Қонун - Қонун – объектив оламдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги алоқадорликнинг шакли, бирор-бир нарсанинг зарурий равишда пайдо бўлишини ифодаловчи тушунча, категориядир. Шунингдек, қонун инсоннинг жамиятдаги хатти-ҳаракатларини белгилаб берувчи йўл-йўриқ, қоидалар йиғиндиси. Қонунни қонуниятлардан ажрата билиши керак. Аслида қонун ва қонуният бир хил турдаги тушунча, фарқи шундаки, қонун қонуниятнинг муайян бир томонини ифодалайди. Оламдаги қонуниятлар мавжудлиги.
- Назарий билимлар тизимида қонун масаласи марказий ўринни эгаллайди. Агар Беруний, Галилей, Ньютон қонунлари классик механиканинг негизини яратган бўлса, Ибн Синонинг тиб қонунлари тиббиёт илмининг асосини ташкил этади.
Қонуннинг белгилари: - - қонун турли-туман алоқадорликлар, боғланишлардан фақат муҳимларини, яъни шундай боғланишларни ифодалайди, булар оламнинг мавжудлиги, ўзгаришлари ва ундаги нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятидан келиб чиққан бўлади;
- - қонун зарурий боғланишларни ифодалайди, яъни тасодифий боғланишлар, гоҳ пайдо бўлиб, гоҳ йўқолиб кетадиган боғланишларга асосланмайди;
- - қонун нарса ва ҳодисаларнинг умумий боғланишларини ифодалайди;
- - қонун ҳодисаларнинг ҳамма хусусиятларини эмас, балки ҳодисалардаги умумийликни акс эттиради.
- - қонун – ҳодисалардаги мустаҳкам барқарорлик, такрорийлик, аниқликни ифодалайди
Гипотеза - (асос) бу ҳали ҳақиқат эмас, балки тахмин қилинган, эҳтимол тутилган, реал мумкин бўлган ва кутилган илмий билимдир. Илмий тадқиқот мазкур билимнинг ҳақиқийлиги ёки сохталигини исботлаб бериши керак. Фараз - бу яхши ўрганилмаган, мантиқий ва эмпирик асослари тўлиқ аниқланмаган ва очиб берилмаган дастлабки тахмин. Илмий тадқиқот жараёнида илгари суриладиган гипотеза ҳақиқатни ижодий қилдириш, яъни илмий билимларни шакллантириш ва ўстиришнинг навбатдаги шаклидир. - Гипотеза - (асос) бу ҳали ҳақиқат эмас, балки тахмин қилинган, эҳтимол тутилган, реал мумкин бўлган ва кутилган илмий билимдир. Илмий тадқиқот мазкур билимнинг ҳақиқийлиги ёки сохталигини исботлаб бериши керак. Фараз - бу яхши ўрганилмаган, мантиқий ва эмпирик асослари тўлиқ аниқланмаган ва очиб берилмаган дастлабки тахмин. Илмий тадқиқот жараёнида илгари суриладиган гипотеза ҳақиқатни ижодий қилдириш, яъни илмий билимларни шакллантириш ва ўстиришнинг навбатдаги шаклидир.
- Гипотеза янги илмий изланиш жараёнида далилларнинг моҳиятини тушунтирувчи қонун мавжудлиги ҳақидаги асосли тахминдир. Гипотеза асосида инсон билимсизликдан билимга, номукаммал ва ноҳаққоний билимдан мукаммал ва ҳаққоний билимга, далилларни ўрганишдан обьектив мавжудликнинг ички мантиғини билишга, илмий назарияни шакллантиришга, бир назариядан билимли юқори даражаси томон боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |