4-Мавзу: Туризм соҳасида ресторанлар овқатлантиришнинг асосий тизими сифатида Режа


МИЖОЗНИНГ ХОҲИШ ТАЛАБЛАРИНИ БАЖО КЕЛТИРИШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ СТАНДАРТЛАРИ


Download 0.53 Mb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1599266
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-mavzu

3. МИЖОЗНИНГ ХОҲИШ ТАЛАБЛАРИНИ БАЖО КЕЛТИРИШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ СТАНДАРТЛАРИ
Бундай банкетлар дипломатлар йиғинларида, расмий қабул маросимларида ўтқазилади. Дипломатик амалиётда қўлланиладиган протокол асосида меҳмонлар ресторан залига жойлаштирилади. Бироқ бундай қабуллар фақат дипломатлар учунгина деб қараш ресторан фаолиятини чеклаган бўлади. Ресторанларда худди шундай меҳмонлар кутиш, уларга хизмат кўрсатиш ҳамма учун эркиндир. Бун­дай банкетларда 8 дан 50 гача, баъзан эса 100 дан ортиқ киши қатнашади. Қуйида бу тантанани ўтқазиш тадбирлари ҳақида сўз боради.
Буюртма қабул қилиш:
Бош офисиант банкет ташкилотчиларидан буюртма қабул қилиб олар экан, энг аввал тантананинг санаси, соатини аниқлайди, меҳмонлар миқдори, тизими (жинси, ёши, миллати, касби) билан танишади, тантананинг мақсади, умумий сарф қилинадиган пул суммаси, хар бир кишига ҳисобланган чиқим, пул тўлаш шакли (нақд, кредит), таклиф қилинган ҳурматли меҳмонлар рўйхати аниқданади. Сўнгра бош офисиант буюртмачини зал билан таништиради, банкет ўтказиладиган жойни кўрсатади. Столларнинг қўйилиш тартиби, меҳмонларни ўтқазиш режалари келишиб олинади. Яна у хизмат кўрсатиш жараёнида ким билан муносабатда бўлиш зарурлигини аниқлайди. Бош офисиант вазифасига яна қуйидагиларни аниқлаш киради:
1. Хорижий давлатларнинг турли элчихоналаридан меҳмонлар келадиган бўлса, ўша мамлакатлар байроқларини осиб қўйиш;
2. Ҳурматли меҳмонларни ресторанга таклиф қилиш;
3. Столларда микрофонлар бўлишини таъминлаш;
4. Банкет қатнашчилари учун шаҳарлараро ва халқаро телефон бўйича гаплашиш, расмга тушиш, пианино ва роял чалиш имкониятини яратиш;
Офисиантларни хизматга тайёрлаш.
Бош офисиант хизмат кўрсатиш, банкет дастурхонини тузаш, безатиш, қаҳва столларини тайёрлаш, буфет маҳсулотларини олиш ва тайёрлаш бўйича офисиантларни тайёрлайди.
Бош офисиант меҳнат тақсимоти тамойили асосида раҳбарлик қилади. 2—4 та меҳмонга битта офисиант хизмат қилади ёки бир офисиант таом келтирса, иккинчиси ичимлик олиб келади.
Тажриба яна шу нарсани кўрсатадики, банкет 50—60 дақиқа давом этадиган бўлса, хизматни қуйидагича ташкил қилиш мумкин. 12—16 меҳмонга 3 та офисиант хиз­мат қилади, иккитаси таомлар, биттаси ичимлик келтиради. Ҳамма меҳмонларга тенг хизмат қилинади. Баъзи ҳолларда тегишли миқдордаги меҳмонларга биргина офисиант хизмат қилади, ҳам таом, ҳам ичимликлар билан ўзи таъминлайди. Бош офисиантнинг вазифаси — банкет қим ва нима муносабати билан ўтқазилаётганини офисиантларга тушунтириш, банкет бошланадиган қунда бош офисиант ҳамма офисиантларни йиғиб, банкет қачон бошланиши, меҳмонлар сони, уларнинг таркиби (миллати, жинси, ёши) ҳақида ахборот беради.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling