4-мавзу. Оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. Режа
Download 102 Kb.
|
ахлок-4-мавзу
4-мавзу. Оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. Режа: 1. Оила маънавий-ижтимоий муҳит сифатида. Никоҳ ахлоқий муносабат эканлиги. Фуқаролик жамияти оила билан давлат ўртасидаги ўзига хос босқич эканлиги. Давлат мустақиллиги тушунчасининг ахлоқий талқини. 2. Ахлоқий маданият ва касбий одоб. Муомала одоби, этикет. Касбий одобнинг ахлоқий маданият тузилмасидан ўрни. 3. Шахс ахлоқий тарбияси. Замонавий ахлоқий тамойил, восита йўллари. Адабиётлар. Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. Адолат” газетаси 2002 йил, 30 август. Каримов И.А. Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. “Фидокор” газетаси.2000, 8 июн. Каримов И.А. инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари – олий қадрият. !Халқ сўзи” газетаси. 2005 йил, 8 декабр. Абдулла Шер. Ахлоқшунослик. Маъруза матни. Т. 2000 йил. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. “Маърифат” газетаси. 1998 й. 1 апрел. Оллоёров М. Оллоёрова М. Эстетика ва ахлоқшунослик фанларини ўрганиш бўйича услубий тавсиялар. Сам.2006 й. Оила жамиятнинг асоси, муҳим ҳужайраси ва айни пайтда у маънавий ижтимоий муҳит ҳисобланади. Шунга кўра у жамиятнинг бошланғич ахлоқий асоси вазифасини ўтайди. Авваламбор оила микро маънавий маскан бўлиб, у қандай ташкил топса, шаклланса, жамият ҳам шундай тараққий этади. Шу маънода оила жамият тизимининг таркибий қисмики, айни пайтда унинг ўзи ҳам макрооиладир. Инсон ана шу микро маънавий-маскан муҳитида вояга етади ва унда ахлоқий фазилатлар эгаси камол топади. Оила инсониятнинг цивилизация босқичига асосий омил вазифасини ўтайди. Тарих, қадимшунослик (археология) фанларининг кўрсатишича инсоният маълум давр мобайнида оиласиз даврни бошидан кечирган. Оиланинг тарихан шаклланиши жараёнида инсоннинг табиий-биологик жиҳати, муносабатлари ахлоқий талаб, нормалар асосида ижтимоийлашади. Ва бунинг натижаси ўлароқ ижтимоий характерга эга бўлган эр-хотинлик, ота-она, қариндошлик ташкилот-давлат шаклланади. Оиланинг бундай хусусиятига биринчилардан бўлиб қадимги юнон файласуфи Афлотун эътиборини қаратган ва давлат оилаларнинг ўзаро бирлашиши натижасида юзага келади деб тушунтиради.1 Оиланинг жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит сифатида юзага келиши унинг қуйидаги учта жиҳатлари ўзида мужасамлаштиришлиги билан изоҳланади. Айни пайтда улар унинг асосий вазифаси ҳам саналади. Булар: 1)никоҳ; 2)оилавий мулк ва унга эгалик қилиш; 3) Фарзанд тарбияси. Никоҳ оила тизимининг негизи ҳисобланади. Оила ва никоҳ турли даражадаги ижтимоий тузилмаларидир. Оила кишиларнинг табиий-биологик(жинсий муносабатлар, уй-рўзғор юритиш, фарзанд кўриш), ҳуқуқий-маънавий муносабатларга (севги-муҳаббат, масъулият, бурч, виждон ва ҳ.) асосланган бирликдир. Никоҳ эса оиланинг фақат ҳуқуқий асоси бўлиб, оила бошлиқларининг бир-бирлари ва жамият олдидаги ахлоқий ва ҳуқуқий бурч мажбуриятларини, масъулиятини белгилайди. Шунга кўра унинг моҳиятан ижтимоий-маънавий ҳодиса тарздаги мақомати белгиловчи жиҳатдир. Никоҳ-бу икки жинсдаги кишининг ихтиёр эркинлигига асосланган оила қуришларига берилган фатводир. Тарих, қадимшунослик, этнография фанларининг кўрсатишича, никоҳ кишилик жамиятининг цивилизация томон тадрижий ривожланиб бориши жараёнида такомиллашиб борган. Никоҳнинг дастлабки шакли – экзогамия , яъни никоҳ бўлиб, унинг ўзи ҳам қуйидаги шаклларда – бочқичлар бўйича оддийдан мураккабга қараб ўзгариб боради. Булар: 1)полигамия (кўпникоҳлик); 2)полигиния (кўпхотинлилик); 3)полиандрия (кўпэрлилик). Уруғчиликни пайдо бўлиши билан кўпникоҳлилик(полигамия) юзага келади, яқин қариндошлар ўртасида жинсий муносабат-алоқада бўлишни табу.. тақиқларнинг юзага келиши билан изоҳланади. Download 102 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling