4-мавзу. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш -иқтисодиётни тартибга солиш воситаси


Иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторнинг ўзаро алоқаладорлиги ҳамда таъсири


Download 18.19 Kb.
bet2/3
Sana28.03.2023
Hajmi18.19 Kb.
#1301307
1   2   3
Bog'liq
4-Мавзу

4.2. Иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторнинг ўзаро алоқаладорлиги ҳамда таъсири.
Хусусийлаштириш ва мулкдорлар сафини кенгайтириш, исло-ҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаш-тиришнинг устувор йўналишидаги қилиниши лозим бўлган муҳим вазифалар қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган:
- давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш бўйича ишларни давом эттириш;
- аксиялаштириш амалий натижа бермаган корхона ва обектларни хусусий мулкдорларга бериш;
- янги мулкдорларнинг корхоналар самарали фаолиятини таъминлаш, инвестиция мажбуриятларини сўзсиз бажариш бўйича ҳуқуқий ва иқтисодий жавобгарлигини оширишни кўзда тутган ҳолда амалдаги қонунчиликнинг меъёрларини қайта кўриб чиқиш ва кучайтириш;
- хусусийлаштириш жараёнига ишлаб чиқаришни модер-низациялаш ҳамда техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган ишончли ва масъулиятли инвесторларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш.
2008-йилда Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қо-ғозлар бозори тўғрисида»ги ҳамда «Аксиядорлик жамиятлари ва аксиядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунЖари ҳамда бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш я аксиядорларнинг корхоналами бошқаришдаги фаоллигини ошириш, баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг кўрсатилажак хизматлар сифатига масъулиятини ошириш, янги рнулкдорларнинг корхоналами самарали фаолият юритиши учун масъуллигини оширишнинг ҳуқуқий асосини ривожлан-тиришга хизмат қилади.
Мамлакатда тадбиркорлик субектларини ташкил этиш ва самарали фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ҳам сезиларли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бизнесни рўйхатдан ўтказиш, ихтиёрий тугатиш ишлари соддалаштирилди ва тартибга солинди. Айрим қоидабузарликлар бўйича жарима санксиялари пасайтирилди ёки умуман бекор қилинди. Солиқ ставкалари ҳам унификация қилиниб, тобора пасайтириб борилмоқда. Хусусан, кичик корхоналарга ягона солиқ тўлови 13 %дан 6 % (саноат корхоналари учун 5 %га туширилди. Тадбиркорларни юқори ликвидли моддий ресурслар билан таъминлашнинг бозор механизмлари яратилди.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни билан бир вақтда бозор инфратузилмалари шаклланди ва улар ривожланиш босқичига ўтди. Бу фонд, товар ҳамда кўчмас мулк бозорлари, инвестицион фондлар, аудиторлик, консалтинг ва шу каби бошқа тузилмаларни ташкил топиши ва ривожланиши билан намоён бўлди.
Еришилган ижобий натижаларга қарамасдан республикамизнинг айрим ҳудудларида хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш ишларига эътибор сустлигича қолмоқда. Ваҳоланки, мулкдан самарали фойдаланиш ва тадбиркорликнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратиш дотациядан чиқиш ҳамда буджетнинг даромад қисмини оширишнинг асосий йўналиш-ларидан ҳисобланади.
Бугунги кунда давлат мулкини хусусийлаштириш ва ундан самарали фойдаланиш борасида 2011—2013-йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш дастури, Президент қарори ва Давлат мулки обектларини самарали бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарориари лойиҳаларини ишлаб чиқишга асосий эътибор қаратилган бўлиб, дастурларнинг ўзига хос хусусияти корхоналарга тўғридан тўғри инвестициялами жалб қилишга устувор аҳамият қаратилганлигидир.
Инвесторларнинг таклифлари хусусийлаштирилаётган обектнинг харид қиймати миқдоридан эмас, балки инвестоминг инвестиция дастури мазмуни, унинг ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва корхонани модернизация қилиш ҳамда самарали бошқарувни жорий қилинишига йўналтирилганлигидан келиб чиқиб баҳоланади.
Давлат активлари аҳамияти ва хусусийлаштириш усулларидан келиб чиқиб, гуруҳларга ажратилган ҳолда қуйидаги тартибда сотилади:
1-гврули. Бутунлигича сотиладиган давлат корхоналари (об-ектлари) ва очиқ биржа савдоларида тўлиқ хусусий мулкка соти­ладиган давлатга тегишли аксиялар пакети ва давлат улушлари. Ушбу гуруҳга кирган корхона (обектларни) хусусийлаштириш механизми жуда содда, яъни обектлар ёки аксиялар пакетларини биржа орқали сотиш. Бунда обект ёки аксиялар пакети савдо майдончасига қўйилади, реклама ишлари амалга оширилади, уларни сотишга кўмаклашувчи тегишли институтлар иштирок этади. Харидорларда талаб бўлмаган тақдирда дастлабки сотиш нархларини қадам-бақадам пасайтириш механизми қўлланади.
2-гураҳ. Сармоядорлар томонидан инвестиция мажбу-риятларининг бажарилиши эвазига нол қийматда танлов савдоларига қўйиладиган корхона ва обектлар. Ушбу гуруҳ обектлари ҳудудларда танловлар эълон қилиш йўли билан сотилади. Ҳар бир ҳудудда ушбу ҳудуд маъмуриятининг раҳбари бошчилигида танлов комиссиялари тузилган. Сармоядорларга нол харид қиймати бўйича сотилган паст рентабелли, зарар кўриб ишловчи, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг буджетга ва буджетдан ташқари фондлар бўйича тўловлар, шу жумладан, улар бўйича ҳисоблаб ёзилган пенялар ва жарималар бўйича ўтган йиллардаги ишончсиз қарзлари ҳукумат томонидан ҳисобдан чиқариб ташланади.
3-гуруҳ. Давлатга тегишли бўлган аксиялар пакети халқаро тендерларни ташкил этиш асосида сотиладиган стратегик аҳа-миятга эга бўлган корхоналар. Йирик стратегик корхоналар очиқ тендерларни ташкил этиш йўли билан сотилади, бу ерда якка тартибда хусусийлаштириш жараёни қўлланилади. Бундай тендерларда иштирок этиш учун хусусийлаштирилаётган корхо-нага инвестициялар киритиш ва уни янада ривожлантириш бўйи­ча бизнес-режаларини тақдим этган сармоядорларга рухсат этилади.
Давлатга тегишли бўлган аксиялар пакети бундай тендер­ларда сотиладиган корхоналар Давлат инвестиция дастурига киритиЖиши мумкин, бу ушбу корхонани 7 йилга даромад ва фойда солиғидан озод этиш имконини беради. Бундан ташқари, аксияларнинг назорат қилиш ҳуқуқини бермайдиган пакетини харид қилган, лекин корхонага катта миқдорда маблағ киритган сармоядор Давлат мулки қўмитаси билан бошқарув назоратини қўлга киритиш тўғрисида шартнорна тузиши мумкин.

Download 18.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling