талаб ҳам бир йўналишда ошадиган ёки нарх тушиши билан талаб ҳам пасаядиган товарлар паст категорияли ёки паст сифатли товарлар деб аталади. Бундай товарларни Гиффен товарлари деб аташ қабул қилинган. Гиффен товарларида даромад самарасидан алмаштириш самараси айрилади. Чунки даромад самараси алмаштириш самарасидан ортиқ бўлади.

  • НЕЪМАТЛАР НАРХИНИ ЎЗГАРИШИ
  • НЕЪМАТЛАР НАРХИНИ НИСБИЙ ЎЗГАРИШИ
  • ХАРИД ҚУВВАТИНИ ЎЗГАРИШИ
  • НЕЪМАТНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ҲАЖМИНИ ЎЗГАРИШИ
  • ИСТЕЪМОЛ ТАРКИБИНИ ЎЗГАРИШИ
  • ИСТЕЪМОЛ ҲАЖМИНИ
  • ЎЗГАРИШИ
  • ДАРОМАД САМАРАСИ
  • ТАЛАБ ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИР КЎРСАТИШ
  • 4. Товарлар ва хизматларнинг ўзаро ўринбосиши ва бир-бирини тўлдириш.
  • Товарлар ва хизматларнинг истеъмолчилар эҳтиёжларини биргаликда (комплекс) қондириш хусусияти уларнинг ўзаро бир-бирини тўлдириши билан боғлиқ. Ўзаро тўлдирувчи товарларга автомобиль ва бензин, ручка ва қоғоз, стол ва стул мисол бўлади. Уларни комплиментар товарлар деб аташ ҳам мумкин.
  • Тўлдирувчи товарлардан бирининг нархи пасайиши иккинчи товарга бўлган талабнинг ошишига олиб келади ёки аксинча. Бундан келиб чиқадики, тўлдирувчи товарлардан бирининг нархи ва иккинчисига бўлган талаб миқдори ўртасида тескари боғликлик мавжуд. Бу боғлиқликни кесишган талаб эластиклиги формуласи орқали ҳисоблаш мумкин. Бунда эластиклик коэффиценти манфий ишора олади
  • Товарлар ва хизматларнинг бирини-бири ҳисобидан эҳтиёжларни қондириш хусусияти уларнинг ўрин боса олишидан келиб чиқади. Унга мисол сифатида мол ва қўй гўшти, ҳаво, темир йўл транспорт ва автомобил транспортини келтириш мумкин. Ўзаро ўрин босувчи товарларни субститут-товарлар деб аташ ҳам мумкин.
  • Ўрин босар товарлардан бирининг нархини ўсиши иккинчи товарга бўлган талабнинг ошишига олиб келади ёки аксинча. Бундан келиб чиқадики, ўринбосар товарлардан бирининг нархи ва иккинчисига бўлган талаб миқдори ўртасида тўғри боғликлик мавжуд. Бу боғлиқликни кесишган талаб эластиклиги формуласи орқали ҳисоблаш мумкин. Бунда эластиклик коэффиценти мусбат ишора олади.
  • ХАРИД ҚУВВАТИ
  • НОМИНАЛ ДАРОМАД (IN)
  • РЕАЛ ДАРОМАД (IR)
  • ХАРИД ЭТИЛАДИГАН ТОВАР
  • ВА ХИЗМАТЛАР ТЎПЛАМИ
  • ТАСАРРУФДАГИ ДАРОМАД
  • ТОВАРЛАР ВА ХИЗМАТЛАР НАРХЛАРИНИ ЎЗГАРИШИ
  • НАРХЛАР ИНДЕКСИ (IP)
  • Базис даврдаги истеъмол савати жорий қийматини базис даврдаги истеъмол саватини базис давридаги қийматига нисбати
  • IP L =  P1X0 /  P0X0
  • ЛАСПЕЙРЕС ИНДЕКСИ
  • ПААШЕ ИНДЕКСИ
  • ФИШЕР ИНДЕКСИ
  • Жорий даврдаги истеъмол савати жорий қийматини жорий даврдаги истеъмол саватини базис давридаги қийматига нисбати
  • IP P =  P1X1 /  P0X1
  • IP F =  IP L IP P

Эътиборларингиз учун раҳмат!


Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling