Режа: - Режа:
- 1. Мактабгача ёшдаги болаларнинг психик тараққиёти.
- 2. Боғча ёшидаги болалар ўйинининг психологик хусусиятлари.
- 3. Боғча ёшидаги болалар билиш жараёнларининг ривожланиши.
- 4. Мактабгача ёшдаги болалар шахсининг шаклланиши.
- 5. Боланинг мактабга психологик тайёргарлиги.
4.1. Мактабгача Ёшдаги болаларнинг исихик тараққиёти - 4.1. Мактабгача Ёшдаги болаларнинг исихик тараққиёти
- Онтогенезда 3 дан 7 ёшгача бўлган давр боғча Ёши даври ёки мактабгача ёш даври ҳисобланади. Мактабгача ёшдаги болалар психологиясида жуда тез сифат ўзгаришлари бўлишини инобатга олган ҳолда 3 даврга: (3-4 ёш) кичик мактабгача давр, (кичик боғча ёши), (4-5 ёш) ўрта мактабгача давр, (ўрта боғча ёши) , (6-7 ёш) катта мактабгача давр (катта боғча ёши)га ажратиш мумкин. Бола ривожланиш жараёнида кишилик авлоди томонидан яратилган предмет ва ҳодисалар олами билан муносабатга киришади.
- Боғча ёшдаги болаларнинг кўзга ташланиб турувчи хусусиятларидан бири, уларнинг ҳаракатчанлиги ва тақлидчанлигидир. Бола табиатининг асосий қонунини шундай ифодалаш мумкин: бола узлуксиз фаолият кўрсатишни талаб қилади, лекин у фаолият натижасидан эмас, балки фаолиятнинг бир хиллиги ва сурункалилигидан толиқади.
Боғча ёшидаги болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари жадал равишда ортиб боради. 3-7 ёшли даврида болаларнинг асосий фаолияти қуйидаги кетма-кетликда кечади: - Боғча ёшидаги болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари жадал равишда ортиб боради. 3-7 ёшли даврида болаларнинг асосий фаолияти қуйидаги кетма-кетликда кечади:
- -предметларни ўрганиши;
- -индивидуал предметли ўйинлар, жамоа сюжетли-ролли ўйинлар;
- -индивидуал ва гуруҳий ижод;
- -мусобақа ўйинлари;
- -мулоқот ўйинлари;
- -уй меҳнати.
Боғча ёшидаги болалар нутқни бир мунча тўла ўзлаштирганлари ва ҳаддан ташқари ҳаракатчанликлари туфайли уларда ўзларига яқин бўлган катта одамлар ва тенгдошлари билан муносабатда бўлиш эҳтиёжи туғилади. Улар тор доирадан кенгроқ доирадаги муносабатларга интила бошлайдилар. Улар энди боғчадаги ўртоқлари ва қўни-қўшниларнинг болалари билан ҳам жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қиладилар - Боғча ёшидаги болалар нутқни бир мунча тўла ўзлаштирганлари ва ҳаддан ташқари ҳаракатчанликлари туфайли уларда ўзларига яқин бўлган катта одамлар ва тенгдошлари билан муносабатда бўлиш эҳтиёжи туғилади. Улар тор доирадан кенгроқ доирадаги муносабатларга интила бошлайдилар. Улар энди боғчадаги ўртоқлари ва қўни-қўшниларнинг болалари билан ҳам жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қиладилар
- Боланинг камол топишида қизиқишнинг аҳамияти шундаки, бола қизиққан нарсасини мумкин қадар чуқурроқ билишга интилади ва узоқ вақт давомида қизиққан нарсаси билан шуғулланишдан зерикмайди. Бу эса ўз навбатида боланинг диққати ҳамда иродаси каби муҳим хислатларни ўстиришга ва мустаҳкамлашига ёрдам беради. 3-7 ёшли болаларнинг психик ривожланишида бадиий-ижодий фаолият тури бўлган мусиқанинг аҳамияти ҳам жуда каттадир. Мусиқа орқали болалар ашула айтишга, мусиқа оҳангига мос ритмик ҳаракатлар қилишга ўрганадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |