5-Боб. Тижорат банкларида кредит, лизинг ва факторинг операциялари ҳисоби


Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana09.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1473482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 мавзу Банкларда кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби

Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини 
синдициялаштирилган кредитлаш тартиби
(Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган 
кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом. ЎзР Адлия вазирлигида 2005 йил 
20 августда 1509-сон (АВ 06.12.2016 й. 1509-2-сон) билан рўйхатга олинган).
Синдициялаштирилган кредитлар - бир неча банклар томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини
биргаликда кредитлашдир.
Йирик инвестиция лойиҳаси - умумий қиймати тижорат банкларининг биринчи даражали
капиталининг 25 фоизидан ошадиган инвестиция лойиҳасидир. Бу кредитлар фақат юридик шахсларга
берилади.
Йирик инвестиция лойиҳаси учун синдициялаштирилган кредит олиш учун, қарз олувчи етакчи
банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: кредит буюртмаси; лойиҳанинг техник-иқтисодий
асосланиши; бизнес-режа; кредит суммасига мос шартнома нусхалари; қарз олувчининг кредитга
лаёқатлилигини аниқлаш мақсадида охирги 3 йиллик ҳисобот даври учун тегишли давлат солиқ
инспекциясига тақдим қилган бухгалтерия баланси (1-сон шакл), молиявий натижалар тўғрисида
ҳисобот (2-сон шакл); 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари;
таъминот шакллари (мулк ёки қимматли қоғозлар гарови; банк ёки суғурта ташкилоти кафолати; учинчи
шахснинг кафиллиги; суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хатарини
суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси кабиларининг бири); етакчи банкнинг кредитлашни
ташкил этишга доир ички қоидаларида кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар.
Синдициялаштирилган кредитнинг суммаси ҳар бир иштирокчи банк балансида, улар томонидан
берилган кредит миқдорига тенг улушда акс эттирилади. Ҳар бир иштирокчи банк томонидан берилган
синдициялаштирилган кредит ушбу банк балансида кредит муддатига қараб, тегишли баланс ҳисоб
рақамларда олиб борилади.
8



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling