4-мавзу. Тўлдирувчиларнинг асосий хоссалари ва уларга қўйилган талаблар
Тўлдирувчиларнинг сувга ва совуққа чидамлилиги
Download 451.51 Kb. Pdf ko'rish
|
4-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар
3.9. Тўлдирувчиларнинг сувга ва совуққа чидамлилиги Тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги улар олинадиган тоғ жинсидан келиб чиқиб, сувга бўктирилган ҳолатида аниқланади. Яъни сувда сақланган материалнинг мустаҳкамлиги ўз навбатида камаяди. Ғовакларга ва микро ѐриқларга кирган сув унинг боғланишларини кучсизлантиради. Шу сабабли тўлдирувчилар мустаҳкамлигини аниқлашда, намунанинг қуруқ ҳолатдаги ва сувга бўктиргандан сўнг мустаҳкамлиги аниқланиб, юмшаш коэффициенти топилади: курук букт сув юм R . . , (17) бу ерда:σ сув.бўкт - тўлдирувчининг ѐки у олинган тоғ жинсининг сувга бўктирилгандан сўнгги (48 соат сувда сақланган) мустаҳкамлик чегараси, кгс/см 2 σ қуруқ - тўлдирувчининг ѐки ундан олинган тоғ жинсининг қуруқ ҳолатидаги мустаҳкамлик чегараси, кгс/см 2 Тўлдирувчиларнинг юмшаш коэффициенти унинг сувга чидамлилигини характерлайди. Сувга чидамлилик бевосита сув шимувчанлик ва тўлдирувчининг табиий моддасига боғлиқдир. Сув шимувчанлик эса материалнинг ғоваклиги ва структурасига боғлиқ. Тўлдирувчиларнинг совуққа чидамлилиги уларни сувга бўктирилган ҳолатда кўп мартали музлатиш ва эритиш натижасида текширилади. Бир фракцияли тўлдирувчи намунаси 48 соат давомида хона ҳароратида сувда сақланади. Совитиш камерасида -15 0 С дан -20 0 С гача ҳароратда музлатилади. 4 соат давомида камерада сақланган намуна идиш билан биргаликда сувли ваннада яъна 4 соат ушлаб турилади. Бу ҳолат стандартда келтирилган бўйича тўлдирувчи туридан келиб чиқиб такрорланади. Шундан сўнг тўлдирувчи намунаси қуритилиб элакдан ўтказилади. Совуққа чидамлиликни синашда масса йўқотилиши (%) аниқланади: % 100 1 2 1 . m m m М чид сов , (18) Бу ерда:m 1 – синовгача тўлдирувчи намунасининг массаси, г m 2 – синовдан сўнг элакда қолган қолдиқ, г Шундан сўнг олинган натижа (масса йўқотилиши) мавжуд стандарт билан солиштирилади. Синов ишларини тезлаштириш мақсадида намуна натрий сульфат қоришмасига солинади ва тезда 105-110 0 С да қуритиш шкафида қуритилади. Сўнгра юқорида келтирилган ҳолатда масса йўқотилиши аниқланади. Назорат учун саволлар: 1. Тўлдирувчилар уйма зичлиги деб нимага айтилади? 2. Тўлдирувчиларнинг уйма зичлигини аниқлаш нималарга боғлиқ? 3. Тўлдирувчилар доналари зичлиги деб нимага айтилади? 4. Тўлдирувчиларнинг доналар орасидаги бўшлиқлиги қалай аниқланади? 5. Тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги қалай аниқланади? Download 451.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling