4-мавзу: шаҳар ҳудудини сизот сувлардан муҳофаза қилиш. Сизот сувлар сатҳи кўтарилишининг экологияга таъсири
Download 439.68 Kb.
|
4-маъруза. Шаҳар ҳудудини сизот сувларидан муҳофаза қилиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.2-жадвал Тоғ жинслари турлари
- 7.3-жадвал Фарғона
- Марғилон 5-10 м Қўқон
- Янгиер 1,0-2,0 м Жиззах
- Самарқанд 3,0-4,0 ва 7,0-10,0 м Оқтош
- Ғиждувон 1,2-4,5 м Булунғур
- Такрорлаш учун саволлар
7.1-жадвал
Тоғ жинсларининг фильтрация коэффициенти
Инфильтрация коэффициенти: - рельефи мураккаб бўлмаган шаҳарлар учун – 0,001-0,001 м/сут; - рельеф унча мураккаб обод бўлмаган шаҳарлар учун – 0,00129 м/сут ёки тупроқ шароитига қараб: - қумоқ ва қумлоқ тупроқлар учун - 0,001 – 0,002 м/сут, қумлар учун эса – 0,002-0,005 м/сут. Агар инфильтрация коэффициентининг қийматлари аниқ бўлмаса, унда чегара қийматлари қуйидаги формула билан топилади, яъни аниқланган коэффициент формула орқали топилган чегара қийматларидан юқори бўлмаслиги керак. ; (7.1) бу ерда, Р – инфильтрация коэффициенти, мм/сут; К – фильтрация коэффициенти, м/сут; - депрессия эгрилигининг бурчаги. нинг қийматлари кузатишлар натижасида аниқланган (7.2-жадвал). 7.2-жадвал
Сизот сувларининг ижобий хусусиятлари ва ичимлик сув сифатида ишлатилиши, унинг маъданларга бойлиги, физик, кимёвий ҳамда бактереологик хусусиятлари ўрганилгандан кейингина амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида баъзи шаҳарлар заминининг ер ости сизот сувлари тўғрисидаги маълумот 7.3-жадвалда келтирилган. 7.3-жадвал
4.2. Сизот сувлар сатҳи кўтарилишининг экологияга таъсириТабиатдаги сув айланиш жараёни туфайли сизот сувлар пайдо бўлади. Сизот сувлар мавсумий бўлса, заминдаги қатлам оралиғидаги сувлар доимийдир. Ушбу қатлам сувлари кўп миқдорда тортиб олинса, табиий сувларнинг оқиб келиш жараёни бузилади. Ер ости сувларининг тортиб олиниши сизот сувлар сатҳининг пасайишига сабаб бўлиб, заминнинг гидрогеологик ҳолатини ва мавжуд сув нисбатларини ўзгартириб юборади. Бундай ҳолат, ўз навбатида, заминнинг физик, механик хусусиятларини ўзгартириб, ер остида ёриқлар пайдо бўлиши ва чўкиш, ҳатто ўпирилиш ҳодисалари содир бўлишига олиб келади. Сувни муттасил тортиб олиш замин ҳолатининг табиий турғунликни сақловчи жараёнлар ҳаракатига зарар етказади. Масалан, ер устидаги сувларнинг жадал сингиши, ботқоқликларнинг қуриши, сув ҳавзалари сатҳининг пасайишига сабаб бўлади. Натижада дарахтзорлар ва истироҳат боғларидаги қадимий кўп йиллик дарахтлар томири олаётган намлик сатҳи пасайиб улар қурий бошлайди. Агар сизот сувлар дренажлар орқали ер юзасидаги сувларга тозаланмасдан ташланса, бир қатор салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Ер усти сувларининг ифлосланиши, ҳаво ва ер усти қатламининг ифлосланганлигига боғлиқ бўлиб, оқар сувларнинг ифлосланишига бевосита таъсир ўтказади. Тортиб олинаётган сувларнинг ўрнини табиат ўзи тўлдира олмаса, уни сунъий равишда тўлдириш тадбирларини амалга ошириш лозим бўлади. Сувни сунъий равишда тўлдириш янги ғоя эмас, аммо уни бажариш анча мураккаб. Бундай тадбирлар шаҳарсозликнинг барча ишларини тўлиқ олиб боришда қўл келади. Фақат шундагина сувни “қайта тўлдириш” ва “суғориш” учун қудуқлар барпо этишга тўғри келади. Бу тадбирларни амалга оширишда сувнинг сифати назорат қилиб борилади. Ўшандагина сизот сувларининг сифати бузилмаслигига таъминланади. Шуни назарда тутиш керакки, ер устидаги сув ерга секин сингса, сувнинг тозаланиши сифатли амалга ошади. Табиий тозаланиш жараёни имкониятига қараб маълум даражада чекланган бўлади. Шунинг учун бунда нафақат сизот сувларни эмас, балки ер усти сувларининг ҳам сифати текшириб борилади. Такрорлаш учун саволлар: 1. Шаҳар ҳудудини сизот сувлардан ҳимоя қилиш муаммолари. 2. Ер ости сизот сувлари. 3. Дренажларни тушунтириб беринг? 4. Дренажларнинг гидрогеологик ҳисоби. 5. Дренаж лойиҳаси. 6. Ер ости сизот сувларининг шаҳар хўжалигидаги аҳамияти ? 7. Депрессия эгрилиги нима ? 8. Сувнинг қувурдаги ламинар ва турбулент оқимини тушунтиринг ? 9. Вертикал дренажнинг ишлаш принципини тушушнтирнг ? 10. Сизот сувлар сатҳи кўтарилишининг экологияга таъсири. Download 439.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling