5-боб. Товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда бюдни тўлдириш


Download 479.21 Kb.
bet10/13
Sana02.06.2024
Hajmi479.21 Kb.
#1839990
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
33) 38-графа. «Нетто вазн (кг)».
Графада декларацияланаётган товарнинг килограммдаги «нетто» оғирлиги кўрсатилади.
Қадоқланган ҳолатда олиб ўтилаётган товар учун:
декларацияланаётган товарнинг фақат бирламчи қадоғини ҳисобга олган ҳолдаги оғирлиги, агар товарлар, истеъмол хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, шундай қадоқда чакана савдога чиқарилса ва (ёки) товарни сотишда унинг сақланишини таъминлайдиган бирламчи қадоқни товарнинг истеъмол хусусиятларини бузмаган ҳолда товарни истеъмол қилгунга қадар товардан ажратиб бўлмайдиган (масалан, банкадаги кофе ва ҳ.к.) бўлса;
бошқа ҳолатларда декларацияланаётган товарнинг ҳеч қандай қадоқсиз оғирлиги.
Қадоқсиз (сочилган, қуйилган, уюм ҳолда) олиб ўтиладиган товар учун товарнинг умумий оғирлиги кўрсатилади.
Нетто вазн математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги уч белгигача яхлитланади.
Агар товарнинг умумий вазни бир килограммдан кам бўлса, нетто вазн вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда кўрсатилади.
Агар товарнинг умумий оғирлиги бир граммдан кам бўлса, нетто вазн вергулдан кейинги олти белгигача аниқликда кўрсатилади.
Қувур транспорти билан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда товарнинг БЮДни 35-графасида кўрсатилган оғирлиги қайд этилади.
Графа электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялашда тўлдирилмайди;
34) 39-графа. «Квота».
Миқдорий чекловлар белгиланган товарларни декларациялашда тўлдирилади.
Графада олинган лицензияга мувофиқ ўлчов бирлигида ажратилган квотанинг қолдиғи кўрсатилади. Квотанинг қолдиғини аниқлашда декларацияланаётган товарлар ҳисобга олинмайди.
Масалан:
лицензия бўйича ажратилган квота — 10000 куб. м; декларацияланаётган товарнинг биринчи туркуми — 4000 куб. м. 39-графада — «10000 куб. м» кўрсатилади.
Мазкур лицензия бўйича ажратилган квота ҳисобидан кейинги товарлар туркумини расмийлаштиришда 39-графада квота қолдиғи — «6000 куб. м» кўрсатилади;
35) 40-графа. «Умумий декларация/аввалги ҳужжат».
Товарлар баён этилаётган божхона режимидан аввал бошқа божхона режимига БЮД тақдим этиш орқали жойлаштирилган бўлса, графада товарларни аввалги божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлган БЮД ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аввалги ҳужжатнинг коди — ушбу ҳолатда «ГТД»;
аввалги БЮДнинг рўйхат рақами;
ушбу товарнинг аввалги БЮДнинг 32-графасидаги тартиб рақами;
аввалги БЮДнинг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда);
аввалги БЮДнинг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган нетто вазни (килограммда);
қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори (агар мавжуд бўлса);
қўшимча ўлчов бирлигининг ТИФ ТНга мувофиқ шартли белгиланиши (агар мавжуд бўлса).
Масалан:
ГТД 14010/31.03.2012/0353761 — 2 — 5980 кг — 5900 кг — 250,2 м3.
Агар декларацияланаётган товар аввал бир нечта товар туркумларига бўлинган ҳолда бир нечта БЮДлар билан расмийлаштирилган бўлса, аввалги расмийлаштирилган ҳар бир БЮД тўғрисидаги маълумотлар алоҳида янги қатордан юқорида қайд этилган тартибда кўрсатилади.
Агар товарлар баён этилаётган божхона режимидан аввал божхона транзити божхона режимига жойлаштириш учун транзит декларацияси тақдим этилган бўлса, графада товарларни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлган транзит декларацияси ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аввалги ҳужжатнинг коди — ушбу ҳолатда «ТД»;
транзит декларациясининг рўйхат рақами;
ушбу товарнинг транзит декларациясининг 32-графасидаги тартиб рақами;
транзит декларациясининг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда);
транзит декларациясининг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган нетто вазни (килограммда);
қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори (агар мавжуд бўлса);
қўшимча ўлчов бирлигининг ТИФ ТНга мувофиқ шартли белгиланиши (агар мавжуд бўлса).
Масалан:
ТД 06010/01.03.2022/0003761 — 3 — 7980 кг — 7900 кг — 350,2 м3.
Агар декларацияланаётган товар аввал бир нечта товар туркумларига бўлинган ҳолда бир нечта транзит декларациялари билан расмийлаштирилган бўлса, аввалги расмийлаштирилган ҳар бир транзит декларациялари тўғрисидаги маълумотлар алоҳида янги қатордан юқорида қайд этилган тартибда кўрсатилади.
Агар товарларга нисбатан аввал БЮД ёки транзит декларацияси тақдим этилмаган бўлса, графада товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун ички божхона органига етказиб бериш учун асос бўлган етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатлари (юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси, МДП китобчаси) ҳақидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатининг коди: юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси учун — ККДГ, МДП китобчаси учун — МДП;
етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжат рақами (99999/99.99.9999/ИМ999999 — пост коди/сана/юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси рақами, 99999/99.99.9999/ZX99999999 — пост коди/сана/МДП китобчаси рақами). Бунда, юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси рақамидаги ҳарфлар кирилл алифбоси ҳарфларида, МДП китобчаси рақамидаги ҳарфлар эса лотин алифбосида ёзилиши шарт;
етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда).
Масалан:
ККДГ 06006/31.03.2012/ИМ003761 — 15000 кг;
МДП 27002/01.01.2014/XY00156239 — 19456 кг.
Агар товар бир нечта етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжатлардан расмийлаштирилаётган бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қатордан юқорида қайд этилган тартибда кўрсатилади;

Download 479.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling