4 соат “Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари ” фанининг келиб чиқиши ва ривожланиши


Асосий кисм 1. Техник термодинамиканинг асосий тушунчалари


Download 171 Kb.
bet8/17
Sana23.12.2022
Hajmi171 Kb.
#1046926
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари

Асосий кисм
1. Техник термодинамиканинг асосий тушунчалари.
Термодинамика деб – энергиянинг ўзгариши билан кечадиган макроскопик жараёнларнинг назариясини ўргатувчи фанга айтилади.
Техник термодинамика – эса энергия кўчишининг икки кўриниши бўлмиш иссиқлик ва ишнинг бир бирига ўтиш қонуниятларини ва шу жараёнда иштирок этаётган жисмнинг хоссаларини, хамда иситгич, совутгич ва бошқа ускуналарда кетадиган жараёнларни ўргатувчи фандир.
Демак энергия бир жисмдан иккинчисига иссиқлик ёки иш шаклида кўчади.
Бунда энергиянинг миқдори иссиқлик ёки иш ўлчов бирлигида хисобланади.
Энергияси билан алмашинадиган макроскопик жисмни ишчи жисмлар деб аталади, унинг қаторига техник термодинамикада газ ва буғлар киради. Ишчи жисмнинг ёки тизимнинг холатини таърифлаб берувчи катталиклар термодинамик омиллар дейилади. Уларга температура – Т, босим –Р, солиштирма хажм, ички энергия, энтальпия ва энтропия киради. Уларнинг асосийси T, V, P.
Агарда ишчи жисм холатида асосий омиллардан бири ўзгарса, унда жисм термодинамик жараённи бошдан кечираяпти деб тушунилади.
Термодинамик жараёнлар қайтар ва қайтмас бўлиши мумкин. Термодинамик ишчи жисмнинг мувозанат холатини акс эттирувчи тенглама холат тенгламаси деб аталади.



  1. Идеал газ учун холат тенгламаси.

Идеал газ учун холат тенгламаси Менделев Клапейрон тенгламасидир:


PV=mRT ёки PV=RT (1)

Бунда V - ишчи жисм хажми; Р – босими; m – массаси; Т – температура; R - газ доимиси 1 кг идеал газнинг P = const да температуранинг 1 К га ўзгариши билан бажарган иши.




3. Реал газлар холат тенгламаси


Ван-дер-Ваальс тенгламаси.

(Р + а/v2) (v – b) = RT (2)


а va b – тажриба орқали топиладиган доимийдир.


а / v2 – молекулалараро боғланиш кучини.
b = газ молекулалар хажмини эътиборга олувчи тузатмалар.Газ зичлиги қанча катта бўлса (1) (2) иккала тенглама ўртасидаги фарқ шунча катта бўлади.

Download 171 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling