4-мавзу. Тўлдирувчиларнинг асосий хоссалари ва уларга қўйилган талаблар


Download 451.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana07.09.2023
Hajmi451.51 Kb.
#1673800
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4-мавзу

( кг/м³)
(1) 
 
Бу ерда: m
1
- ўлчов идишининг массаси, кг
m
2
- ўлчов идишининг тўлдирувчи билан биргаликда массаси, кг
V- ўлчов идишининг ҳажми, м³ 
Шуни таъкидлаш керакки, тўлдирувчилар уйма зичлигини аниқлаш 
ўлчов идиши шакли ва сиғимига, ўлчов идиши ўлчамларига, тўлдирувчилар 


доналарига боғлиқ. Берилган йирикликдаги тўлдирувчилар доналари учун
идиш ўлчами қанча керак бўлса, тўлдиргич ҳолати нисбатан донадор 
материал ҳажми кичик бўлади. Шу сабабли ЎзРСТ 720-96 “Зичликни 
аниқлаш усули” бўйича стандарт ўлчов идишлар (жадвал-3.1) ғовак 
тўлдирувчилар учун қўлланилади.
Стандарт бўйича шағал ва чақиқ тош учун йириклигидан келиб чиқиб 2-
50л сиғимли ўлчов идишлар, қум учун 1литрли ўлчов идиши ишлатилади. 
Ғовак тўлдирувчиларнинг маркаси уларнинг мос уйма зичлиги бўйича 
ўрнатилади. Тўлдирувчиларнинг уйма зичлигини аниқлаш тўлдирувчилар 
масса улушини ҳисоблашга (агар ҳажми маълум бўлса), корхона таркибидаги 
омборлари сиғимини, бункерлар сиғимини, бетон таркибини ҳисоблашда, 
тўлдирувчиларни бетонда тўғри тақсимлашда зарурдир. 
3.2.Тўлдирувчиларнинг дона ва модда зичлиги 
Тўлдирувчилар доналари зичлиги, бу қуруқ шағал ëки чақиқ тош 
намунаси массасининг унинг доналари ҳажми йиғиндисига нисбатан 
айтилади. Тўлдирувчилар доналари ҳажми, тўлдирувчилардан олинган 
намуналарни сувда ва ҳавода массасини ўлчашдаги фарқ билан аниқланади. 
Бунинг учун тўлдирувчилар намунасини сувда ўлчашда ундаги ғоваклар сув 
билан тўлади, шу сабабли тўлдирувчилар намунаси олдиндан сувга солиб 
қўйилади . 
Тўлдирувчилар доналари зичлиги (г/см³) қуйидаги формула орқали 
аниқланади: 
сув
з
m
m
m





3
2
1
, ( кг/м³)
 (2) 
Бу ерда: m
1
 - тўлдирувчи намунасининг қуруқ ҳолатдаги массаси,г 
m
2
- тўлдирувчи намунасининг сув шимгандан сўнг, ҳавода ўлчанган 
массаси, г 
m
3
- тўлдирувчи намунасининг сув шимгандан сўнг, сувли муҳитда 
ўлчанган массаси,г 
ρ
сув
 – сувнинг зичлиги, 1г/см³ га тенг 
Тўлдирувчиларнинг дона зичлигини аниқлашда, ишни қулай бориши 
учун ЎзРСТ 720-96 “Зичликни аниқлаш усули” бўйича шағал ѐки чақиқ 
намунаси 1л ҳажмдаги махсус перфорирланган идишга жойлаштирилади, 
биргаликда барча жараëнлар бажарилади. Контейнер билан тўлдирувчи 
намунасининг массасини ўлчангандан сўнг, бўш контейнерни сув ва ҳавода 
аниқланган массасига айрилади. 
Келтирилган 
изланишлар 
олинган 
тўлдирувчи 
намунасидаги 
доналарнинг ўртача зичлигини аниқлаш имконини берди. Ғовак 
тўлдирувчиларнинг алоҳида доналарини зичлигини аниқлашда тўлдирувчи 
доналари ҳажмига нисбатан юқори дисперс сочилувчан муҳитда ўлчанади. 
ЎзРСТ 720-96 “Зичликни аниқлаш усули” бўйича қиздирилган кварц қуми 
ишлатилади. Бунда қум идишга юқорисигача тўлдирилади, сўнгра галма-гал 
тўлдирувчи донаси қўшилади, идиш яна қум билан тўлдирилади ва қолган 


қум ҳажми ўлчанади. Буни охирги эса тўлдирувчи донаси ҳажмига мос 
келади, бунда қум ва идишни зичлаш мумкин эмас.
Тўлдирувчининг сувли муҳитдаги ҳажми, унинг қум ëки бошқа 
муҳитдаги ҳажмидан фарқ қилиши мумкин.
Бетон таркибини ҳисоблашда бетон таркибида тўлдирувчи донаси 
эгаллаган ҳажмни билиш керак. Кўп тўлдирувчилар учун айниқса очиқ 
ғовакли тўлдирувчилар учун бу ҳажм юқорида келтирилган усулда кам 
аниқланади, чунки дона очиқ ғоваклари сув ëки цемент билан тўлади. 
Шу сабабли ЎзРСТ 720-96 “Зичликни аниқлаш усули”га кўра 
тўлдирувчи доналарининг зичлигини цемент қоришмада аниқлаш яхши 
самара беради. Қуруқ ғовак тўлдирувчи (шағал ëки чақиқ тош) 3,5 л ҳажмда, 
1,7 кг цемент ва 3,4 кг кварц қуми олинади.
Бетон қоришмасини аниқ консистенцияга келгунича сув қўшилади. 
Аралаштирилган бетон қоришмаси 15 минут давомида ушлаб турилади. 
Сўнгра барча қоришма 5л сиғимли идишга солинади ва 30-60секунд 
давомида зичланади(тебратиш майдонида), бетон қоришмасининг зичлиги 
аниқланади. 
Йирик тўлдирувчининг цемент қоришмасидаги зичлиги (г/см³) қуйидаги 
формула бўйича аниқланади: 
)
(
3
.
.
сув
к
к
ц
ц

см
т
ц
з
m
m
m
M
m









, ( кг/м³) 
 
 (3) 
Бу ерда: ρ
см
– бетон қоришма зичлиги , кг/л 
m
3
 – қуруқ ғовак тўлдирувчи массаси , кг
M – аралашмадаги барча материаллар сарфи, (сув ҳам инобатга олинади 
), кг
m
ц
– аралашмадаги цемент массаси, кг
ρ
ц
- цемент зичлиги – 3,1 г/см³ тенг. 
m
к
 – аралашмадаги кварц қуми массаси, кг 
ρ
к
- кварц қуми зичлиги – 2,65 г/см³ га тенг. 
m
сув
– аралашмадаги сув массаси, кг
Тўлдирувчининг модда зичлиги бошқа қурилиш материаллари сингари 
намунани жуда майда кукун ҳолатида майдалаб, сўнгра намуна кукунини 
абсолют ҳажмининг кукунга киритилган сув ëки керосин ҳажмига нисбати 
пикнометр ëки Ле-Шателье асбобида аниқланади. 

Download 451.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling