4-мавзу. Тўлдирувчиларнинг асосий хоссалари ва уларга қўйилган талаблар
Download 451.51 Kb. Pdf ko'rish
|
4-мавзу
3.7.Тўлдирувчиларнинг таркиби
Тўлдирувчи доналари таркибини ташкил этувчи моддалар аморф ëки кристалл, шу билан бирга ғовак ëки зич структурани ташкил этади. Умумий турда иккита турли структурани кўриб чиқамиз. Материалларнинг аморф структураси изотроп ҳолати билан аниқланади, яьни бундай материалларнинг хусусиятлари барча йўналишларда бир хил бўлади. Бу ижобий фактор ҳисобланади, яьни бетон технологиясида тўлдирувчилар доналарини тўғри жойлаштириш ва бошқариш қийин кечади. Кристаллар анизатроб ҳисобланиб, температуравий деформациянинг тақсимланишидан ва бошқа таъсирлардан юзага келади. Агар кристаллар тўлдирувчи доналарига нисбатан кичик ва материал буйича тартибсиз жойлашган бўлса, бундай тўлдирувчи донасини изатроп дейилади. Шу сабабли кристалл тош жинслар асосидаги тўлдирувчилар учун майда донадорлик катта аҳаммиятга эга. Ғовак материаллар изатроп ва анизатроп бўлиши мумкин. Анизатроп ғовак материалларга ëғоч киради. Унинг структураси–толали бўлиб, материалнинг хусусияти толанинг бўйлама ва кўндаланг ўлчамларига, жойлашиш тартибига боғлиқ. Изатроп материалларнинг икки хил структурасини кўриб ўтамиз: ячейкали ва донали. 1. Ячейкали структура бу, қаттиқ материалнинг умумий муҳитида ғоваклар бутун ҳажм бўйича алоҳида ëпиқ (шартли ëпиқ) ячейкалар ҳолатида (расм-3.2,а )учрайди. 2.Донали структура бу, қаттиқ материал доналарининг ўзаро елимланган (расм-3.2, б) кўринишидир. Табиий пемза, керамзит, аглопорит, термолит, азерит ва бошқа сунъий ғовак тўлдирувчилар ячейкали структурага эга. Ғовак оҳактош асосидаги шағал, чиғаноқлар, туфлар донали структурага эга. Донали структурали материалларнинг сувшимувчанлиги юқори бўлади, ячейкали материалларнинг сувшимувчанлиги камроқ ва мустаҳкамлиги юқори бўлади. Download 451.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling