455-сонли қарори 1998 йил 27 октябрь


Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар


Download 56 Kb.
bet5/5
Sana29.06.2023
Hajmi56 Kb.
#1657469
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЎзРесВМ қарори 455-сонли

1. Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар:
ҳалокатли кўчкилар - фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер остига ишлов берилиши ва инсоннинг бошқа фаолияти натижасида пайдо бўлувчи ер юзасининг ўпирилиши, силжиши;
тупроқ ва ер остининг саноат туфайли келиб чиққан токсикантлар билан ифлосланиши, оғир металлар, нефть маҳсулотлари, шунингдек Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида одамларнинг соғлиғи учун хавф солувчи концентрацияларда қўлланадиган пестицидлар ва бошқа захарли химикатлар мавжудлиги.
2. Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар:
ҳаво муҳитининг қуйидаги ингредиентлар билан экетремал юқори ифлосланиши:
олтингугурт диоксид, диоксид ва азотли оксид, углеродли оксид, диоксин, қурум, чанг ва одамлар соғлиғига хавф солувчи концентрацияларда антропоген тусдаги бошқа зарарли моддалар;
катта кўламда кислотали зоналар ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда кислота чиқиндилари ёғилиши;
радиациянинг юқори даражаси.
3. Гидросфера ҳолатинингўзгариши билан боғлиқ вазиятлар:
ер юзаси ва ер ости сувларининг саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши оқовалари:
нефть маҳсулотлари, одамларнинг заҳарланишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган таркибида оғир металлар, ҳар хил заҳарли химикатлар бор бўлган чиқиндилар ва бошқа зарарли моддалар билан экстремал юқори даражада ифлосланиши;
бинолар, муҳандислик коммуникациялари ва уй-жойларнинг емирилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган сизот сувлар даражасининг ошиши;
сув манбалари ва сув олиш жойларининг зарарли моддалар билан ифлосланиши оқибатида ичимлик сувнинг кескин етишмаслиги.
IV. Локал, маҳаллий, республика ва трансчегарали фавқулодда вазиятлар
1. Локал фавқулодда вазиятга фавқулодда вазият натижасида 10 дан ортиқ бўлмаган одам жабрланган, ёхуд 100 дан ортиқ бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқ бўлмаганни ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси ишлаб чиқариш объекти ёки ижтимоий мақсадли объект ҳудуди ташқарисига чиқмайдиган фавқулодда вазият тегишли бўлади.
2. Маҳаллий фавқулодда вазиятга фавқулодда вазият натижасида 10 дан ортиқ, бироқ 500 дан кўп бўлмаган одам жабрланган, ёхуд 100 дан ортиқ, бироқ 500 дан кўп бўлмаган одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 1 минг бараваридан ортиқни, бироқ 0,5 миллион бараваридан кўп эмас, ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси аҳоли пункти, шаҳар, туман, вилоят ташқарисига чиқмайдиган фавқулодда вазият тегишли бўлади.
3. Республика фавқулодда вазиятга фавқулодда вазият натижасида 500 дан ортиқ одам жабрланган, ёхуд 500 дан ортиқ одамнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилган, ёхуд моддий зарар фавқулодда вазият пайдо бўлган кунда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 0,5 миллион бараваридан ортиқни ташкил этадиган ҳамда фавқулодда вазият зонаси вилоят ташқарисига чиқадиган фавқулодда вазият тегишли бўлади.
4. Трансчегара фавқулодда вазиятга оқибатлари мамлакат ташкарисига чиқадиган, ёхуд фавқулодда вазият чет элда юз берган ва Ўзбекистон ҳудудига дахл қиладиган фавқулодда вазияттегишли бўлади.
5. Табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларга (жала, дўл, тупроқ, ер ости ва сувнинг, нефть маҳсулотлари, оғир металлар, пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар билан ифлосланиши, атмосферанинг йўл қўйиладиган чегаравий концентрациядан ортиқ зарарли ингредиентлар билан экстремал ифлосланиши ва бошқалар) қарши муқобил ҳаракат қилиш мақсадида мазкур Низомда назарда тутилмаган миқдор кўрсаткичлари фавқулодда вазиятларнинг одамларнинг ҳаёти, соғлиғига ва атроф муҳитга таъсирини аниқ даражасига караб атроф табиий муҳитнинг ҳолатини кузатувчи ва назорат қилувчи вазирликлар ва идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли раҳбар органлари томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири
Ў.Султонов
Download 56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling