4-mavzu. Qo’qon xonligining siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy hayoti Reja


yilda Toshkent uchun Rossiya qo`shinlari bilan bo`lgan jangda Mulla Alimqul


Download 1.22 Mb.
bet9/23
Sana10.11.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1761520
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
slayd

1865 yilda Toshkent uchun Rossiya qo`shinlari bilan bo`lgan jangda Mulla Alimqul qahramonlarsha halok bo`ladi. Sarkardasiz qolgan Qo`qon qo`shini chekinishga majbur bo`ladi, bir qismi esa Toshkent shahriga kirib berkinadi. Rus qo`shinlari qattiq janglardan so`ng Toshkentni bosib olishga erishadi. Amir Muzaffar yordamida Xudoyorxon uchinchi marta hokimiyat tepasiga keladi va u 1865-1875 yillarda, to ruslar Qo`qon xonligini batamom bosib olgunga qadar hukmronlik qiladi.
Shunday qilib «Tarixi jahonnomai» muallifining yozganlariga ko`ra, Qo`qon xonligida so`nggi 27 yil mobaynida bo`lgan voqealar amirlar, xonlar, sultonlar, beklar va hokimlar o`rtasidagi o`zaro mantiqsiz urushlar va kurashlar xalqni xonavayron qiladi, xonlikningning inqiroz va uzlat uzra yuz tutishiga sabab bo`ldi. Bundan dushmanlar, Rossiya bosqinchilari foydalandilar va Qo`qon xonligini o`z mustamlakalariga aylantirib, xalq ommasi boshi uzra istibdod va zulmni kuchaytiradilar.

Умуман олган, XIX асрнинг ўрталарига келиб Қўқон хонлигидаги сиёсий жараёнлар ҳамда ички аҳвол янада оғирлашган эди. бунинг сабаби биринчидан, ўтроқ аҳоли кўчманчи ва ярим кўчманчи бўлган қипчоқлар ҳокимиятни тан олмаганлар. Хонлик ҳудудларидаги баъзи вилоят ҳукмдорлари Мусулмонқўлга қарши чиқдилар.

  • Умуман олган, XIX асрнинг ўрталарига келиб Қўқон хонлигидаги сиёсий жараёнлар ҳамда ички аҳвол янада оғирлашган эди. бунинг сабаби биринчидан, ўтроқ аҳоли кўчманчи ва ярим кўчманчи бўлган қипчоқлар ҳокимиятни тан олмаганлар. Хонлик ҳудудларидаги баъзи вилоят ҳукмдорлари Мусулмонқўлга қарши чиқдилар.
  • Иккинчидан, ҳокимиятда юқори мавқени эгаллаш ҳамда хонга таъсир ўтказиш учун қипчоқлар орасида ҳам ўзаро курашлар борарди. Бу курашларда қипчоқларнинг қулон уруғидан бўлган Мусулмонқули ҳам фаол иштирок этган.
  • Учинчи сабаб эса, қипчоқларнинг ўтроқ аҳолига нисбатан юритган сиёсати эди. Қипчоқлар ўтроқ аҳолига нисбатан беписандлик назари билан қараб, бошқа элат ва этник гуруҳларни камситганлар.
  • Тўртинчидан эса, ташқи омил – Россия империясининг аста-секинлик билан хонлик ҳудудларига бостириб кириши сиёсий жараёнларнинг янада кескинлашувига сабаб бўлган эди.
  • Хонлик ҳудудида ҳукм сурган нисбий осойишталик 1873 йилгача давом этган бўлса ҳам, ҳукмдор, унинг яқинлари ва маҳаллий ҳокимларнинг жабр-зулми ҳамда қирғиз-қипқоқларнинг қайта бош кўтариши натижасида бу ерларда ўзаро низолар, халқ чиқишлари бошланди.
  • Бу пайтда Наманганда бўлган Скобелев Россия империясининг топшириғига асосан 1876 йил февралида Қўқон хонлигини бутунлай босиб олишга киришди.
  • Шу тариқа, 1876 йил 19 февралда 150 йилдан кўпроқ ҳукм сурган Қўқон хонлиги тугатилиб,унинг ҳудудлари Россия империяси томонидан босиб олинди ва унинг ўрнига Фарғона вилояти ташкил этилди.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling