4-мавзу. Тўлдирувчиларнинг асосий хоссалари ва уларга қўйилган талаблар
Download 451.51 Kb. Pdf ko'rish
|
4-мавзу
а)
б) Расм-3.2. Ғовак материалларнингструктураси: а-ячейкали, б-донали Бундай материалларнинг доналарини йириклиги ячейкали материаллар ғоваклари йириклиги каби бўлади, фақат у ëки бу структураларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб юзага келади. 3.8. Тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлиги Тўлдирувчилар тоғ жинсларини майдалаш орқали олинса, у ҳолда шу тоғ жинсининг мустаҳкамлиги аниқланади. Бунинг учун тош кесувчи станокда диаметри ва баландлиги 40-50 мм ўлчамдаги цилиндр ѐки куб шаклидаги намуна тайѐрланади. Намуналарни сувга солиб, маълум вақтдан сўнг сувдан чиқарилади ва гидравлик прессда сиқилишда мустаҳкамлик чегараси (МПа) аниқланади: А Р ск , (12) бу ерда:Р-пресснинг бузувчи кучи, мН А-намунанинг кўндаланг юзаси, м 2 Бироқ ҳамма вақт ҳам бундай синовни ўтказиб бўлмайди. Кўп ҳолларда зарурий тоғ жинслари ѐки хом ашѐ материаллар йирик ғоваклари, ѐриқлари таъсирида кучсизланади. Бундай тоғ жинсларидан олинадиган чақиқ тош етарли мустаҳкам бўлиши мумкин, яъни майдаланиш жараѐнида кучсизлантирувчи дефектлардан халос бўлади. Натижада бундай тоғ жинси асосидаги стандарт намунани синашда шағалнинг ҳақиқий сифатини ифодаловчи натижа олиб бўлмайди ва мустаҳкамлиги пасаяди. Р.Л.Маилян изланишларида карбонат жинслари асосидаги шағал (чақиқ тош) мустаҳкамлиги шу тоғ жинси асосидаги намуна мустаҳкамлигидан бир неча баробар юқори бўлади. Шу сабабли шағал ва чақиқ тошнинг мустаҳкамлиги у олинадиган тоғ жинси асосидаги намунани синаш орқали ҳамма вақт ҳам аниқлаб бўлмайди. Шу сабабли стандартда табиий тош асосидаги шағал ва чақиқ тош учун пўлат цилиндрда сиқилишдаги майдаланишини аниқлаш назарда тутилган. Унинг аниқлаш методикаси қуйидагилардан иборат: бир фракцияли шағал ѐки чақиқ тош ички диаметри- 150мм ли пўлат цилиндр идишга солинади. Сўнгра цилиндр тепасига нисбатан кичик диаметрли (148мм) пўлат пуансон қўйилади, у орқали гидравлик прессда 200 кН куч таъсирида эзилади. Натижада тўлдирувчилар намунаси майдаланади. Шундан сўнг майдаланган намуна цилиндрдан олиниб тарозида тортилади, кейин синалѐтган энг кичик ўлчамдаги тўлдирувчи фракциясидан 4 марта кичик (0,25Д наим ) кўзли элакдан ўтказилади; 5-10мм ли фракциялар учун 1,25мм ли кўзли элак; 10-20мм ли фракциялар учун 2,5мм ли кўзли элак; 20-40мм ли фракциялар учун 5мм ли кўзли элак қўлланилади. Тўлдирувчи намунасидан майдаланган доналар чиқариб ташланади, сўнгра элакдаги қолдиқ тарозида тортилади. Майдалаш кўрсаткичи(%): % 100 1 m m m Д р , (13) бу ерда, m – синалаѐтган барча намуналар массаси, г m 1 – тажрибадан сўнг назорат элакда қолган қолдиқ массаси, г Ғовак тўлдирувчилар учун ҳам цилиндрда эзиш аналогик методика бўйича бажарилади, фақат натижаларни баҳолаш бошқача амалга оширилади. Ғовак шағал ѐки чақиқ тош бир фракцияли намуна сифатида ички диаметри 150мм цилиндр идишга 100 мм баландликда солинади, текисланади ва пуансон қўйилади. Тажрибагача пуансоннинг пастки нишон цилиндрнинг юқори белгисига мос келиши керак. Сўнгра гидравлик пресс ѐрдамида тўлдирувчи намунаси сиқилувчи куч таъсирида пуансон 20мм пастга тушгунча (цилиндрнинг юқори нишондан ҳисоблаганда) эзилади ва пресс манометри кўрсаткичи ѐзиб олинади. Шу тартибда, тўлдирувчи намунасининг 1/5 қисми ҳажми эзилиши учун кетган куч аниқланади. Цилиндрда эзилишдаги мустаҳкамлик чегараси (МПа) қуйидаги формула бўйича аниқланади: А Р тўл . , (14) бу ерда, Р – Пуансон юқори нишонгача эзишдаги куч, мН А – цилиндр кўндаланг кесими юзаси, А = 0,0177м 2 Тўлдирувчининг мустаҳкамлиги унинг зичлиги ва структурасига бевосита боғлиқ. Шу сабабли агар намунанинг зичлиги 10% га ошса, у ҳолда унинг мустаҳкамлиги 21% га ортади (1,10 2 =1,21). Тоғ жинсларини ўрганиш жараѐнида ва бир қанча илмий изланишлар асосида С.М.Ицкович тўлдирувчилар мустаҳкамлиги (R)ни ҳисоблашда қуйидаги формуладан фойдаланишни таклиф этди: n R R ) ( 1 1 , (15) бу ерда, R 1 – зичлиги –ρ 1 га тенгбўлган материалнинг амалий ўрнатилган мустаҳкамлик чегараси. ρ- материал (дона) зичлиги, R мустаҳкамликка мос келувчи. n- материал структурасига боғлиқ даража кўрсаткичи. Бундан келиб чиқиб, тўлдирувчилар мустаҳкамлиги унинг зичлигига тўғри пропорционалдир. N- даража кўрсаткичи тўлдирувчилар учун n=3-6 ни ташкил этади (ўртача 4 га тенг). Расм-3.3.Нисбий мустаҳкамликнинг нисбий зичликка боғлиқлиги: 1-ячейкали структурали материаллар учун; 2-донадор структурали материаллар учун Ҳисобий мустаҳкамликни (керамзит шағали учун) ҳисоблашда С.М.Ицкович қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия этади: 2 15 дона хисоб R , (16) бу ерда, ρ дона – керамзит шағали донасининг зичлиги, г/см 3 . ρ дона = 0,58 – 0,67 г/см 3 бўлса,R ҳисоб = 5 – 6,7 МПа. Download 451.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling