4-мавзу. Оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. Режа
Download 102 Kb.
|
ахлок-4-мавзу
Узлуксизлик ахлоқий тарбиянинг муҳим тамойили бўлиб, мазкур тарбиянинг барча йўналишлар билан узвий бирликда ва тарбия субъектларининг (оила тарбия муасасалиги мактаб, олий мактаб, жамоат ташкилотлари)нинг ўзаро алоқадорликда фаолият кўрсатишни тақозо этади.
Ахлоқий тарбиядаги узлуксизлик-тамойили таълим ва тарбия бирлигида амалга ошириладики, бу кўпинча тарбия хусусан, ахлоқий тарбия амалиётида назардан четда қолдирилади. Ахлоқий тарбия бир қатор воситалар орқали амалга оширилади: Булар; оила, меҳнат, санъат, оммавий ахборот воситалари ва ҳ. Шахс ахлоқий тарбияси аввало оиладан шаклланади. Тўғрироғи, у она қорнидан бошланади дэган гап бежиз айтилмаган. Чунки аввало ота-онанинг ўзи ахлоқий тарбия кўрган бўлиши керак. Ота-она ўзининг ахлоқий фазилатлари билан фарзандига намуна бўла олиши керак. Шунинг учун уларнинг зиммасига каттта маъсулият юклангандир. Ахлоқийлик инсоннинг инсонийлиги унинг ахлоқий тарбия маҳсули бўлган ахлоқий маданиятида ифодаланади. Шунга кўра ахлоқий тарбиянинг аҳамияти ниҳоятда катта бўлиб, оила унинг асосий омил – воситаларидан бири ҳисобланади. Меҳнат ҳам шахсий ахлоқий тарбияловчи муҳим воситаларидан биридир. Инсонни ҳалоллликка, покликка ўргатади. Меҳнатга ўрганмаган киши дангаса, лоқайд, беъмани, адолатсиз, мол-дунёга берилувчан, тайёрга-айёр, хасис,пасткаш, такаббур каби илллатлар эгасига айланади. “Меҳнат инсонни улуғлайди” дэган мақолдакатта ҳикмат бор. Ижодий меҳнат инсонни инсон қилиб тарбиялайди, комилликка элтади, сабр тоқатли бардошли қилади. Шунинг учун оила, мактабда болаларни меҳнатга ўргатиш – меҳнат тарбиясини амалга ошириш муҳим долзарб вазифа ҳисобланади. Санъат ахлоқий тарбия воситалар тизимида алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки санъат асарларида ахлоқий мезоний тушунчалар, тамойиллар мазмун-моҳияти бадиий образларда мужассамлашади. Шунга кўра шахсда санъат асарларини эстетик идрок этиш, ундан маънавий-руҳий ғизоланиш қобилятини шакллантириш ахлоқий тарбиянинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Ва худди мана шу вазифани амалга оширишда ахлоқий ва бадиий-эстетик тарбиянинг мақсад ва вазифалари ўзаро муштараклашади. Санъат турлари орасида бадиий адабиёт алоҳида мавқени эгаллайди. Чунки бадиий асарларда ахлоқий эстетик идеаллар, конкрет қаҳрамонлар образида мужассамлантирадики, улардан ўқувчи яшашдан мақсад нима ва қандай яшамоқ дэган азалий ахлоқий саволларга нисбатан жавоб топади. 1 Қаранг; Платон. Законы //Соч. В-3 т.-М.,1972 т.3. с.148-150. 2 Қаранг: Раъно Убайдуллаева. Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришда миллий менталитетни ҳисобга олиш.//ижтимоий фикр “Инсон ҳуқуқлари. №2(34) 2006, 42-б. 3 Ўша жойда. Download 102 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling