5-боб. Шахсий самарадорлик ва алоқа тизими шахсий самарадорлик усуллари


Download 64.86 Kb.
bet9/10
Sana13.11.2023
Hajmi64.86 Kb.
#1771835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5-Mavzu 14.04.2022

Медиация - келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули. Медация тартибида низоларни ҳал қилиш фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Медация тартибда низоларни ҳал этишда қўлланиладиган атамалар:

  • медиатор - медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс;

  • медиатив келишув - медиацияни қўллаш натижасида медиация тарафлари томонидан эришилган келишув;

  • медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув - тарафларнинг тузилган пайтдан эътиборан медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган келишуви;

  • медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув - низо келиб чиққунига қадар ёки у келиб чиққанидан сўнг тарафларнинг низони медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этиш зарурлиги тўғрисида тузилган келишуви.

Медиация тартибда низоларни ҳал қилиш махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилади.
Махфийлик принципи - медиация иштирокчилари медиация жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни уларни тақдим этган медиация тарафининг, унинг ҳуқуқий ворисининг ёки вакилининг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳақли эмаслигини белгилайди.
Медиация иштирокчиларини уларга медиация жараёнида маълум бўлиб қолган ҳолатлар бўйича қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, шунингдек улардан медиацияга тааллуқли ахборотни талаб қилиб олиш таъқиқланади.
Ихтиёрийлик принципи - медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда қўлланилади. Медиация тарафлари медиацияни қўллашдан унинг исталган босқичида воз кечишга ҳақли. Тарафлар ўзаро мақбул келишувни муҳокама қилиш учун масалаларни танлашда эркиндир. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш вақтида ярашишга мажбурлаш тақиқланади.

Download 64.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling