5-Боб. Тижорат банкларида кредит, лизинг ва факторинг операциялари ҳисоби


Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana09.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1473482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 мавзу Банкларда кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби

Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан 
имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби.
(Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан 
имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низом. ЎзР Адлия вазирлигида 2013 йил 19 
ноябрда 2527-сон (АВ 27.06.2014 й. 2527-1-сон) билан рўйхатга олинган). 
Давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан ёш оилаларга имтиёзли фоиз ставкалари
бўйича микрокредитлар беради. Давлат мақсадли жамғармаси - Ўзбекистон Республикасининг Бандликка
кўмаклашиш давлат жамғармаси тушунилади.
Давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси - давлат мақсадли жамғармаси томонидан кичик
тадбиркорлик субъект ларини кредитлаш учун тижорат банкларига ажратиладиган маблағлардир.
Микрокредитлар 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга қайтариш муддатини узайтириш
ҳуқуқисиз энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда берилади.
Микрокредитларнинг фоиз ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги
қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бунда банк маржаси фоиз ставкасининг 50
фоизини ташкил этади.
Давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси ҳисобидан микрокредитлар: чорвачилик, паррандачилик,
асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш; маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хом ашё ва материалларни
тубдан қайта ишлаш; ҳунармандчиликни ривожлантириш; касаначиликни ташкил этиш; хизматлар кўрсатиш ва
сервис соҳасини ривожлантириш учун берилади.
Давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси ҳисобидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадлари учун ажратиладиган микрокредитларни олишда
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қуйидаги қатламлари устуворликка эга бўлади: кам таъминланган
оилалар аъзолари; таркибида ногиронлар, жумладан, кўзи ожизлар жамияти аъзолари бўлган оилалар;
таркибида икки ва ундан ортиқ иш билан банд бўлмаган аъзолари бўлган оилалар; боқувчисини йўқотган
оилаларнинг аъзолари; ёш оилаларнинг аъзолари.
Микрокредит ҳисобига сотиб олинган мулк ушбу микрокредит бўйича ўз қийматининг 80 фоизи
миқдорида гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кафиллик банк фойдасига кафил ва қарз олувчи
ўртасида 3 нусхада тузиладиган ёзма шаклдаги кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади.
10



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling