4-мавзу. Оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. Режа


Download 102 Kb.
bet5/7
Sana23.03.2023
Hajmi102 Kb.
#1289127
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ахлок-4-мавзу

Ахлоқий тарбия умумий тарбия тизимининг, фалсафий тил билан айтганда субстанциявий асосини ташкил этади. Чунки барча тарбия йўналишлари(эстетик, сиёсий-мафкуравий, ҳуқуқий, жисмоний ва ҳ.)нинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда ахлоқий тарбия асосий восита – омил бўлиб хизмат қилади.
Чунки умуман ҳар қандай тарбиянинг амалий кўриниши, унинг мақсад, вазифаларининг қай даражада реалашиши шахс ахлоқий тарбияси даражаси билан белгиланади. Ва шунга кўра ахлоқ маънавиятнинг негиз элементи ҳисобланади.
Инсон маънавият соҳиби эканлиги унинг маданияти даражаси билан белгиланади. Шунга кўра шахс ахлоқий тарбияси инсон моҳияти билан боғлиқ азалий фалсафий муамолардан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки барча тарбия йўналишлари ўзаро бирликда жамият ва шахс маънавиятини шакллантириш учун хизмат қилиб мазкур жараённинг натижаси ахлоқийлик мезонлари билан ўлчанади. Шу боис ахлоқий тарбия масаласига ҳар бир даврда ўта долзарб вазифа сифатида қаралган. Тарихдан маълумки, ахлоқий тарбия Конфуций, Платон, Аристотел, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Аҳмад Юкнакий, Авлоний каби мутафаккирларнинг диққат марказларида бўлган ва улар ўзларининг бу ҳақда ноёб фикрларини мерос қилиб қолдирганлар. Бу ерда ҳар бир аллома фикрига тўхталиш имконияти эга бўлмасада, айримларининг фикрини келтириб ўтамиз. Юнон файласуфи Афлотун(эр. авв.4 аср)нинг фикрича “Тарбия фақат азалдан инсонга берилган фазилатларни шакллантиради, юзага чиқаради, холос. Борди-ю тарбия нотўғри берилса, у ҳолда инсондаги азалий фазилатлар ўзгариши ёки ўчиши мумкин.
Ахлоқий тарбия инсонни комилликка элтувчи йўлларнинг энг асосийси ҳисобланади. Юнон файласуфи Арасту(эр.авв. 4 асрда) “Маънавий баркамол инсон ақл билан фазилат бирлигига амал қиладиган кишидир. Фазилат (ахлоқий-тарбия маҳсули) инсоннинг қўлга киритган сифатидир.”-деб таъкидланган эди. Шунга кўра ахлоқий тарбия шахсни маънавий-руҳий камол топишнинг асосий йўналиши ҳисобланади. Шахсни ахлоқий тарбиялаш мураккаб узлуксиз жараён бўлиб у жамият учун энг долзарб масала ҳисобланади. У ўз вақтида буни таниқли мапърифатпарвар Абдулла Авлоний бир жумла билан ифодалаб берган эди: “Тарбия (ахлоқий тарбия изоҳ бизники) биз учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот- ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир”. Алломанинг ушбу фикри ҳозирги кунда ёшларимизни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялашда дастуриамалий аҳамият касб этмоқда.
Шахс ахлоқий тарбияси ахлоқий фазилатлар, меъёр ва тамойилларнинг муайян усул ва воситалари ёрдамида амалга оширилади.

Download 102 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling