5- mavzu. Tashkilot xodimlarini boshqarish va korxona qudratini boshqarish


Download 395.81 Kb.
bet2/18
Sana17.06.2023
Hajmi395.81 Kb.
#1541731
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
5-лекция

Менежер учун жамоа асосий таянч бўлиб, унинг ишини рационал ташкил қилиш менежернинг долзарб вазифаси ҳисобланади. Жамоавий иш у ёки бу сабаблар бўйича ходимлар ўртасида лавозим вазифаларини аниқ тақсимлаш мумкин бўлмаган жойда жуда кераклидир.

Меъёридаги аҳлоқий-психологик муҳитга эга, ишга қобилиятли жамоани ташкил қилиш учун, жтимоий, психологик ва бошқа тадқиқотлар ўтказилади. социологик Масалан, жамоани шакллантириш ва шахслараро муносабатларни тадқиқ қилишда социоматрицалар ва социограммаларни тузиш тавсия этилади.


Бундай социоматрица гуруҳ аъзоларининг бир бирларига муносабатларини аниқлаб олиш, гуруҳда жипсликни ўрнатиш, етакчини аниқлаш, гуруҳ аъзоларини социоматрик мақоми ва ҳаёжонли экспансивлик (ўзини тута билмаслик)ни белгилашга имкон беради.


Корхона фаолияти учун меҳнат жамоаси аъзоларининг ваколатлари муҳим аҳамиятга эга, улар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, бошқа қонунлар, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари, жамоавий шартнома томонидан белгилаб берилади.


Масалан, Меҳнат Кодексига мувофиқ ходимлар қуйидаги ҳуқуқларга:
ушбу кодекс, бошқа қонунлар томонидан маълум тартиб ва шартларда меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бузишга;
унга меҳнат шартномаси бўйича маълум ишни тақдим этишга;
ташкилотнинг давлат стандартлари, меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат шартномасида кўзда тутилган тегишли шароитларга эга иш жойига;
ўзининг малакаси, ишнинг мураккаблиги ва бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига мувофиқ иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишига;
иш вақтининг меъёрий давомийлиги, айрим касблар ва ходимлар категориялари учун қисқартирилган иш вақтини белгиланиши, ҳафталик дам олиш кунлари, иш куни бўлмаган дам олиш кунлари, йиллик таътилларни берилиши билан таъминланадиган дам олишга;
иш жойидаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақидаги тўлиқ ишончли ахборотларга;
ушбу кодекс, бошқа қонунларда белгиланган тартибда касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш ва ўз малакасини оширишга;
бирлашишга, шу жумладан касаба уюшмаларини ташкил қилиш ва ўз меҳнат ҳуқуқларини, эркинликлари ва қонуний мафаатларини ҳимоя қилиш учун сўзга чиқиш ҳуқуқига;
ташкилотнинг бошқарувида ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва жамоавий шартнома шаклида иштирок этишга;
ўз вакиллари орқали жамоавий музокараларни олиб бориш ва жамоавий шартномаларни тузишга, ҳамда жамоавий шартнома, битимларни бажарилиши ҳақидаги ахборотларни олишга;
қонунлар томонидан ман қилинмаган йўллар билан ўзининг меҳнат ҳукуклари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга;
шахсий ва жамоавий меҳнат низоларини ушбу Кодекс, бошқа қонунларда белгиланган тартибда ҳал қилишга;
ходимга у томонидан меҳнат вазифаларини бажарилиши муносабати билан етказилган зарарни тўлаш ва маънавий зарарни ушбу Кодекс, бошқа қонунларда белгиланган тартибда қопланишига;
қонунларида кўзда тутилган ҳолларда мажбурий ижтимоий суғурталашга эга.



Download 395.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling