4-mavzu. Qo’qon xonligining siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy hayoti Reja


Download 1.22 Mb.
bet1/23
Sana10.11.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1761520
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
slayd

4-mavzu. Qo’qon xonligining siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy

va madaniy hayoti

Reja:

  • 1. Ashtarxoniylar Ubaydullaxon davrida Farg’onada mustaqil davlatning tuzilishi. Minglar sulolasining hokimiyatga kelishi.
  • 2. Nordonobiy va Norbo’tabek davrida markaziy hokimiyatning mustahkamlanishi.
  • 3. Olimxon va Umarxon davrida Qo’qonning siyosiy mavqei kuchayishi. Toshkent bekligining bo’ysundirilishi.
  • 4. Muhammad Alixon davrida Qorategin, Kulob, Darvozning bosib olinishi. Qo’qon –Xitoy munosabatlari.
  • 5. Xudoyorxon davrida qipchoqlarning kuchayishi va Musulmonqul faoliyati.
  • 6. Qo’qon xonligining davlat boshqaruvi tizimi.
  • 7. Qo’qon xonligining ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy hayoti.

XVIII асрнинг бошларида Фарғона водийсида шаклланган янги давлат – Қўқон хонлигига маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган минг уруғи асос солди. Чунончи, XVII асрнинг охири – XVIII аср бошларида aштархонийларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида юз берган тушкунлик, Фарғона водийси иқтисодий мустақиллигининг ўсиши ҳамда 1704 йилда Чодак хўжаларининг исён кўтариб, Фарғонанинг бир қисмини эгаллаши бунга шарт-шароит яратиб берди. Аммо, Фарғонанинг шимоли ва шимоли –ғарбидаги Косон, Ашт, Чодак ҳудудлари хўжалар қўл остида бўлса – да, улар мустақил давлатга асос сола олмадилар.
Маълумотларга кўра, минг уруғининг бошлиғи, тахминан 1669-1670 йилларда туғилган Шоҳруҳбий ибн Ашур Муҳаммад (1709-1721 йй.) Чодак хўжалари қўлида бўлган сиёсий ҳокимиятни куч билан тортиб олиб, 1709/1710 йилда Фарғона водийсидаги минглар сулоласи ҳукмронлигига асос солди.

Шоҳруҳбий ҳукмронлиги даврида Қўқон, Наманган, Марғилон, Конибодом, Исфара ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар минглар сулоласи қўлида бўлган

  • Шоҳруҳбийнинг ўғли ва вориси Муҳаммад Абдураҳимбий (1721-1733 йй.) тахтга ўтирганидан сўнг минглар тасарруфидаги ерлар яна кенгая бошлади.
  • Абдураҳимбий 1724 йилда Андижонни, 1725 йилда Хўжандни, 1726 йилда Ўратепани босиб олиб, хонлик ҳудудларига қўшиб олди. У қисқа муддат бўлса-да Бухорога қарашли Самарқанд ва Каттақўрғонни эгаллаб, Шаҳрисабзга ҳам таҳдид солган. Абдураҳимбий Қўқон (Хўқанд) қишлоғи ўрни ва атрофида янги шаҳарга (дастлаб Қалъаи Раҳимбий деб номланган, кейин эса Қўқон) асос солади ва бу шаҳар хонликнинг пойтахтига айланади.
  • 1733-1750 йилларда ҳукмронлик қилган Муҳаммад Абдулкаримбий ибн Шоҳруҳбий асосий этиборини мудофаа ишларига қаратди. У хонликнинг пойтахти Қўқонда Исфара, Қатағон, Марғилон, Ҳайдарбек номли дарвозалар қурдириб, шаҳар атрофини мустаҳкам девор билан ўратиб олди. Шу билан бирга у 1741-1745 йиллардаги қалмоқлар (жунғорлар) нинг Фарғонага қилган ҳужумларига зарба берди.
  • Абдулкаримбий қалмоқларга қарши курашда қирғиз-қипчоқлар ва Ўратепа ҳокими Фозилбий юз ёрдамига таянди ҳамда хонлик мустақиллигини сақлаб қолди.


Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling