4-мавзу. Тўлдирувчиларнинг асосий хоссалари ва уларга қўйилган талаблар
Download 451.51 Kb. Pdf ko'rish
|
4-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.6. Тўлдирувчиларнинг дона шакли ва ўзаро жойлашиши
, (10)
W с.ш.х. ҳамма вақт тўлдирувчилар донаси ғоваклигидан кичик бўлади, чунки барча ғоваклар ҳам сув билан тўлмаслиги мумкин. W сшх ва V ғовак дан келиб чиқиб, ғовакларнинг қайси ҳажми сув билан тўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотга эга бўламиз. 3.6. Тўлдирувчиларнинг дона шакли ва ўзаро жойлашиши Уйма зичлик, бўшлиқлик каби тўлдирувчиларнинг характиристикасини доналар шакли орқали аниқланади. Биринчи марта буни Б.Николаев тадқиқ этди ва 1914 йилда «Материал доналари шакли ва ўлчамига мос бетон ва қоришмалар таркиби» ишида келтириб ўтди. Б.Николаев сочилувчан материалнинг доналар таркибини ва геометрик жойлашув структурасини назарий асосида анализ қилди. Агар шартли равишда барча доналарни бир хил шаклда ва ўлчамда десак, у ҳолда берилган ҳажм бўйича жойлаштириш тартибига кўра (шар, куб, тетроэдр) турлича зичликка эга бўлади. Масалан, агар шар шаклидаги доналарни терсак ва уларнинг маркази кубни ҳосил қилади(расм-3.1,а), бу эса нисбатан кичик зичликни беради. Агар шарларнинг марказини туташтирувчи чизиқлар тетроэдрни ташкил этса(расм-3.1, б), у ҳолда катта зичликка эга бўлади. Расм-3.1. Шарларнинг жойлашиш вариантлари Сочилувчан материалларнинг доналар шаклига мос бўшлиқлиги Жадвал-3.2 Доналар шакли Бўшлиқлик,% Жойлаштиришда Ўртача Нисбатан юқори зичлик Нисбатан кичик зичлик Кублар 0 87,1 43,55 Октаэдрлар 12,1 83,9 48,05 Додекаэдрлар 14,1 60,7 37,4 Икосаэдалар 10,3 59,9 35,1 Шарлар 26,2 47,6 36,9 Стандартларда тўлдирувчиларнинг доналари шакли уларнинг ўлчамига қараб баҳоланади. Масалан,ЎзРСТ 720-96 “Зичликни аниқлаш усули” да шағал ва чақиқ тошда пластинкали ва нинасимон доналар салмоғи (тўлдирувчиларнинг эни ва қалинлиги узунлигида 3 мартта кичик) кўрсатилган. ЎзРСТ 720-96 “Зичликни аниқлаш усули” га кўра ғовак тўлдирувчилар учун доналар шакли коэффициенти қуйидагича аниқланади: кичик катта ф Д Д R , (11) бу ерда: Д катта ва Д кичик – доналарнинг энг катта ва энг кичик ўлчамлари, мм Доналарни ўлчаш штангенциркулда амалга оширилади. Тўлдирувчиларнинг донадорлик таркиби (гранулометрик таркиби), ундаги турли катталикдаги доналарнинг мавжудлиги бўлиб, тўлдирувчининг ўртача намунасини стандарт элакдан ўтказиш натижасида аниқланади. Стандарт элаклар тўплами қуйидаги ўлчамдаги элак кўзларини ташкил этади: 0,16; 0,315; 0,63; 1,25; 2,5; 5; 10; 20; 40; 70 мм ва ҳокозо. Тўлдирувчилар биринчи равишда энг кичик ва энг катта йирикликни характерлайди. Энг кичик -D кичик йириклиги деб, шундай ўлчамли стандарт элакка айтиладики, тўлдиргич намунасини элаганда 95% дан кам бўлмаган намуна қолади ва фақат 5% дан кўп бўлмаган намуна ўтади (масса бўйича). Энг катта йириклик деб -D катта шундай ўлчамли стандарт элакка айтиладики, тўлдирувчилар намунасини элаганда элакда 5% дан кам намуна қолади ва 95% кам бўлмаган намуна ўтади (масса бўйича). Энг катта ва энг кичик йирикликдаги донадорлик таркибига мос характерланади, масалан: 5-40мм йириклигидаги шағал(чақиқ тош) учун D энг катта =40мм: D энг кичик =5мм. Бир фракцияли тўлдирувчилар деб, унинг доналаридаги энг йирик ва энг кичик йириклиги бир-бирига яқин ва 5-10, 10-20, 20-40 мм кўзли стандарт элаклар тўпламини ташкил этади. Масалан, 5-20мм йириклигидаги тўлдирувчи икки хил фракциядаги аралашмадан ташкил топади. Қурилишда стандарт бўйича нисбатан тор фракцияли тўлдирувчиларга рухсат этилади ва самарали ишлатилади. Масалан 10-15мм ëки 15-20 мм. Тўлдирувчиларнинг бўшлиқлиги турли фракцияларнинг аралашмасида камаяди, яьни кичик доналар нисбатан катта доналар орасини тўлдиради ва ҳажмини нисбатан қулай тўлдиради. Шу сабабли тўлдирувчилар аралашмаси учун донадорлик таркиб муҳим рол ўйнайди. Узлуксиз донадорлик таркиб деб, тўлдирувчи намунасининг стандарт элакдан ўтказганда барча элакларда қолдиқ қолса ва тўлдирувчи аралашмасида D энгкатта дан D энгкичик гача бўлган барча фракцияли тўлдирувчиларга айтилади. Агар тўлдирувчи аралашмаси таркибида бир фракцияли тўлдирувчилар бўлмаса, у ҳолда узлукли (узилган занжирли) донадорлик таркиб деб аталади. Масалан, шағал ëки чақиқ тош аралашмаси учун 5-10мм ва 20-40 мм (10-20 мм оралиқ фракция йўқ) узлукли бўлади. Б.Николаев ўзининг изланишларида узлукли донадорлик таркибдаги донадорлик таркиби ҳақида ва уларнинг аралашмасида минимал бўшлиққа эришиш тўғрисида маьлумот беради. Узлукли донадорлик таркибдаги тўлдирувчиларни қўллаш соҳаси чегараланган, бироқ бетон технологиясида қўллаш кенгаймоқда. Download 451.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling