5-Боб. Тижорат банкларида кредит, лизинг ва факторинг операциялари ҳисоби


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana09.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1473482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 мавзу Банкларда кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби

Фоиз ўстирмаслик – ҳисобланган фоиз даромадини тўлиқ олиш
эҳтимоли мутлақо қолмаган ёки
қарзнинг асосий суммасини тўлиқ олиш мумкин бўлмаган тақдирда, активга ҳисоблаш усулини қўллашнинг
тўхтатилиши тушунилади.
Дебет 42601 -"Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа муддатли
кредитлар бўйича фоизли даромадлар" ҳисобварағи, Кредит 16309 – “Кредитлар бўйича ҳисобланган
фоизлар”.
Бир вақтнинг ўзида ҳисобланган фоизли даромадлар кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига
ўтказилганда,
Дебет 91501 – “Берилган кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар”, Кредит 96335 –
“Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари контр-ҳисобварағи”.


16
Банклар томонидан кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаб бориш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

активлар Марказий банк меъёрий ҳужжатларига мувофиқ, субстандарт, даргумон ва ишончсиз турларга
таснифланганда;

актив МҲХСга мувофиқ қадрсизланганда;

асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати 60 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган
ҳолда (қайтариш муддати бир йилгача бўлган фоизли активлар бўйича);

асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати 90 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган
ҳолда (қайтариш муддати бир йилдан кўп бўлган фоизли активлар бўйича).
Активларга “фоиз ўстирмаслик” мақомини берган пайтдан бошлаб, банклар томонидан қуйидагилар
амалга оширилиши:

фоизли даромадларни баланс ҳисобварақларида ҳисоблаш тўхтатилиши;

активга «фоиз ўстирмаслик» мақоми берилгандан сўнг кейинги фоизлар ҳисобланиши кўзда тутилмаган
ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилиши;

ушбу активлар бўйича кейинги тўловлар биринчи навбатда, ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли
даромадларни, кейин эса, кредитнинг асосий суммасини қоплашга йўналтирилиши лозим.
Банклар фоиз ўстирмаслик мақомидаги кредитлар бўйича фоизлар ҳисоблашни фақат кўзда тутилмаган
ҳолатлар ҳисобварақларида
амалга оширади. Банклар олиниши лозим бўлган фоизлар суммасини кўзда
тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига киритиш ва кейин фоизлар ҳисоблашни ўрнатилган тартибда шартномага
мувофиқ ҳисобда акс эттиради.
Активларга «фоиз ўстирмаслик» мақомини бериш қарздорларни ушбу қарзлар бўйича ҳисобланган
фоизларни, шунингдек, уларга «фоиз ўстирмаслик» мақоми берилгандан кейин кўзда тутилмаган ҳолатлар
ҳисобварақларида ҳисобланган фоизларни тўлиқ тўлайдилар. Агар қарз олувчи ёки эмитент фоиз ўстирмаслик
мақомида бўлган ёки ушбу мақом бериладиган даражада таснифланган ёки бошқа активларга эга бўлса, бу ҳолат
мазкур активнинг фоиз ўстирмаслик мақомида қолиши учун етарли далил бўлиб ҳисобланади.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling