5- mavzu. Tashkilot xodimlarini boshqarish va korxona qudratini boshqarish


Download 395.81 Kb.
bet3/18
Sana17.06.2023
Hajmi395.81 Kb.
#1541731
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
5-лекция

Расмий ташкилот – бу корхоналарнинг кўрсатмалар, йўриқномалар, фармойишлар ва меъёрлар билан белгиланадиган ижтимоий муносабатлари тизимидир. У раҳбарлар томонидан ташкилот аъзоларининг идеал ҳулқини тан олинишида қурилади. Расмий ташкилот ёки тузилма корхона (ёки қандайдир муассаса)ни умуман фаолият юритиши учун зарурдир. Расмий тузилма ушбу корхонанинг асосий вазифалари қандайлиги билан белгиланади.


Расмий тузилма – бу одамларнинг ташкилот асосий вазифаларига нисбатан бажарадиган ролларининг тизимидир. Бу тузилмани ривожланишида ташкилотларга берилган ҳокимият, ваколатларнинг роли жуда каттадир.
Қуйидагилар унинг асосий элементларидир:
меҳнат тақсимоти (горизонтал ихтисослашиш тизими);
лавозимларнинг вертикал бўйича субординацияси;
коммуникациялар тизими.

Бундан ташқари, ташкилотларда норасмий жамоалар, яъни одамларнинг маълум мақсадларга эришиш учун ўзаро ҳамкорлик қилувчи тўсатдан (ички таъсир натижасида) вужудга келадиган гуруҳлари мавжуд бўлади. Йирик ташкилотларда бир эмас, бир неча норасмий ташкилотлар мавжуд бўлиши мумкин. Норасмий ташкилотларнинг етакчилари расмий ташкилотларнинг етакчилари каби ҳокимиятга эришишга ва гуруҳ аъзоларига нисбатан таъсир кўрсатиш воситаларини қўллашга интиладилар.


Фарқ шундан иборатки, расмий ташкилотлар етакчилари ўзларига берилган ваколатлар кўринишидаги қўллаб қуватлашларга эгалар ва ўзларига топширилган аниқ хизмат соҳасида ҳаракат қиладилар. Норасмий етакчиларнинг таянчи уларни гуруҳлар томонидан тан олинишидир. Ўз ҳаракатларида улар одамлар ва уларнинг ўзаро муносабатларига суянадилар.


Норасмий етакчи иккита асосий вазифани бажаради: гуруҳга мақсадларга эришишда ёрдам бериш ва уни мавжуд бўлишини қўллаб қувватлаш.

Норасмий ташкилотларда ҳам қоидалар ва ҳулк меъёрлари мавжуд. Улар рағбатлантиришлар ва жазолар билан мустаҳкамланади. Aммо расмий ташкилот, унинг тузилиши ва тури раҳбарият томонидан онгли равишда, олдиндан ўйланган режа асосида қурилган бўлса, норасмий ташкилотнинг тузилиши ва тури ўзаро ижтимоий ҳамкорлик натижасида вужудга келади.


Норасмий жамоани ташкил бўлиш жараёни ғоятда узун бўлиб, мутахассислар бу жараённи одатда 5 босқичга бўлади:


биринчисида одамлар онгсиз, ҳалокатли равишда қандайдир ҳодисага стихияли жавоб қайтариш учун бирлашадилар;
иккинчи босқичда одатда онглироқ туйғулар бўлади;
учинчи босқичда норасмий жамоа қандайдир ташқи доимий хатарга қарши биргаликда курашиш учун энди ташкилий равишда бирлашади;
тўртинчи босқичда бирлашган одамларга қандайдир ижобий нарса, масалан, рақобат курашида қарор топиш, обрўли клубга тегишлилик ва ҳ.к. омил сифатида бўлади;
бешинчи босқичда одамлар фақат жамоа бўлиб ҳал қилиш мумкин бўлган йирик, узоқ муддатли мақсадларни ҳал қилиш учун бирлашадилар.



Download 395.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling