4-мавзу: мактабгача ёш даврида психик ривожланиш хусусиятлари
Download 146.2 Kb.
|
3-мавзу
Мотивацион тайёргарлик. Катта боғча Ёшдаги болалар асосан, мактабда ўқиш учун эҳтиёж сезадилар, лекин бу хоҳиш ва эҳтиёж мотиви турлича бўлиши мумкин. "Менга чиройли форма, дафтар, қалам ва ручкалар сотиб олиб беришади”, "Мактабда ўртоқларим кўп бўлади ва мен улар билан мазза қилиб ўйнайман”, "Мактабда ухлатишмайди". Бундай мотивларни болаларга одатда ота-оналар сингдирадилар. . "Мен отамга ўхшаган бўлишим учун ўқишим керак", "Ёзишни жуда яхши кўраман", "Ўқишни ўрганаман”, "Мактабда қийин мисолларни эчишни ўрганаман"- бундай мотивлар тўғри мотиватсион тайёргарликка мисол бўла олади.
Ақлий тайёргарлик. Кўпинча ақлий тайёргарлик дейилганда боланинг дунёқараши, жонли табиат, инсонлар ва уларнинг меҳнатлари ҳақидаги билимлари тушунилади. Ушбу билимлар мактаб берадиган таълимга асос бўлиши мумкин, лекин сўз бойлиги, маълум хатти-ҳаракатларни бажара олиш лаёқати боланинг мактабга ақлий тайёргарлигининг асосий кўрсаткичи бўла олмайди. Масалан, 6-7 ёшли бола табиат ҳақида айрим ҳодисаларнигина эмас, балки организмнинг табиат билан боғлиқлигини ва ўзаро таъсирини ҳам тушуниши ва ўзлаштириши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, кўргазмали-ҳаракатли ва кўргазмали-образли тафаккур нафақат 6-7 ёшли болалар, балки кичик мактаб Ёшидаги ўқувчиларнинг ҳам ақлий ривожланишида асосий вазифани бажаради.
Download 146.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling