Низолар, агар уларни ҳал қилишнинг самарали йўли топилмаса, қуйидаги салбий оқибатларга олиб келишлари мумкин:
ходимлар қўнимсизлигини ошиши ва меҳнат унимдорлигини пасайиши;
келгусида бошқа гуруҳлар билан ҳамқорлик қилишни истамаслик;
ўз гуруҳларига ҳаддан ташқари содиқлик ва бошқа гуруҳлар билан унимсиз рақобот;
муаммони ҳал қилишдан кўра, низодаги “ғалаба”га каттароқ аҳамият беришга.
Низоларни бошқариш - бу низо вужудга келтирган сабабларни бартараф қилиш (камайтириш), низо иштироқчилари ҳулқига ўзгаришлар киритиш, уларнинг мақсадларини ўзгартириш бўйича мақсадга қаратилган таъсир кўрсатишдир.
Низоли вазиятларни бошқаришнинг бир неча усуллари мавжуд бўлиб, улар таркибий ва шахсларарога бўлинадилар.
Низоларни ҳал қилишнинг таркибий усуллари қуйидагилардан иборат:
ишга талабларни тушунтириб берилиши;
ваколатлар (вазифалар)ни низолашувчи бўлинмалар орасида тегишли қоидаларга мувофиқ тўла, асосланган ва мустаҳкамланган ҳолда тақсимланиши;
низолашувчи бўлинмалар учун махсус мувофиқлаштирувчи ва интеграцияловчи механизмлардан фойдаланиш;
умумташкилотий мажмуавий мақсадларни белгилаш, корхонанинг мақсадларига эришиш учун зарур бўлган қарорларни қабул қилишларига ёрдам беради;
ташкилот бошқарувининг ташкилий тузилмасини ўзгартириш, бўлинмаларни низони тўхтатиш мақсадида бўлиш ёки қўшиб юбориш;
мукофатлаш тизимидан фойдаланиш.
Низоларни ҳал қилишнинг шахслараро усулларига қуйидагилар киради:
бош тортиш усули. Муҳокама қилишга киришмаслик;
силлиқлаш усули. Раҳбар ҳамкорликка эҳтиёжга мурожаат қилиб, низоли вазиятдан қочишга ҳаракат қилади;
ишонтириш усули;
мажбур қилиш усули, раҳбар ўз нуқтаи назарини қабул қилинишига мажбур қилиш учун ҳукмронликдан фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |