Тижорат банкларида ёш оилаларни имтиёзли асосда кредитлаш тартиби
(Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби
тўғрисида низом. ЎзР Адлия вазирлигида 2007 йил 18 июлда 1697-сон (АВ 13.11.2017 й.
1697-4-сон) билан рўйхатга олинган).
Ёш оила - эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга
етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан
ажралган, бева эркак (бева аёл).
Микрокредит - ёш оилаларга энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваридан ошмайдиган миқдорда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган пул маблағларидир.
Тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан ёш оилаларни қуйидаги имтиёзли шартлар асосида
кредитлайди:
✓
оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг
амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрнатилади;
✓
ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитлари уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий
банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади;
✓
ёш оилаларга бериладиган молиявий истеъмол кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси
Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Ёш оилаларга микрокредитларни бериш тартиби. Ёш оилаларга микрокредитлар қуйидаги мақсадларга
берилади:
✓
оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун;
✓
микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс
мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари дастлабки сармоясини шакллантириш учун;
✓
якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон
хўжаликларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун.
9
Do'stlaringiz bilan baham: |