Диққат ҳар қандай фаолиятимизнинг доимий йўлдошидир. Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти бениҳоя каттадир. Боғча ёшидаги болалар диққати асосан ихтиёрсиз бўлади. - Диққат ҳар қандай фаолиятимизнинг доимий йўлдошидир. Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти бениҳоя каттадир. Боғча ёшидаги болалар диққати асосан ихтиёрсиз бўлади.
- Мактабгача ёшдаги болаларнинг хотираси кўргазмали, образли бўлиши билан характерлидир. Болада кўпроқ ихтиёрсиз эсда қолдириш ва ихтиёрсиз эсга тушириш устунлик қилади. Бола сўзларни ҳеч қандай маъносиз такрорлайверади.
- Уч яшар бола таассуротларини бир неча ой давомида эсда сақлаб тура олишга қодирдир. Хотиранинг ўсишига ўйинлар, турли машғулотлар, шеър ёдлаш, эртак ва ҳикоялар айтиш ҳамда сайр пайтида кузатиш ишларини олиб бориш ёрдам беради
Боғчагача бўлган ёшдаги болаларда ихтиёрсиз диққат устунлигича қолаверади. Масалан, бола жуда берилиб эртак эшитаётган бўлса ҳам, хонага биров кириб қолса, унинг диққати ихтиёрсиз шу эртакдан чалғийди. Боғча - Боғчагача бўлган ёшдаги болаларда ихтиёрсиз диққат устунлигича қолаверади. Масалан, бола жуда берилиб эртак эшитаётган бўлса ҳам, хонага биров кириб қолса, унинг диққати ихтиёрсиз шу эртакдан чалғийди. Боғча
- Боғча ёшидаги болаларнинг тафаккури ва унинг ривожланиши ўзига хос хусусиятга эга. Тафаккур боланинг боғча Ёшидаги даврида жуда тез ривожлана бошлайди.
- Боғча ёшидаги болаларда ҳар соҳага доир саволларнинг туғилиши, улар тафаккурининг фаоллашаётганлигидан дарак беради. Бола ўз саволига жавоб топа олмаса ёки катталар унинг саволига аҳамият бермасалар, ундаги қизиқувчанлик сўна бошлайди.
Ҳар қандай тафаккур, одатда бирон нарсани таққослаш, анализ ва синтез қилишдан бошланади. Шунинг учун биз ана шу таққослаш, анализ ва синтез қилишни тафаккур жараёни деб атаймиз. Саёҳатлар болалардаги тафаккур жараёнини фаоллаштириш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Болалар табиатга қилинган саёҳатларда турли нарсаларни бир-бири билан таққослайдилар, анализ ҳамда синтез қилиб кўришга интиладилар. Агар 2 яшар боланинг сўз бойлиги тахминан 250 тадан 400 тагача бўлса, 3 яшар боланинг сўз бойлиги 1000 тадан 1200 тагача, 7 яшар боланинг сўз заҳираси 4000 тага этади. Демак, боғча ёши даврида боланинг нутқи ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан анча такомиллашади. Боғча ёидаги болалар нутқининг ўсиши оиланинг маданий савиясига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. - Ҳар қандай тафаккур, одатда бирон нарсани таққослаш, анализ ва синтез қилишдан бошланади. Шунинг учун биз ана шу таққослаш, анализ ва синтез қилишни тафаккур жараёни деб атаймиз. Саёҳатлар болалардаги тафаккур жараёнини фаоллаштириш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Болалар табиатга қилинган саёҳатларда турли нарсаларни бир-бири билан таққослайдилар, анализ ҳамда синтез қилиб кўришга интиладилар. Агар 2 яшар боланинг сўз бойлиги тахминан 250 тадан 400 тагача бўлса, 3 яшар боланинг сўз бойлиги 1000 тадан 1200 тагача, 7 яшар боланинг сўз заҳираси 4000 тага этади. Демак, боғча ёши даврида боланинг нутқи ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан анча такомиллашади. Боғча ёидаги болалар нутқининг ўсиши оиланинг маданий савиясига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
- Катталар болалар нутқини ўстириш билан шуғулланар эканлар, боғча ёшидаги болаларнинг баъзи ҳолларда ўз нутқ сифатларини тўла идрок эта олмасликларини унутмасликлари керак. Бундан ташқари, болаларда мураккаб нутқ товушларини бир-биридан фарқ қилиш қобилияти ҳам ҳали тўла такомиллашмаган булади. Тили чучукликни тузатишнинг энг муҳим шартларидан бири, бола билан тўла ва тўғри талаффуз этиб, равон тил билан гаплашишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |